Skype:yusupovs.kg
Қирғизистоннинг Ўш шаҳри марказидаги истироҳат боғи олдида 9 феврал куни Алишер Навоийнинг 572 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўш шаҳрида 2010 йилги июн қирғинида жабрланганини рўкач қилиб ҳукуматдан уй олган 5 одамнинг ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва қирғиндан жабрланмагани аниқланди.
Бишкек расмийларига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-қирғиз чегарасидаги газ-нефт конлари мавжуд бўлган Бурганди баҳсли ҳудудида қирғиз фуқаролари ноқонуний ҳаракатланаётганидан норозилик билдирди.
Ўшликлар Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш дирекцияси қуриган уйлар сифатсизлигига норозилик билдирмоқда. Айрим маҳаллаларда эса уста пули оз берилгани учун қурилишлар тўхтаб қолаётир.
Ўш воқеалари чоғида уйсиз қолгани важидан ҳукуматдан квартира олган ўнга яқин одам янги уйларидан чиқарилиши мумкин.
Ўшда шифокорлар эътиборсизлиги оқибатида ОИТВ/ОИТСга чалинган 100га яқин бола жорий йилда мактабга бормай қолиши мумкин.
Қирғизистонда яшаётган тоғли бадахшонликлар Бишкекдаги Тожикистон элчихонаси олдида Тоғли Бадахшонда Душанбе томонидан ўтказилаётган ҳарбий амалиётларни тўхтатиш талаби билан пикет ўтказишди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида 17 июлда содир бўлган отишмадан сўнг икки мамлакат чегарачилари ўртасида ахборот уруши бошланди.
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини бир томонлама ёпди. Чегаранинг ёпилишига 17 июл куни ўзбек ва қирғиз чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган отишма сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қирғизистонда 17 июл куни кечқурун узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг Уламолар кенгаши мусулмонлар диний бошқармасига вақтинча раҳбар сайлади.
Қирғизистон жанубидаги Новқат ва Чўнголой туманларида Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов жангарилар гуруҳини тайёрлаётгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик хизмати томонидан давлат амалдорларининг телефон сўзлашувлари эшитилиши ва ёзиб олинишини қонунийлаштирмоқчи.
Қирғизистоннинг амалдаги муфтийси Чубақ ҳожи Жалиловга мухолифатда бўлган гуруҳ мамлакатда муқобил муфтият ташкил этилишини эълон қилди.
Тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида вафот этган жалобободлик Сайдулло Саримсоқовнинг онаси ўғлининг ўлимида милиционерларни айбламоқда..
Ўзбек чегарачилари томонидан Ўзбекистон фуқаросининг калтаклаб ўлдирилишидан норози бўлган сўхликлар чегара пунктини тошбўрон қилгани ҳақида қирғиз матбуоти хабар тарқатди.
Қирғизистонда ўтган йили жиноятчиликка қарши кураш баҳонасида қўлга олинган жиноят олами лидерлари қамоқлардан бўшатила бошланди.
Ўш вилояти Новқат тумани масжидида новқатлик етти диндор мамлакатда тақиқланган Ҳизб-ут-Таҳрир партияси қаторидан чиққанини маълум қилди.
Қирғизистон Бош вазири Ўмурбек Бабановнинг Қозоғистон президентининг махсус вакили, олигарх Булет Утемуратов билан Бишкекда яширинча учрашгани қирғиз жамиятида норозилик пайдо қилди.
10 апрел куни Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида камида 5 минг киши иштрок этган мухолифат митингги бўлиб ўтди.
Ўш шаҳар марказий майдонига йиғилган 200 киши қирғиз миллатига мансуб такси ҳайдовчиси Эрнис Машраповнинг ўлимига ўзбеклар алоқадорлигини иддао қилишди.
Давомини ўқинг