Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:06

Лондондан Гонконггача. Гулнора Каримова кўчмас мулклар учун $240 миллион сарфлаган - ҳисобот


Гулнора Каримова Москвадаги модалар кўргазмасида. 2 апрель, 2011
Гулнора Каримова Москвадаги модалар кўргазмасида. 2 апрель, 2011

“Freedom For Eurasia” ташкилоти олиб борган тадқиқот хулосасига кўра, Ўзбекистон диктаторининг поп юлдузи ва дипломат сифатида ўзини кўз‑кўз қилган қизи Лондондан Гонконггача бўлган турли шаҳарлардаги кўчмас мулклар учун 240 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

BBC News’нинг иқтисодий масалалар бўйича мухбири Энди Верити ушбу ташкилот ҳисоботига таяниб ёзишича, Гулнора Каримова коррупция ва пора орқали қўлга киритилган пулларга бир неча уй ва самолёт сотиб олган ва бунда унга Британия компаниялари ёрдам берган.

Лондон ва Британия Виржиния оролларида жойлашган бухгалтерия фирмалари Каримованинг битимларида кўмаклашган.

Ушбу ҳисобот Британиянинг ноқонуний мулкларга қарши кураш бўйича саъй‑ҳаракатларига нисбатан шубҳа уйғотади, дейди Энди Верити.

Каримованинг Британияда бу қадар осонлик билан мулк сотиб олгани “хавотирли” ҳол, дейилади ҳисоботда.

Бу компаниялар учун ишлаганлар уларнинг Каримовага алоқадор эканини билганми‑йўқ, ҳисоботда аниқ айтилмаган. Британияда бундай хизмат кўрсатганлар иши суриштирилмаган ва ҳеч ким жаримага ҳам тортилмаган, дейилади Би-би-си мақоласида.

“Freedom For Eurasia” тадқиқотчилари кўчмас мулк реестрлари ҳужжатларини ўрганиб, у ҳибсга олинишидан олдин шубҳали фондлар орқали Британия, Швейцария, Франция, Дубай ва Гонконгда камида 14 та мулк сотиб олганини аниқлашган.

Би-би-си мухбирининг 14 март куни эълон қилиниши кутилаётган ҳисоботдан иқтибос келтиришича, унда Лондон ва унинг атрофидаги 50 миллион фунт қийматдаги 5 та мулкка эътибор қаратилади. Улар орасида Букингэм саройи ғарбида, Белгравиядаги квартиралар, Мэйфейрдаги уй ва Суррейдаги хусусий кўли бўлган 18 миллион фунтлик уй бор.

"Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган". Мирзиёевнинг VIP маҳкумлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:30 0:00

2013 йилда Каримова ҳибсга олинишидан олдин Белгравиядаги иккита квартира сотилган. 2017 йилда “Serious Fraud Office” Мэйфейрдаги уйни, Суррейдаги уйни ва Белгравиядаги учинчи квартирани музлатиб қўйган.

BBC News мухбирининг ёзишича, «Freedom For Eurasia» ҳисоботида яна Каримова ёки унинг шериклари жиноятдан тушган маблағларни кўчмас мулк ва шахсий самолётларга сарфлашига ёрдам бергани айтилаётган Лондон ва Британ Виржиния оролларидаги фирмалар номи ҳам келтирилган.

“Freedom For Eurasia” ташкилоти вакили Том Мейннинг BBC News мухбирига айтишича, Каримованинг Буюк Британияда шунчалик кўп мулк сотиб олиши хавотирли ҳолдир.

  • Ўз вақтида отасининг эҳтимолий меросхўри сифатида кўрилган Гулнора Каримова 2014 йилда, ҳали отаси президентлигидаёқ у коррупция айбловлари билан ҳибсга олинганди.
  • 2015 йилда у 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2017 йилда эса у иккинчи жиноят иши бўйича 10 йил қамоқ жазоси олган. Кейинчалик мазкур жазо беш йилга озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирилган.
  • 2020 йилнинг март ойида Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 13 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Каримова жиноий уюшма тузиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган.
  • У 2019 йил баҳоридан бери Зангиотадаги 21-сонли аёллар колониясида жазо муддатини ўтамоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG