Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Ўзбекистонда бундан буён судьялар танлов асосида танланади. Жорий йилнинг 1 июнидан эса Ўзбекистонда Олий суд, Олий хўжалик суди бирлаштирилади ва ватандошлик, жиноий, маъмурий ҳамда иқтисодий масалалар бўйича ягона олий судлов тизими ташкил этилади. Бу борадаги фармонни 21 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Европа Иттифоқи қароргоҳи жойлашган Брюсселга ўтган ҳафта охирида сафар қилган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев "Евроньюс" телеканалига 2010 йилги Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров иши “сиёсийлашиб кетгани”ни айтди.
Шу кунларда Европа Иттифоқи қароргоҳи жойлашган Брюсселга сафар қилган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2010 йилги Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров қамоқдан бўшатилмаслигини айтди.
Тошкент ва Москва расмийлари президент Мирзиёевнинг Москва сафари олдидан Россияда вақтинча ишлаш учун ишчиларни уюштирилган тарзда жўнатиш шартномасини ишлаб чиқмоқда. Бу борада Тошкентда 15 февралда ўтган Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Ўзбекистон президенти пайшанба куни ўтган селектор йиғилишида ички ишлар ходимларини танқид қилди. Мирзиёев ҳар пайшанба куни прокурорлар ва милиция бошлиқларига бир ҳафтада қилинган ишлар юзасидан маҳаллий телеканаллар орқали аҳолига ҳисобот бериш мажбуриятини ҳам юклади.У, шунингдек, ўз ишига "шахсий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда" ёндошаётган ҳуқуқ-тартибот ходимлари борлигини таъкидлади.
Кейинги кунларда Қирғизистондаги баъзи ахборот воситаларида "Кўк кит" аталмиш ўйин билан боғлиқ ваҳималар урчимоқда. Айрим нашрлар ўз жонига қасд қилган баъзи ўсмирларнинг ўлимини шу ўйин билан боғлашга ҳаракат қилди. Бироқ Қирғизистон ички ишлар вазирлигига кўра, ўсмирлар орасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан ижтимоий тармоқдаги ўйинлар орасида боғлиқлик борлиги исботланмаган.
Қирғизистон парламенти депутати, мухолифатдаги “Ата Мекен” партияси раиси Ўмурбек Текебаев 31 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида президент Атамбаевдан ўз бойлигини қандай йўллар билан топганнии исботлаб беришни талаб қилди.
Ўш воқеларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров 24 январь куни эълон қилган муддатсиз очлик акциясини орадан 6 кун ўтиб, яъни 30 январда қирғизистонлик фаоллар илтимоси билан тўхтатди.
Қирғизистонда Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров 24 январдан бошлаб муддатсиз очлик эълон қилганидан ташвиш билдирган фаоллар “Асқаров ҳаётини сақлаб қолинг” акциясини бошлади.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида эски ҳайвонот боғи ўрнида бундан тўрт йил аввал Гулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилган “Экопарк” ўрнида Бобур номидаги янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Президент Мирзиёев 24 январь куни мана шу ҳақда маълум қилди. Тошкент марказида шу кунгача фаолият юритиб келган Бобур истироҳат боғи номи эса “Дўстлик боғи”, деб ўзгартирилади.
Бу ҳақда Қирғизистон парламентида ўтган тингловда транспорт ва йўл вазири Жамшитбек Калилов маълумот берди.
Видеода иддао қилинишича,бир неча ўн деновлик пенсионер пенсиялари пластик карточка орқали эмас, нақд берилишини талаб қилиб туман ҳокимияти биносига келган. Видеода сўзлаган пенсионерларга кўра, пластикдаги пулни нақдга айлантириб бериш учун 22-27 фоиз устама олинмоқда. Шунинг учун ҳам пенсионерларнинг кўпчилиги ўз пулларини уч-тўрт ойдан бери олишолмаяпти.
Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилиб¸ 39 одамни ўлдирганликда гумонланаëтган шахс шаҳарнинг Эсенюрт туманида қўлга олинди. Истанбул ҳокими Васип Шаҳиннинг 17 январь куни маълум қилишича, қўлга олинган одам Ўзбекистон ватандоши¸ Абу Муҳаммад Хуросоний лақаби билан танилган Абдулқодир Машариповдир.
Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқаётган Чуй вилоят судидаги маҳкама жараёни ниҳоясига етмоқда. 10 январь куни ўтган жараёнда Азимжон Асқаровга сўнгги сўз берилди. Суд ҳукмни 17 январда эълон қилишини билдирди.
Прокурорлар билан 7 январь кунги учрашувида "Прокуратура фақат жазолайдиган репрессия органи бўлиб қолмаслиги” лозимлигини таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев прокурорларни “тадбиркорлар билан дўст бўлиш”га чақирди. Унга кўра, тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинган жамиятда тараққиёт ҳақида гапириш мумкин бўлади.
Қирғизистоннинг Туркиядаги элчихонаси турк матбуоти Истанбулдаги тунги клубга қилинган ҳужум ижрочиси сифатида иддао қилган ва бунинг ортидан паспортининг сурати ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган қирғиз ватандоши Яҳё Машрапов ҳуқуқлари бузилгани юзасидан текширув ўтказа бошлади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати эса Машрапов шахси текширилгани ҳамда унинг Истанбулдаги террорга алоқаси йўқлиги аниқланганини билдирди.
Бишкек ва Ўш узоқ йиллардан бери қайси шаҳар энг гўзал ҳамда энг катта арча ясатади, деган маънода норасмий мусобақалашиб келаётганига қарамай, Қирғизистоннинг айрим шаҳарларида ҳокимлар Янги йил арчасини безатишдан воз кечди. Қадамжой шаҳрида ясалган арча эса номаълум одамлар томонидан бузиб кетилди.
2016 йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги совуқлашган муносабатларнинг кескин илиқлашуви даври бўлди. Икки давлат ўртасида йиллардан бери ёпиқ қолаётган чегаралар очилиб, бир-бирларини қарийиб ўн йил кўрмаган қариндошлар, дўсту-биродарлар яна дийдор кўришдилар.Ўзбекистон ва қирғизистонликлар бу илиқлик ҳақиқий дўстона муносабатларга айланишидан умид қилмоқда.
Янги йилда Ўзбекистондаги вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, МХХ,ИИВ, солиқ қўмитаси, прокуратура ва бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёев томонидан тортиқ қилинадиган замонавий, 4-5 хонали ва ер участкаси мавжуд бўлган янги намунавий уйларга кўчиб ўтадилар.
Давомини ўқинг