Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:48

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди


Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам жойларда ўқитувчиларни “ҳар эҳтимолга қарши” теримга чиқиш ёки ўрнига одам топишга тайёр туриши ҳақида маҳаллий раҳбарларнинг огоҳлантираётгани ҳақидаги хабарлар Озодликка бот-бот келмоқда. Баъзи ҳудудларда ўқитувчиларнинг “ўз ихтиёрлари” билан теримга чиқиш “ташаббуси” тайёрланаётгани айтилади.

Ангрен шаҳридаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчининг Озодликка ёзишича, шаҳар ҳокими ўқитувчию шифокорлар ҳам теримга тайёр бўлиб туриши ҳақида тезкор хабарнома жўнатган:

“Шаҳар ҳокими Х.Абдулазизов жўнтаган хабарномада “пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай териб олиш учун” яна ўша шўрлик ўқитувчию шифокорларга отряд негизида тайёргарлик ишлари олиб бориш учун муддат белгилаб берди. Телевизорда ҳокимларнинг ўқитувчиларни пахтага бу йил чиқармаймиз деганини эшитиб, хурсанд бўлган эдик, наҳот бу кўзбўямачилик бўлса?”, деб ёзади ўқитувчи.

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00
Бевосита линк

Унинг айтишича, ўқитувчилар теримга тайёр туриши ёки ўз ўрнига одам топиб чиқариши керак:

“Биз буни ҳар йили “исқирт ҳашар” деймиз. Чунки, бу ҳашар коррупциянинг оқ шаклда кўриниши. Биз ҳар йили водийдан келадиган одамларга пул бериб, ўрнимизга тергизардик ва ўзимиз ишга чиқардик. Бу йил эса уларнинг нархи ошибди, ҳар бир мардикорнинг нархи 100 АҚШ доллари ёки 800 минг сўм бўлибди. Одам тополмасак бу пулни раҳбарларга беришимиз керак, у одам топадими, чўнтагига урадими униси бизга қоронғи”, дейди ўқитувчи.

Ангрендаги бошқа бир мактаб ўқитувчиси ҳам Озодлик билан суҳбатда, “ҳар эҳтимолга қарши” теримга тайёр бўлиб туриш ҳақида огоҳлантирилганликларини айтади:

“Туман ҳокимларининг ўзлари ҳам бу ҳақда аниқ топшириқ олгани йўқ. Лекин мактаб директорларига оғзаки айтган. Мана бизнинг директор ҳам, чиқ деганда икки оёғимиз бир этикка тиқилиб қолмасин, ўрниларингга жўнатишга одам тайёрлаб қўйинглар, буларга ишониб бўлмайди, деяпти. Лекин ҳамма жойда тайёргарлик авжида. Ёнимиздаги завод ва корхоналарда ака-укаларимиз ишлайди, уларнинг ҳаммасига теримга тайёр бўлиб туринглар деб, буйруқ берилган”, деди ўқитувчи.

Самарқанд ҳокими 100 фоиз талабаларни пахтага чиқариш ҳақида топшириқ берди

Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев ўтказган видеоселекторда қатнашган маҳаллий ташкилот раҳбарларидан бирининг айтишича, ҳоким вилоят олийгоҳларидаги талабаларни пахтага чиқариш ҳақида буйруқ берган:

“Мен ўзим шу мажлисда қатнашдим. Йиғилишда ҳоким пахта масаласида бу йил Кабминдан чиққан янги тартиб билан таништирди. Тартибга кўра ўқитувчи, дўхтир ва талабалар чиқарилмаслиги керак, лекин ҳоким ректорларга 100 фоиз ҳамма студентни чиқарасан деб, топшириқ берди. Дўхтир ва ўқитувчилар ҳақида ҳеч нарса демади. Лекин мен билан йиғилишда қатнашган туман халқ таълими бўлими ходими эса юқоридан “биз ўқитувчилар ўз ташаббусимиз билан чиқамиз” деган тушунтириш хати ёзишга тайёр турибди, деди. Самарқанд туманидаги мактабда ишлайдиган холаваччамнинг айтишича, аллақачон улар учун пахта терадиган полялар тайёр турибди. 10 кунлик бўлиб чиқаркан. Ҳоким ҳаммага “Ўзинг бириктирилган жойга бориб шароитингни тўғирла, ўша ерда этик кийиб юрасан, бир - икки ой вагон қилиб ётасан”, деди, дейди раҳбарлардан бири.

Шифокорлардан ҳам тилхат олиняпти

Наманган шаҳридаги поликлиникалардан бирида ишлайдиган врачнинг айтишича, шифокору ҳамширалар "ўз ихтиёри" билан пахта теримига чиқиши ҳақида тилхат ёзиб беришга мажбурланяпти:

"Биздан мажбурий тилхат ёздириб олишди. Пахтага ўз хоҳишимиз билан, ватанпарварлик учун чиқяпман, деб ёзиб бердик. Ёзмаганлар ишда кейин қолиш*қолмаслиги кўриб чиқиларкан. Ҳатто ётоққа ким бориши ҳақидаги рўйхатларни ҳам топшириб бўлдик", деб ёзади наманганлик врач.

Халқаро пресс клуб ўтказган йиғилишларда Наманган, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари ҳам бу йил бирор нафар ўқитувчи ва шифокор пахта теримига жалб этилмаслиги ҳақида ваъда берган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, вазир муовини Эркин Муҳитдинов АҚШ Сенати халқаро алоқалар бўйича қўмитаси ҳайъати аъзолари билан учрашув чоғида мажбурий меҳнатни тақиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 8 август кунги баённома қарори имзоланганини ва ўқитувчию шифокорлар пахта теримига чиқарилмаслигини айтган эди.

Озодлик терим жараёнидаги мажбурий меҳнат ҳолатларини кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG