Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:33

Ўзбекистон учун исталмаган шахс ким?


Баҳс майдонининг бугунги сонида оппонентлар "Ўзбекистон учун исталмаган шахс ким?" мавзусида баҳслашдилар.

Кейинги пайтларда Ўзбекистон ҳукумати персона нон грата деб эълон қилганлар сафи кенгайтирди.

5 сентябр куни Лондондан Тошкентга шахсий сафар билан учиб келган асли ўзбекистонлик журналист Багила Бухорбоева пойтахт аэропортидан қайтарилди.

7 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатгани келмоқчи бўлган Германия парламенти аъзоларига виза бермагани маълум бўлди.

Шу йилнинг март ойида Би-Би-Си Жаҳон хизмати мухбири, таниқли журналист Наталя Антелава ҳам Тошкент халқаро аэропорти чегара хизмати ходимлари томонидан ҳеч бир изоҳсиз ортга қайтарилган эди.

Апрел ойи бошларида эса москвалик фототасвирчи, Россияда чиқадиган “Новая газета” мухбири Виктория Ивлева Тошкент аэропортидан ҳеч қандай сабаб кўрсатилмасдан Ўзбекистонга киритилмаган эди.

БМТнинг Халқаро меҳант ташкилоти мониторинг гуруҳи, қийноқлар бўйича махсус маърузачиси йиллар давомида Ўзбекистонга киришга рухсат ололмайдилар.

Ўзбекистон учун ким исталмаган шахс бўлиши керак?

Нима учун Ўзбекистон ҳукумати хорижлик журналистлардан, халқаро ташкилотлардан ҳайиқади?

Бугунги баҳс майдони мавзуси ана шу ҳақда.

Баҳслашувчиларимиз Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирида таҳсил олаётган фарғоналик 30 ёшли Элёр Арабов.

У Ўзбекистон ҳукумати ўзини танқид қиладиган шахсларни Ўзбекистонга киритмай тўғри қиляпти, деган фикрда.

Унинг оппоненти айни пайтда Швецияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик мустақил журналист 47 ёшли Қудрат Бобожон.

У Ўзбекистонда демократик жамият йўқлиги учун ҳар қандай хорижий журналистлардан ва халқаро ташкилотлардан расмий Тошкент қўрқишини айтади.

Қудрат Бобожон: Бу 90-йилларда бошланган тенденцияни давоми деб ҳисоблайман. Дастлаб халқаро журналистик бюролар, халқаро ташкилотлар тугатилди. Мана шу жамиятдаги бузилиш 20 йил давомида ўзини чўққисига чиқяпти. бу ҳокимиятнинг мутлақ эгаси бўлган Ислом Каримов томонидан қилиняпти....

Элёр Арабов: Агар 90 йиллардан буён қарайдиган бўлсак, мана масалан 13 май Андижон воқеасини Ўзбекистонга келган журналистларнинг 95 фоизи ёлғон қилиб, бўрттириб кўрсатди. Ўзбекистонни ёмонотли қилишди.

Қудрат Бобожон: Ўша пайтда, адашмасам, бтз Андижон воқеалари тўғрисида 50тача мақола эълон қилдик.Биз ўшанда Уруш ва тинчликни ёритиш институтида ишлардик. Ўша пайтда Галима, Багила Бухорбоевалар ҳам, Маркус Бенсман ҳам ўша воқеа жойидан бевосита очиқ-ойдин, холис ёритган эди. Буни кўриб турган ҳукумат бу журналистларни ҳайдаб чиқарди ва мана мамлакатга киритмаяпти...

Элёр Арабов: Қўшнингнизни уйидаги гапни тўғри ёритиш учун сиз ўша уйда яшаб кўришингиз керакку...

Қудрат Бобожон: Бизку ҳар бир врқеани ўз номи билан ёритганмиз, ҳеч қайси томонга ён босмаган ҳолда. Ўртада нейтрал турганмиз. Сизнингча қандай бўлиши керак, мана ҳақ сўзни айтганларнинг бир қисми турмаларга ташланди, бир қисми мамлакатдан ҳайдаб чиқарилди, бир қисми эса мамлакатда овозсизлар сафига қўшилди.

Элёр Арабов: Энди мамлакатдан ҳайдаб чиқарилганлар Ўзбекистондаги инсон сифатида кўрилмайдиганлар. шуларни деб Ўзбекистон ҳам ёмон кўриляпти, шуларни деб чет давлатларга ҳам қора кўриняпмиз...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:25:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG