Фарғона вилоятига қарашли Шоҳимардон эксклавидаги маҳаллий аҳоли Қирғизистоннинг “Ақ-Қия” чегара божхона постидан шикоят қилмоқда. Уларнинг айтишича, одамлар бу постдан ўтиш учун бир неча соат, айрим ҳолларда эрталабдан кечгача навбат кутишга мажбур.