"Кредит керакмас, йўл муаммо" - мигрантлар ҳукуматнинг қарз бериш режаси ҳақида
Дунёнинг 37 давлатларида пулсиз қолган ўзбекистонликларга консулликлар томонидан берилажак ёрдам суммаси - суткалик яшаш учун $50-дан 150 долларгача ва транспорт учун $400дан 1000 долларгача маблағ ажратилади. Вазирлар Маҳкамаси Низомига кўра, Россияда бу кўрсаткич 50 ва 400 долларни ташкил этади.