АҚШ ва Украина вакиллари келаси ҳафта Саудия Арабистонида учрашади. АҚШ 240 мингга яқин украиналикнинг вақтинчалик ҳуқуқий мақомини бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Наманганда ўтган биринчи халқаро автофестивалда фақат машиналар кўргазмага қўйилмади. Балки бу ерда дўстлик, ҳамкорлик, бизнес бўйича алоқалар ҳам мустаҳкамланди.
Франция президенти Европадаги шерикларини ядро салоҳияти ҳимояси остига олишини маълум қилди.
Бу лавҳада Фарғона водийсида ОИВ инфекцияси билан яшашга мажбур бўлган уч инсон тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз.
Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида ҳокимият асли тожикистонлик Муҳиддин Холзодага уй олиш учун маблағ ажратди. Бироқ маҳаллий аҳолининг норозилиги ортидан Татаристон Тергов қўмитаси ҳокимият устидан текширув бошлади. Маҳаллий аҳолига кўра, уй олиш учун маблағ биринчи навбатда уларга берилиши керак.
Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларида километрлаб навбатлар. 4 март эрталаб Тошкент – Термиз автомагистралининг 30 га яқин нуқтасида узунлиги ўнлаб чақиримга етган навбатлар юзага келди.
Бу лавҳада Фарғона водийсида ОИВ инфекцияси билан яшашга мажбур бўлган уч инсон тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз. Уларни касалликдан ташқари яна бир оғриқли дарди бор. Бу ҳам бўлса, жамият томонидан турли камситишларга дуч келаётгани.
“Америка қайтди!” АҚШ президенти Доналд Трамп янги муддатида илк бор Конгрессга мурожаат қилди ва нутқи давомида Украина масаласини кўтарди.
Россияда ишлаётган Нафиса свет ўчмаслиги учун Ўзбекистондаги оиласига ҳар куни пул юборишга мужбурлигидан шикоят қилмоқда. Унинг тўрт нафар фарзанди бор. Ёлғиз онанинг айтишича, Россияда бир ойлик ҳаражатларини қоплаш тобора оғирлашиб бораётгани сабаб, свет тўловлари у учун оғир юкка айланган.
35 ёшли Aлександр Кургановский Ўзбекистон фуқароси ва Украина резидентидир. Унинг отаси украиналик бўлиб, у ўсмирлигидан ота-онаси билан Мариуполда яшаган. 2022 йилда рус қўшинлари Украинага бостириб кириб, шаҳарни эгаллаб олгач, у ҳам минглаб бошқа украинлар каби қочишга мажбур бўлди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни вақтинчалик тўхтатиб туришга фармойиш берди. Европа Иттифоқи Европа мудофаа саноатини мустаҳкамлаш ва ҳарбий салоҳиятини оширишга 800 миллиард евродан кўп маблағни тўпламоқчи.
“Опен бюджет”да “Эски сув қудуғини янгидан қазиш” лойиҳасини ютиб олган қишлоқ ҳали ҳам битта крандан сув ичяпти. 240 хонадонда яшовчи 1000 ортиқ аҳолини сув муаммоси қийнаганлиги учун улар “Ташаббусли бюджет”да овоз йиққан эди.
Давомини ўқинг