Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:27

Президент куëвига алоқадор МЧЖга берилган 6 гектар ер бўйича суд ажрими Янги йилга қолди


Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 31 декабрь кунги қарорини бекор қилиш сўралган тадбиркорлар аризасини Чилонзор туман маъмурий суди кўриб чиқмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 31 декабрь кунги қарорини бекор қилиш сўралган тадбиркорлар аризасини Чилонзор туман маъмурий суди кўриб чиқмоқда

28 декабрь куни Чилонзор туман маъмурий суди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 31 декабрда имзолаган зиддиятли қарори юзасидан ажрим чиқаришни 11 январга қолдирди.

2020 йилги сўнгги мажлисда яна 120 дан ошиқ тадбиркор ўзи ижара шартномаси асосида фаолият юрғизаëтган объектларнинг Urban Developers МЧЖга берилишидан норози эканини ëзма шаклда судга тақдим этган ва судъя бу аризаларни “учинчи шахс фикри” сифатида расман ишга киритган.

Юнусободдаги 6 гектар ҳудудда фаолият олиб бораëтган 6 йирик тадбиркор ўзи ва ўзи билан ижара шартномаси асосида ишлаб келаëтган юзлаб тадбиркор номидан Тошкент шаҳар ҳокими қарорини бекор қилишни сўраб август ойида биринчи инстанция судига мурожаат этганди.

Озодлик ихтиëридаги ҳужжатларга кўра¸ Urban Developers МЧЖ турли қобиқ ширкатлар орқали президент Шавкат Мирзиëевнинг катта куëви Ойбек Турсуновга алоқадор. Айни пайтда¸ Urban Developers МЧЖ раҳбари (ягона вакили) Ансор Набераев Озодликка юборган ëзма жавобида бу алоқадорликни қатъиян рад этган.

Яна 100 дан ошиқ ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинди

28 декабрь кунги суд мажлисига¸ судья сўровига мувофиқ¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори ижро этилган тақдирда иш ва даромад манбаидан ажрайдиган юзлаб ижарачи тадбиркор келмади.

22 декабрь кунги суд мажлисига бу қарордан норозилигини билдириш учун 100 дан ошиқ тадбиркор келган¸ аммо суд залига сиғмагани учун ташқарида қолган эди.

Ортиқхўжаев ва президент куëвига боғланган $11.5 миллионлик "совға" устидан шикоят эсингиздами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00

Ўтган мажлисда ҳакам Тошев судга расман ариза топширган 6 нафар йирик тадбиркор билан ижара шартномаси асосида ишлаëтган тадбиркорларнинг жараëнда бевосита қатнашишига имкон йўқлиги (суд залининг кичкина экани) боис улардан ўз фикрини ëзма равишда тақдим этишни сўраган.

28 декабрь куни суд 120 нафардан ортиқ тадбиркор аризасини “учинчи шахс фикри” сифатида қабул қилган.

Ишда яна юздан ошиқ ëзма фикр пайдо бўлгани ортидан судья уни кўриб чиқишга вақт кераклигини билдирди ва шунинг учун кейинги мажлисни 11 январга белгилади. Ўша куни суднинг сўнгги мажлиси ўтказилиши ва унинг ниҳоясида суд қарори ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда”¸ - деди 28 декабрь кунги жараëн иштирокчиларидан бири.

Ҳоким 31 декабрь - расмий байрам куни қарор чиқаришга ҳақлими?

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Янги шаҳар¸ Амир Темир ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишувидаги 6 гектарлик гавжум ҳудудни бир ой олдин рўйхатга олинган Urban Developers МЧЖга тақдим этиш ҳақидаги қарорни 2019 йилнинг 31 декабрь куни чиқарган.

Бу¸шикоятчи томон таъкидича¸ қарорнинг қонуний кучга эмаслигига асос бўладиган жиҳатлардан биридир.

