Украина АҚШ таклиф этган 30 кунлик шошилинч сулҳни қабул қилишга рози бўлди. AҚШ Миллий разведка бошқармаси Украина билан разведка маълумотлари алмашинуви қайта тикланганини тасдиқлади.
Киберҳужумларга нишон бўлаётган фаоллар буни ўзларига қарши босим сифатида баҳоламоқда, ҳужумлардан мақсад эса - Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини чекловчи чоралар олдидан ҳукумат кўраётган ҳозирлик, деб тахмин қилмоқда.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича америка ва украин мулозимлари ўртасида музокаралар бошланди.
Ҳар йили минглаб мусулмонлар Ҳаж зиёратига боришни орзу қилади, лекин ҳар Саудия Арабистони томонидан ҳар бир давлат учун маълум бир миқдордагина квоталар белгиланади. Чегаралари Фарғона водийсида кесишган уч давлатга бу квоталар қандай тақсимланган? Бу давлатларда Ҳаж нархи қанча?
Краснодар шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 21 ёшли қиз мигрант унинг дугонасини зўрлагани тўғрисида ёлғон маълумот тарқатгани ҳақида хабар берди. Маълум қилинишича, у бу орқали ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига эътибор қаратишни истаган.
Чиқинди - Ўзбекистонда йиллардан буён энг кўп пул сарфланаётган, аммо муаммоси асло ҳал бўлмаётган соҳалардан бири. Аммо, нега Ўзбекистонда бу соҳа ҳам ботқоққа ботган? Ажратилаётган миллион-миллион доллар кредит қаёққа кетяпти?
NBC News: Aмерика президенти Украина президенти Зеленский Россияга ён беришини истайди. Трамп маъмурияти USAID дастурларининг 83 фоизини расман бекор қилди.
Россия Одесса шаҳрига дронлар билан ҳужум қилди. Курск вилоятида оғир жанглар давом этмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги ўтган кеча 88 та дрон уриб туширилганини билдирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россиянинг Украинага ҳужуми давом этаётгани учун унга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилди.
“OzodAyol” дастурида ўзбек жамиятида энг кўп муҳокама қилинадиган, аммо қонун доирасидан четда қолаётган “Иккинчи хотин” мавзуси ҳақида гаплашамиз.
АҚШ ва Украина вакиллари келаси ҳафта Саудия Арабистонида учрашади. АҚШ 240 мингга яқин украиналикнинг вақтинчалик ҳуқуқий мақомини бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Наманганда ўтган биринчи халқаро автофестивалда фақат машиналар кўргазмага қўйилмади. Балки бу ерда дўстлик, ҳамкорлик, бизнес бўйича алоқалар ҳам мустаҳкамланди.
Давомини ўқинг