Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:07

"Ислом давлати" экстремистик гуруҳига қўшилган эр-хотин биргаликда 30 йилга қамалди


Душанбе шаҳар суди Тожикистон ;жанубидаги Мўминобод туманида яшовчи Сафаргул Одинаевани "Ислом давлати" экстремист гуруҳига қўшилганликда айблаб, 13 йилга озодликдан маҳрум этди. Сафаргул Одинаеванинг турмуш ўртоғи Хушнуд Махсумов ҳам айни шу айблов билан 17 йилга қамалди.

Душанбе шаҳар суди вакилининг Озодликка айтишича, ҳукм 14 сентябрда кучга кирган.

Суд вакилига кўра, ўтган йил куз пайтида Сафаргул Одинаева 5 яшар ўғли Умар билан Афғонистон ҳудудида “Ислом давлати” гуруҳи сафига қўшилиш айблови билан қўлга олиниб, Тожикистонга экстрадиция қилинган.

Ҳозир аёлнинг ўғли Мўминобод туманида бобоси ва бувиси тарбиясидадир.

Сафаргул Одинаева яқинларининг Озодликка айтишича, Сафаргул Россияда Хушнуд Махсумовга тушмушга чиқиб, кейин улар Туркия ва Эронга борган ва сўнгра Эрон ҳудуди орқали Афғонистонинг Нимрўз вилоятига ўтган.

Яқинларига кўра, мазкур вилоятда улар “Ислом давлати” гуруҳи сафига қўшилишга ҳаракат қилган ва кейинроқ Афғонистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.

Сафаргул отаси Андам Одинаевнинг Озодликка айтишича, 7 йил олдин қизи биринчи эридан ажралиб, ишлаш учун Россияга йўл олганди.

Россияда Хушнуд Махсумовга турмушга чиққан ва ундан ўғил фарзанд кўрган.

Андам Одинаевнинг таъкидлашича, охирга марта Сафаргул ўтган йил сентябрь ойида Россиядан Тожикистонга телефон қилган ва сўнгра алоқалар узилиб қолган.

Бунинг ортидан Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари Андам Одинаевга Сафаргул ва Хушнуд Афғонистонда қўлга олиниб, Тожикистонга экстрадиция бўлганликлари борасида хабар берганлар.

2017 йил мартида тожикистонлик беш кишидан иборат бир оила аъзолари Эроннинг Зоҳидон вилоятида қўлга олиниб, Тожикистонга юборилган эди.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг маълумотига биноан, эр-хотин 33 яшар Абулфайз Вазиров ва 32 яшар Моҳира Салимова 3 боласи билан Эрондан Афғонистонга бориш ва бу мамлакатда “Ислом давлати” террористик гуруҳига қўшилиш ниятида бўлган.

Тожикистон ҳукумати ҳисоб-китобига кўра, 2014 йилдан бери 1141 тожикистонлик "Ислом давлати" қуролли гуруҳига қўшилган, улар жумласидан 300 киши ҳалок бўлган.

Хавфсизлик масалаларини ўрганувчи Soufan Group тадқиқот маркази ӯтган йил 24 октябрь куни тарқатган ҳисоботда ёзилишича, тожикистонлик 700 дан ошиқ жангари ҳали-ҳануз Сурия ва Ироқда қолмоқда. Марказга кўра, тожик жангариларнинг тақдири номаълумдир.

Soufan Group ҳисоботига кўра, 2016 йилнинг июлигача 1 600 тожик жиҳодчи “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи сафларида жанг қилган. Уларнинг 147 нафари ватанига қайтган.

2015 йилда Тожикистонда Жиноят Кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳукумат хориждаги ҳарбий гуруҳлар хизматида бўлиб, уйга қайтиб қилган ишидан пушаймон бўлган фуқароларни афв қилиш қилиш имкониятига эга бўлди.

XS
SM
MD
LG