Skype:yusupovs.kg
Ўш суди терговчилар Ўзбекистонга қорасувлик таниқли ўзбек имоми Рашод Камолов юзасидан сўров жўнатгани ортидан 9 февраль куни қўлга олинган имомни ҳибсда сақлаш муддатини яна 21 кунга узайтирди.Судда имом бу ишни сиёсий буюртма ўлароқ баҳолади ва уни ўлдириш учун Ўзбекистондан киллер жўнатилганини иддао қилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари берган маълумотлардан келиб чиқилса, йил бошидан то шу кунгача икки давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда ва чегара режимини бузганликда айбланиб камида 139 одам қўлга олинган.
Ўш вилоят суди диний экстремистликда айбланиб қамоққа олинган қорасувлик таниқли имом Рашодхон Камолов ва диндор Дилёр Жумабоев адвокатларининг уйлари ҳамда ишхонаси Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тинтув қилинганини ноқонуний деб топди. Айни пайтда суд адвокатларнинг ушбу ҳолат юзасидан миллий хавфсизлик ходимлари ҳаракатига баҳо бериш борасида ажрим чиқариш илтимосини инобатга олмади.
Ўш милициясининг собиқ раҳбари Абдилда Капаров ҳукуматнинг вилоятдаги мухтор вакили Сўўрўнбай Жээнбековни 2010 йилги Ўш воқеаси арафасида аҳолига бир юз элликка яқин автомат ва йигирмадан ортиқ тўппончани халққа тарқатиб берганини иддао қилмоқда.
Ўшнинг бозорида жондан бошқа нарсанинг ҳаммасини топиш мумкин, деган гапни эшитганмисиз? Мухбиримиз "жондан бошқа нарсани" топиш мумкин бўлган Ўш бозрида сайр қилиб, бу ердаги савдогару хунарманд ўзбекларни тасвирга туширди.
Olmaota - Yekaterinburg yo‘lida sodir bo‘lgan avtomobil to‘qnashuvida halok bo‘lgan o‘shlik 62 yoshli Mavjuda O‘rinboyeva, uning 34 yoshli qizi va balog‘atga yetmagan uch nevarasining jasadi halokatdan uch kun o‘tib Qirg‘izistonga olib kelindi.
Олмаота - Екатеринбург йўлида содир бўлган автомобил тўқнашувида ҳалок бўлган ўшлик 62 ёшли Мавжуда Ўринбоева, унинг 34 ёшли қизи ва балоғатга етмаган уч неварасининг жасади ҳалокатдан уч кун ўтиб Қирғизистонга олиб келинди.
Диний экстремистликда айбланиб икки ой олдин қўлга олинган қорасувлик таниқли имом Рашод Камоловни ҳибсда сақлаш муддати вилоят суди қарори билан яна бир ойга узайтирилди.
Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Ақўтўк қишлоғи аҳолиси ўзлари яшаётган ҳудудда ўзбек-қирғиз чегараси халқдан яширинча аниқланаётганини иддао қилиб, аввалдан ўзлари фойдаланиб келган 16 километр ер Ўзбекистонга ўтиб кетганини билдирмоқда.
Қирғизистондаги ягона ўзбек театрига “Давлат Академик театри” мақоми берилишига эришган ва мазкур санъат даргоҳига деярли 30 йил раҳбарлик қилган Бахтиёр Тўхтаматов сиёсий фаолияти туфайли ўзига босим кўрсатилиши ортидан лавозимидан истеъфо беришга мажбур бўлганини айтмоқда.
Бир ярим йил аввал Сурияга бориб президент Башар Ассад режимига қарши жангларда иштирок этгани учун Ўшда март ойи охирларида қўлга олинган уч ўшликдан бири президент Атамбаев ва Қирғизистон халқидан кечирим сўради.
Бир неча кун олдин Ўшда қўлга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хибсхонасида сақланаётгани айтилган америкалик журналист Умар Фаррух айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, бугун кечга яқин ҳибсдан озод қилинган, лекин унга нисбатан очилган жиноят иши ёпилмаган.
Қирғизистонда судланмай ёки оқланмай йиллаб ҳибсхонада сақланаётганлар тақдири ниҳоят жамоатчилик эътиборига тушди. 2010 йилги Ўш қирғинидан сўнг тақдирини суд ҳал қила олмай йиллаб ҳибсда сақланганлар орасида ўнлаб ўзбеклар ҳам бор эди
Qirg‘iziston Milliy xavfsizlik davlat qo‘mitasi polkovnigi Talant Razzakov Ozodlik radiosiga bergan suhbatida Qirg‘izistondan Suriyaga “jihodga” ketganlarning va ketayotganlarning 80 foizi o‘zbeklar ekani aniqlanganini ma‘lum qildi.
“Hizbut - Tahrir”ga aloqadorlik ayblanib qo‘lga olingan Qorasuvdagi “As Saraxsiy” masjidi imomi Rashod Kamolov militsiya tomonidan hibsxonada ham o‘z faoliyatini to‘xtatmaganlikda ayblanmoqda. Buning ortidan Kamolovga bildirilgan ayblovlar soni yana bittaga ko‘payishi mumkin.
Бугун, 18- март куни Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик драмма театрида Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази Наврўз байрамини нишонлади. Байрам тадбирида Ўзбек миллий маданий маркази, Ўш шаҳар ҳокимяти ва бошқа бир қатор расмий идоралар вакиллари ва беш юзга яқин ўшликлар иштирок этди. Меҳмонларга аввал сумалак улашилди. Сўнгра меҳмонларга шаҳардаги ўзбек мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган миллий таомлар билан Бобур театрида саҳна кўринишлари ҳавола этилди.
“Ҳизбут - Таҳрир”га алоқадорлик айбланиб қўлга олинган Қорасувдаги “Ас Сарахсий” масжиди имоми Рашод Камолов милиция томонидан ҳибсхонада ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаганликда айбланмоқда. Бунинг ортидан Камоловга билдирилган айбловлар сони яна биттага кўпайиши мумкин.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси полковниги Талант Раззаков Озодлик радиосига берган суҳбатида Қирғизистондан Сурияга “жиҳодга” кетганларнинг ва кетаётганларнинг 80 фоизи ўзбеклар экани аниқланганини маълум қилди.
2010 йилги Ўш воқеаларида жабрланганлар учун қурилган айрим уйлар яшашга яроқсиз деб топилмоқда. Масалан, Ўшда асосан ўзбеклар ва татарлар истиқомат қилаётган янги қурилган уйлардан бирининг пойдевори ёрилиб, авария ҳолатига келгани айтилмоқда.
Жорий йилдан бошлаб Қирғизистондаги ўзбек мактаблари битирувчилари олийгоҳлар учун кириш имтиҳони вазифасини ўтовчи Умумреспублика тестларини ўзбек тилида топшириш имкониятидан маҳрум этилди.
Давомини ўқинг