АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни вақтинчалик тўхтатиб туришга фармойиш берди. Европа Иттифоқи Европа мудофаа саноатини мустаҳкамлаш ва ҳарбий салоҳиятини оширишга 800 миллиард евродан кўп маблағни тўпламоқчи.
“Опен бюджет”да “Эски сув қудуғини янгидан қазиш” лойиҳасини ютиб олган қишлоқ ҳали ҳам битта крандан сув ичяпти. 240 хонадонда яшовчи 1000 ортиқ аҳолини сув муаммоси қийнаганлиги учун улар “Ташаббусли бюджет”да овоз йиққан эди.
Ўзбекистон ДХХси ва Ички ишлар тизимида сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тозалашдан 3 ой ўтиб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олинди. 3 март куни Бобожонов ўрнига Азиз Тошпўлатов тайинлангани маълум қилинди.
Европа Украинага 5 мингта ракета снаряди етказиш учун 1,6 миллиард фунт стерлинг (тақрибан 2 миллиард доллар) ажратишини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари ўзбекистонликлар, жумладан, чет элдаги ўзбек муҳожирларига “Янги Тошкент” қурилишидан иш таклиф қилди. Қайд этилишича, ишчиларга 8 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача иш ҳақи берилади.
Оқ Уйдаги можародан кейин Владимир Зеленский Британияда олқишлар билан кутиб олинди. Британия Бирлашган Қироллиги Украина мудофаасига 2 миллиард 260 миллион фунт стерлинг миқдорида кредит ажратди.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан Оқ уйдаги даханаки жангга қарамай муносабатларни сақлаб қолиш мумкинлигига ишонишини айтди.
Тошкентда Шайхонтоҳур туман суди журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан киритган даъвони кўрмоқда. Бу судлов ўзбекистонлик жамоат фаолларининг эътиборини тортган, илк маҳкама куни 30 га яқини очиқ деб эълон қилинган суд мажлисига киритилмади.
Трамп-Зеленский брифинги тортишув билан тугади: Украина делегацияси Оқ уйни тарк этди. АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийни “диктатор” деб атаганига ишонмаслигини айтди.
Ўзбекистонликлар бу йилги аёзни ҳам газ муаммоси, метан шохобчаларидаги узун навбатлар ва электр энергиясидаги узилишлар билан ўтказишди. Ҳукуматнинг бу йил қишда газ ва свет муаммоси бўлмайди, қабилидаги ваъдалари ваъдалигича қолди.
Шимолий Корея Россияга қўшимча кучлар жўнатди. Доналд Трамп Владимир Зеленский 28 февраль куни Вашингтонга ташриф буюриб, ноёб ерости минераллари бўйича келишув имзолашини маълум қилди.
Россия нашрлари 25 февралда мигрантлар рус полицияси билан муштлашгани ҳақида хабар беришди. Аммо уларнинг мигрант эканлиги ҳақида расмий идоралар маълумот бермаган. Куни кеча ТАСС нашри Россия тергов қўмитасига таяниб, жанжал кўтарган шахс доғистонлик эканлигини маълум қилди.
Давомини ўқинг