Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:02

Самарқандда аборт қилинган 4 ҳомиланинг 2 таси инцест маҳсули бўлган


Самарқандаги тиббиёт бирлашмаси
Самарқандаги тиббиёт бирлашмаси

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида “ноқонуний аборт қилганликда” ҳамда "аборт қилинган ҳомилаларни муфель печида ёқишга уринганликда" айбланаётган 2 врач ишини кўриш жараёнида “инцест” иддаоси юзага чиқди.

Суд жараëнини кузатаëтган маҳаллий блоггернинг Озодликка айтишича¸ Самарқанд шаҳрининг Қошғарий кўчасида жойлашган 2- туғруқхона мажмуасининг муфель печида чала ëнган 4 ҳомиланинг 2 таси инцест натижаси бўлган.

- Жорий йилнинг 16 мартида туғруқхона муфель печида газ кам келгани учун ëнмай қолган 4 ҳомиладан 2 таси бўйича гувоҳлар судда кўрсатма берди. Гувоҳлардан бирига кўра¸ Самарқанддаги университетлардан бирининг 24 яшар талабаси 17 яшар синглисини зўрлаган¸ дейди блоггер. Унинг гувоҳларга таяниб айтишича, “акасидан ҳомиладор бўлган қиз аборт қилдириш учун Самарқанддаги ҳусусий клиникага мурожаат қилган". (Клиника номи ва манзилига оид маълумот Озодликда мавжуд)

Акаси зўрлаган сингил ҳомиласи муфель печида ëнмай қолди

Самарқанд вилоят прокуратурасининг исми сир қолишини истаган терговчисининг айтишича¸ мазкур клиника “аборт қилишга рухсати бўлмаган ҳолда, акасидан бўйида бўлган аëлнинг ҳомиласини туширган ва Самарқанд шаҳар 2- туғруқхона мажмуасининг тиббий қолдиқлар ëқиладиган печида изнсиз ëқишга уринган".

Терговчига кўра¸ шу кунларда 2- туғруқхонанаинг 1 врачи ва яна 1 ҳусусий клиника врачи (исмлари Озодликда мавжуд) устидан суд жараëни кетмоқда:

"Ўзбекистонда аборт қилиш фақат давлатга оид касалхоналарда амалга оширилади¸ хусусий клиникаларнинг бунга ҳақи йўқ", деди Озодлик билан суҳбатлашган прокуратура терговчиси.

Унинг яна айтишича, “боласини олдирган аëллардан иккитаси инцест қурбони бўлган. Улардан бири акасидан, яна бири эса тоғасидан ҳомиладир бўлган. Шарманда бўлишдан қўрқиб боласини олдиришган. Аборт қилинган ҳомилалар печкада ëнмай қолгани боис, кўп нарса ўртага чиқди", деди терговчи

“Қиз акаси томонидан икки марта зўрланган ва ҳомиладор бўлиб қолган. Лекин отасидан қўрқиб буни ҳеч кимга айтмай юрган”¸ деди яна терговчи.

Самарқанд шаҳар 2- туғруқхона мажмуаси бош врачи Илҳом Ҳазратқуловнинг Озодликка айтишича¸ ҳомила ва тана қолдиқларини мажмуа ҳудудидаги муфель печида ëқишга уриниш юзасидан унинг ўзи ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

- Мажмуада крематорий йўқ. Шприц¸ марли¸ ишлатилган бинт каби тиббий қолдиқларни ëқиш учун муфель печи бор. Ноқонуний аборт билан шуғулланган врачлар бу печдан изнсиз фойдаланишган. Ўша кечаси газ кам келгани боис ҳомилалар ëнмай қолган. 4 та чала ëнган ҳомила топилди. Шуни айтишим мумкинки, қонунсиз аборт бизнинг клиникада эмас, хусусий клиникада қилинган.Лекин бизнинг клиникадан битта врач бу ишга аралашган. Ҳомилалардан 2 таси инцест натижасида туғилган деган гап энди чиқди¸ деди Ҳазратқулов.

Унга кўра¸ шу кунларда муфель печи назоратга олинган ва печнинг атрофи темир панжара билан ўралган.

- Қоидага кўра¸ тана қолдиқлари ëқилиши мумкин эмас, улар фақат кўмилиши лозим,- деди Хазратқулов.

Самарқанд вилоят перинатал маркази бўлим бошлиғи¸ вилоят кенгаши депутати Гулнора Жўраеванинг Озодликка айтишича¸ хусусий клиникаларда қонунга зид тарзда аборт қилиш ва ëмон ижтимоий муҳит маҳсули - инцест (яқин қариндошлар орасида жинсий алоқа) масаласи назоратга олинган:

- Аслида, сингилнинг акасидан ҳомиладор бўлишига врачларнинг алоқаси йўқ. Улар оқибат билан юзлашган холос. Инцест ëмон ижтимоий муҳит маҳсулидир. Бу тарбия ва маънавият танқислиги ҳосиласидир. Врачлар инцест эканлиги учун эмас, балки тиббий зарурат боис аборт қилишади. Масалан, инцест оқибатида боланинг мажруҳлиги аниқланса¸ деди суҳбатдош.

Акаси ë отасидан туғаëтган қизлар кўпаймоқдами?

Акаси ë отасидан туғаëтганлар мавзуси Ўзбекистон расмий матбуотида деярли ëритилмайди. Ҳозир Ëшлар Иттифоқи раиси лавоимида фаолият кўрасатаëтган Қахрамон Қуронбоев “акаси ë отасидан туғаëтган қизлар кўпаймоқда”, деб айтган ягона мулозим сифатида кўрилади.

2015 йил Республика Маънавият-тарғибот маркази раҳбари сифатида гапирган Қаҳрамон Қуронбоев ”ота меҳри ва қаҳридан бехабар¸ маънавиятдан маҳрум авлод орасида инцест кўпайгани”дан ҳавотир билдирган эди:

- 2013 йилги маълумотни айтаман. 13 ëшли 200 дан ошиқ қизимиз туғиб қўйди. 13 ëшида 200 тадан ошиқ ўзбекистонлик қиз туғди! Мана яқинда эшитган бўлсанглар¸ Хоразмда 12 яшар қиз ўзининг акасидан туғди. Тошкент шаҳрида ўтган йили бўлган воқеа – Юнусободда иккита 13 яшар қизимиз ўзининг отасидан туғди. Мана энди савол туғилади – маънавият керакми ë керак эмасми? деган эди Қаҳрамон Қуронбоев.

Самарқандда 17 врач жиноий аборт қилиш айби билан ушланиб, терговга тортилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00
Бевосита линк

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида “ноқонуний аборт қилганликда” ҳамда "аборт қилинган ҳомилаларни муфель печида ёқишга уринганликда" айбланаётган 2 врач устидан суд жараёни давом этмоқда. Суднинг навбатдаги мажлиси ўтган ҳафта охирида - жума куни бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG