Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:45

Тошкентнинг Россия етовидаги иттифоққа кириш режасини танқид қилган фаол Ўзбекистонга киритилмади


Журналист Баҳром Раҳмон
Журналист Баҳром Раҳмон

24 январь куни қирғизистонлик блогер ва ижтимоий фаол Баҳром Раҳмон Ўзбекистонга киритилмади.

Ўш ва Андижон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пунктидан ўзбек чегарачилари томонидан ортга қайтарилган Баҳром Раҳмон Озодликка Ўзбекистон томони ўзига на бирор ҳужжат, на киритилмагани сабаблари борасида тушунтириш берганини айтди.

- Ҳеч бир сабабсиз киритилмадим. Ўш ва Андижон чегарасидаги “Дўстлик” чегара пунктидан. Ҳеч қанақа қоғоз ҳам бермади. “Сизга кириш мумкин эмас экан!” деди, холос. Мен Тошкентга Евросиё иқтисодий иттифоқига Ўзбекистоннинг қўшилиши масаласида журналистик тадқиқот ўтказиш учун бормоқчи эдик. Мени интервьюга чақиришган эди. Шу сабаб билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлувдим, деди Баҳром Раҳмон.

Блогер Хитойдаги уйғурлар аҳволи ва Марказий Осиë ҳукуматларининг унга муносабати ҳақида билдирган танқидий фикрлари Ўзбекистон хавфсизлик идораларига ëқмаганини тахмин қилади.

- Мен ўзим Ўзбекистон сиёсатига бирор қарши фикр билдирмаганман ҳеч қачон. Ўзбекистонни эса иккинчи ватаним деб биламан, деди ўзбек чегарачилари ҳаракатларидан таажжубда эканини айтган Баҳром Раҳмон.

Суҳбатдошга кўра¸ у Ўзбекистонга киритилмаган сабабларини тушунтириш сўрови билан Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигига махсус мурожаат қилмоқчи.

Баҳром Раҳмон 2018 йил декабрида Москвадаги Хитой элчихонаси олдида Шинжон-Уйғур мухторияти маҳаллий аҳолига нисбатан қилинаётган зўравонликларни тўхтатиш талаби билан якка пикетлар ўтказган эди. Кўп ўтмай у мазкур тадбир юзасидан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасида сўроққа тутилган эди.

25 февраль куни Москвадан Ўшга борган Баҳром Раҳмондан ички ишлар ходимлари Қирғизистонда аксилхитой митинглар уюштирмаслик ва норозилик намойиши тўғрисидаги Фейсбукдаги ёзувларни ўчириб ташлашни талаб қилгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Баҳром Раҳмон Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан сўнг Ўзбекистонга киритилмаган биринчи мустақил блогер ва журналист эмас.

2018 йил 1 март куни Би-Би-Си Марказий Осиë хизмати муҳаррири¸ таниқли ëзувчи Ҳамид Исмоил Тошкент аэропортидан ортга қайтарилди.

Ўзбекистонга визасиз киритиладиган Россия паспорти билан борган Ҳамид Исмоилнинг Ўзбекистонга киритилмагани сабаблари ҳозиргача очиқланмади.

Ҳамид Исмоил 2020 йил февралидан Озод Европа/Озодлик радиосининг Марказий Осиë бўйича бўйича минтақавий директори этиб тайинланди

2019 йил 4 июнь куни Озодликнинг Москвадаги мухбири ҳам Ўзбекистонга қўйилмаган эди.

XS
SM
MD
LG