28 декабрь куни шикоятчилар судга Ўзбекистонда расман байрам деб белгиланган кунда чиқарилган қарорнинг қонуний кучга эга ëки эга эмаслиги ҳақидаги саволларга Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги¸ Адлия вазирлиги¸ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Президент Қабулхонасига қилинган мурожаатларга берилган жавобларни тақдим қилган.

Бу жавобларда¸ “Меҳнат кодексининг 130-моддаси талабига кўра дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланганлиги, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилишлиги, дам олиш кунларида бажарилган иш учун компенсация ва ҳақ тўланиши шартлилиги маълум қилинган”.

Мазкур жавоблардан келиб чиқиб, шикоятчилар адвокати суддан ҳокимнинг 2019 йил 31 декабрь - дам олиш куни ишга жалб қилиш тўғрисидаги иш берувчининг фармойиши ҳамда ҳокимга, у дам олиш куни бажарган иши учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланганлигини исботловчи хужжатларни Тошкент шаҳар ҳокимлигидан талаб қилиб олишни сўраган. Судья бу сўровни қабул қилган.

“Янгиланаëтган Ўзбекистондаги энг очиқ суд”

Озодлик гаплашган аризачиларга кўра¸ 28 декабрь кунги суд мажлисида улар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) идораси¸ шунингдек Савдо-саноат палатаси намояндаларининг жараëнда бевосита қатнашишига рухсат сўраган.

Бу сўровни расмийлаштиришга эҳтиëж йўқлигини билдирган прокурор¸ мазкур жараëннинг Ўзбекистон тарихидаги энг очиқ судлардан бири эканини таъкидлаган.

Прокурор¸ “бу судни Озодлик ëритиб бораëтган бўлса¸ унда исталган журналист ëки блогер қатнашиши мумкин бўлса¸ Бизнес-Омбудсман ëки Савдо-саноат палатаси вакилларига расмий рухсатнинг кераги йўқ. Улар истаса¸ бемалол қатнашиши мумкин”¸ -деб жавоб берди. Ҳоким қарорини ноқонуний, деб топишни сўраëтган тадбиркорларнинг айримлари¸ Савдо-саноат палатаси аъзолари. Умид қиламиз¸ Бизнес-Омбудсман ва палата расмийлари кейинги судга келиб¸ тадбиркорларни ҳимоя қилади”¸ - деди аризачи тадбиркорлардан яна бири.

$11.5 млнлик "совға"- Ортиқхўжаев 100га яқин тадбиркор ерини президент куëвига алоқадор ширкатга текинга берган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:39 0:00

Озодлик 28 декабрь кунги суд мажлиси¸ унда кўриб чиқиш учун қабул қилинган янги ҳужжат ва аризалар юзасидан маълумот олиш мақсадида Urban Developers МЧЖ раҳбари Ансор Набераевга Telegram мессенжери орқали мурожаат қилди.

Urban Developers раҳбари судга оид ўз ëзма изоҳи Озодликка W&C (White&Case халқаро адвокатлик контораси назарда тутилмоқда – таҳр.) орқали юборилганини айтиш билан чекланди.

Urban Developers МЧЖ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Юнусободдаги 6 гектарлик қимматбаҳо ҳудудни унга беришидан атиги бир ой олдин рўйхатга олинган.

Унинг 97 фоиз акциялари эгаси деб кўрсатилган Odoratus Business LLP 100 фунт стерлинг (тақрибан 125 АҚШ доллари) билан Британиянинг Бристол шаҳрида регистрация қилинган.

Озодлик ихтиëридаги ҳужжатлар Urban Developers МЧЖнинг турли қобиқ ширкатлар орқали Шавкат Мирзиëевнинг тўнғич куëви Ойбек Турсуновга алоқадорлигини кўрсатмоқда.

Бу алоқадорлик расмий ҳужжатлар воситасида тасдиқланган бўлса-да¸ Urban Developers МЧЖ раҳбари ва реестр маълумотларига кўра, ширкатнинг ягона ходими Ансор Набераев Озодликка юборган ëзма жавобида уни рад қилди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG