Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:26

БП: МИБ ҳаракатига норозилик сифатида ўзини ëқиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди


Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Шавкат Мирзиëев ташаббуси билан тузилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Шавкат Мирзиëев ташаббуси билан тузилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 21 январь куни уйини мусодара қилишга келган МИБ ходими олдида ўзини ëқиб юборган Хушнуд Ғойибназаров иши бўйича маълумот берди.

Расмий хабарга кўра¸ воқеа юзасидан "шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

23 январь куни Озодлик Андижон туманининг Бешбўйноқ маҳалласида рўй берган бу воқеа ҳақида хабар қилган эди.

Танасининг 50 фоизи куйган ҳолда Андижон туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган Ғойибназаров 25 январь куни касалхонада вафот этди.

Бош прокуратуранинг бу воқеа бўйича эълон қилган расмий хабарида¸ унинг тафсилотлари ҳам келтирилган.

Унда ëзилишича¸ Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Ғойибназаров ва оиласини уйдан кўчириш ҳамда ундирувчи М.Байхановани ушбу уйга киритиш тўғрисида ижро иши қўзғатилган.

Суд ҳукми ижросини таъминлаш мақсадида¸ прокуратуранинг билдиришича¸ 21 январь куни кеч соат 18:00 ларда ундирувчи ва қарздор ўзаро келиштирилиб, қарздорларга 24 январга қадар кўчиб кетишлари учун муддат берилган.

Ундирувчи кетганидан сўнг қарздор МИБ ходимларини чақириб “жаҳл устида бир қўлидаги елим идишдаги суюқликни устидан сепиб, ўзига ўт қўйиб юборган”¸ деган Бош прокуратура¸ МИБ ходимларининг оловни ўчириб¸ ўз машинасида Ғойибназаровни касалхонага етказганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 25 январида Андижон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси ( Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”¸ дейилади Бош прокуратуранинг маҳаллий нашрларда чоп этилган баëнотида.

Бу баëнот ортидан Озодликка боғланган Ғойибназаров яқнлари¸ ҳозирча очилган иш тафсилотлари¸ хусусан¸ бу иш бўйича кимларнинг фигурант эканидан хабари йўқлигини билдирди.

Ғойибназаров оиласи 27 январь куни Мажбурий ижро бюроси ходимларини коррупцияда айбловчи видеони ҳам Озодликка тақдим қилди.

Сифати пастлиги учун эълон қилинмаëтган бу видеода марҳумнинг опаси МИБни оиласининг 95 минг долларлик қарзини ундириб бериш борасида бирор иш қилмасдан туриб¸ уйдан чиқариш ҳаракатини бошлагани укаси ўлимига сабабчи эканини иддао қилади.

26 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ баëнотини эълон қилган айрим нашрлар:

"МИБ матбуот хизматининг алоҳида таъкидлашича, МИБда суд қарорлари муҳокама этилмайди. Балки қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари ижроси таъминланиши шарт. Суд қарорлари ижросини вақтинча тўхтатишнинг қонуний тартиблари бор", деб ëзди.

Суд қарорлари ижросини таъминлашга масъул Мажбурий ижро бюроси ходимлари хизмат вазифасини бажаришга борганда аҳоли билан келишмовчилик асосида турли ҳолатлар кузатилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, ўтган йилнинг ўзида МИБ ходимларига қаршилик кўрсатилгани билан боғлиқ 132та ҳолат қайд этилган.

Бюро ташкил этилган 2017 йилдан буён эса фуқароларнинг қаршилик кўрсатиши туфайли 4 нафар МИБ ходим ўз вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган. 200 дан ортиқ ходимларга турли даражада тан жароҳати етказилган.

XS
SM
MD
LG