Бугунги меҳмонимиз узоқ йиллар Ўзбекистон радиосида ишлаган журналист, ҳозирда сиёсий муҳожир Назрулло Охунжоновдир. Ҳамкасбимизни 1 ноябрь куни Самарқандда юз берган бир инцидент туфайли таклиф қилдик ва у кишидан Ўзбекистон президентининг матбуот анжуманлари қандай ўтишини сўрадик.
Назрулло Охунжоновдан, суҳбат давомида, оптималлаштиришнинг мақбуллаштиришдан фарқи нимадалигинию туркияликларнинг сайловорти кайфиятини ҳам сўрадик.