Алексей Навальний касалхонада ҳушсиз қолмоқда. Путин мухолифининг заҳарлангани тахмин қилинмоқда
Россиянинг энг таниқли мухолифатчиси, Коррупцияга қарши жамғарма (ФБК) раҳбари Алексей Навальний беҳуш ҳолатда Омск шаҳар касалхонасига ëтқизилди. Озодлик маълумотига кўра, у ҳозирда реанимациянинг токсикологик бўлимида қолмоқда. Врачлар сунъий нафас олиш аппаратига уланган Навальний аҳволининг оғир эканини айтмоқда.