Skype:yusupovs.kg
Қирғизистонда 2009 йили туғриқ пайтида ҳаётдан кўз юмган 97 она юзасидан мамлакат парламенти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус текширув ўтказди. Мутахассислар вафот этган 97 онанинг 27 нафарини ўлимдан сақлаб қолиш мумкин эди, деган хулосага келдилар.
Қирғизистон Конституциявий суди мамлакат фуқароларининг тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чекловчи қонун ва Бишкек шаҳар мэриясининг намойишларни белгиланган жойларда ўтказиш тўғрисидаги қарорини инсон ҳуқуқларига тамойилига зид топиб, бекор қилди.
Ўзбекистон 1 мартдан бошлаб Қирғизистон билан чегарадош “Қорасув-Автодорожний” чегара пунктини бир томонлама ёпди. Маълумотларга кўра, айни кунларда мазкур пунктдан автомобиллар ўтиши тақиқланган.
Сўнгги пайтларда Қирғизистонда ишга яроқли фуқароларнинг оммавий равишда Россия фуқаролигини олаётгани қирғиз депутатларини ташвишга солмоқда. Маълумотларга кўра, 2003 йилдан буён 240 мингдан зиёд қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган.
Ўзининг кескин чиқишлари билан танилган қирғиз журналисти Алмаз Ташиев ўлимида гумонланмиш милиционерлар ўз лавозимини суиистеъмол қилганликдагина айбланиб, 5 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Европа иттифоқи Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари паймол этилишига ташвиш билдирди. Бу борада 23 феврал куни Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ ва Қирғизистон муносабатларига бағишланган учрашувда сўз борди.
Ўзбекистонда фаолият юритувчи рress-uz.info интернет нашри 23 феврал куни қирғиз чегарачилари кирдикорлари ҳақида мақола чоп этди. Қирғизистон Чегара хизмат масъуллари эса ўзбек сайти уларни мунтазам равишда асоссиз қоралаш билан машғул бўлаётганини таъкидламоқдалар.
Қирғизистонда 23 феврал ҳамон расман Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади. Айни пайтда кўпчилик қирғизистонликлар бу кунни ўзлари учун байрам деб билмасликларини айтадилар.
Ўшда Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўзбек тилидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Айни пайтда маҳаллий зиёлиларнинг айримлари бу китоб қирғизистонлик ўзбеклар орасида оммалашиб кетишига шубҳа билан қарамоқдалар.
“Журналистларни ҳимоя қилиш” халқаро қўмитаси тарқатган баёнотда 2009 йили Қирғизистонда тўрт журналист калтаклангани ҳамда 2007 йилда номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган журналист Алишер Соиповнинг ўлими юзасидан шу кунгача жиноятчи топилмагани айтилади.
19 феврал куни Қирғизистон ҳарбий суди коллегияси Бишкек гарнизон судининг собиқ Мудофаа вазири, президент Бакиев сиёсатига норозилик сифатида мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимдан истеъфо берган Исмоил Исақовни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукмини ўз кучида қолдирди.
2007 йилнинг октябрида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган ўшлик таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлими юзасидан Ўш шаҳрида бўлиб ўтаётган маҳкама мажлиси учинчи маротаба бошқа кунга кўчирилди.
Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган ўзбекистонлик тутқунлар¸ асосан¸ чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик, турли диний оқимларга аъзолик ва бангфурушликда айбланиб қўлга олинганлардир.
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон божхонаси ходимини чегарани бузгани учун қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбадан олинган маълумотга таяниб, Регнум ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Қирғизистонда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар доирасида президент Қурмонбек Бакиев ташаббуси билан мамлакат Конституциясининг саккиз моддасига ўзгартиш киритилаяпти.
Қирғизистон парламенти ҳукумат олдига ўзбек гази қарамлигидан қутилиш, газни Россия ва Қозоғистондан сотиб олиш ҳамда мамлакат жанубида мавжуд, лекин катта заҳирага эга бўлмаган газ конларини ишга тушириш масаласини қўймоқда.
Ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига уч ойда бир марта ўтказиш тартибини жорий қилди. Бу борада Озодликка “Дўстлик” ўзбек-қирғиз чегара пункти орқали Ўзбекистонга ўтолмай қайтган ўшликлар маълум қилишди.
Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ беришни 50 фоизга камайтирди. Бу борада Қирғизистон энергетика вазири ўринбосари Қубаничбек Жусупов парламент қўмитасида 9 феврал куни қилган чиқиши чоғида маълум қилди.
Қирғизистонда сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан 13 январдан бошланган очлик акцияси иштирокчилари 10 февралдан бошлаб норозилик акциясини вақтинча тўхтатишга қарор қилишди.
Қирғизистонда 2010 йил аҳоли учун қимматчилик билан бошланди. Электр энергияси ва иссиқлик нархининг ошиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш моллари, аҳолига хизмат кўрсатиш, газета ва бошқа товарларнинг ҳам нархи ошди.
Давомини ўқинг