Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Мирзиëев раҳбарларни “ҳайдаш” орқали соғлиқни сақлаш тизимидаги порахўрликни йўқотмоқчи


Тиббиëтчилар ўзларининг ҳокимият югурдагига айлантирилгани бу соҳанинг бугунги аянчли вазияти ортидаги сабаблардан бири эканини айтади.
Тиббиëтчилар ўзларининг ҳокимият югурдагига айлантирилгани бу соҳанинг бугунги аянчли вазияти ортидаги сабаблардан бири эканини айтади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 7 февраль кунги соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтганлари ўзбек оммавий ахборот воситалари бош сарлавҳаларига айланди.

Ҳамма норозичилик роддомдан”

Ўзбекистон телеканалининг “Ахборот” дастури ушбу йиғилишга бағишланган махсус репортажни намойиш қилди¸ маҳаллий матбуот президент айтганлари ҳақида ўнлаб мақола ҳозирлади¸ айни пайтда¸ бу видеоселекторнинг телевидениеда кўрсатилмаган қисми аудиоси ижтимоий тармоқларда тарқади.

Мирзиëевнинг 7 февраль кунги асосий танқид нишони – “ҳаммани норози қилаëтган роддомлардаги поборлар" – пул ундириш ва таъмагирликка қаратилди.

“Манга информация келаяпти – энг катта порахўрлик роддомда. Буни йиғиштириш керак. Бу порахўрликни тугатиш шарт. Туғруқхоналарда бу муҳитни йўқ қилмасак, улар порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди. Албатта, туғдирганга пул бериш керак... Қаерда бу ёзилган? Ҳеч қаерда ёзилмаган. Ҳамма норозичилик роддомдан”¸ деди жумладан Мирзиëев.

Видеокамера ва қўнғизчаларми?

Бундай кескин танқиддан сўнг Мирзиëев йиғилиш пайтида тикка турғизилган соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари - Бош вазир ўринбосари¸ Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Адҳам Икромов¸ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхоновалар орқали бутун тизим ходимларини огоҳлантирди:

- Мен огоҳлантираман. Бир ойдан кейин жуда катта система ишлай бошлайди, айнан туғуруқхоналар ва барча тиббий муассасалардаги пул ундиришлар бўйича. Биз шундай технологияни амалга татбиқ этмоқдамизки, ҳаммасини эшитамиз, ҳаммасини кўрамиз.

Бундан кейин ҳеч ким ҳеч кимни ҳимоя қилмайди. Адҳам Илҳомович¸ агар сен ишдан олмасанг¸ ўзингга қарши кескин чора қўллайман. Ҳаммасини ишдан бўшатиш¸ ҳайдаш керак! Ўрнига ëш ва садоқатли одамларни ишга олиш керак. Садоқатлиларни¸ Адҳам Илҳомович¸ садоқатлиларни! - деди видеоселекторнинг телевидение орқали кўрсатилмаган¸ аммо ижтимоий тармоқларда тарқаган қисмида Мирзиëев.

“Касалликнинг илдизи эмас¸ аломатлари билан кураш”

Президент Мирзиëев 7 февраль кунги йиғилишда соғлиқни сақлаш тизими муаммоларини тўғри эътироф этди¸ аммо муаммонинг ўзагини таҳлил қилиш ўрнига¸ унинг симптомларига қарши курашни таклиф қилди¸ деди Озодлик суҳбатлашган айрим ўзбекистонлик таҳлилчи ва врачлар.

Хусусан¸ ҳозирда хорижда яшаëтган андижонлик врач Гулбаҳор Тўраева¸ соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупция Ўзбекистон давлат бошқарувида илдиз отган коррупциянинг бир қисми экани боис¸ муаммога биргина соҳани ëзғириш билан ечим топилишига шубҳа билдирди.

- Амалдорларни¸ дейлик главврачларни бўшатиш¸ ишдан ҳайдаш билан соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ҳал бўлмайди. Ишни қонунчиликни ўзгартиришдан бошлаш керак. Давлат ҳар бир беморга ажратадиган кунлик лимит¸ агар яқинда ўзгармаган бўлса¸ 1500 сўм. Бу пулга қандай қилиб сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мумкин! Давлатни бу тизимга ажратаëтган маблағини кўпайтириш керак.

Иккинчиси¸ тиббиëт муассасаларига пуллик хизмат кўрсатиш ҳаққи берилган. Лекин бу маблағ инкассация қилинмайди¸ қонуний айланмага тушмайди¸ кимларнингдир чўнтагида айланади. Бу ниҳоятда катта коррупция. Вазирдан то врачгача амалга¸ ишга пора бериб кирганидан кейин¸ уларни беморга сифатли хизмат кўрсатиш эмас¸ харжлаган пулини чиқариб олиш қизиқтиради. Бу эса¸ бутун давлат бошқарувидаги коррупциянинг бир қисми ва уни бошқарув тизимидаги коррупцияни тўхтатмай туриб йўқотиш мумкин эмас.

Учинчиси¸ соғлиқни сақлаш тизими мустақил соҳага айланиши керак. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини ҳоким тайинлайди ва ишдан олади. Шунинг учун бу соҳа ҳокимнинг югурдагига айлантирилган. Субботник¸ кўча тозалашу пахта териш ҳам тиббиëтчиларга юкланган.

Кейин¸ врачнинг ойлиги қоғозда нисбатан катта¸ унга яшаш мумкин. Лекин бу ойлик ҳар хил йиғимлар учун кассадан қўлга ўтмайди. Бунақа шароитда¸ врач бемордан оладиган порага кун кўрадиган бўлиб қолган¸ дейди андижонлик врач Гулбаҳор Тўраева.

Андижонлик врач билан тўлиқ суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Гулбаҳор Тўраева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG