Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:32

"GM Uzbekistan" ëниб кетган Cobaltда техник нуқсон бўлганини инкор қилди (ВИДЕО)


"GM Uzbekistan" ëниб кетган Cobaltда техник нуқсон бўлганини инкор қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Ёниб кетган машинанинг видеоси

“Ўзавтосаноат” матбуот хизмати чирчиқлик харидорнинг «GM Uzbekistan» чиқарган иккинчи позицияли Cobalt автомобилининг ишлаб чиқарувчи айби билан ëниб кетгани ҳақидаги иддаосини рад этди.

Озодликка келган расмий баëнотда¸ завод мутахассислари томонидан ўтказилган текширув натижасида “автомобиль ёниб кетишига сабаб бўлувчи бирор нуқсонлар ёки носозликлар аниқланмагани” ëзилган.

Озодликнинг SizdanTelegram порталига мурожаат қилган машина эгаси Республика суд экспертизаси маркази машинанинг ички симлари техник носозлиги оқибатида ëниб кетган бўлиши ҳақида хулоса берганини айтиб¸ «GM Uzbekistan»дан янги машина беришни талаб қилган эди.

8 февраль куни Озодлик гаплашган даъвогарлар¸ “Ўзавтосаноат”нинг чоп этилган суратларнинг “мутлақо бошқа автомобиль” деган баëнотини “мутлақo ëлғон” деб баҳолашди ва янги сурат ҳамда видеоларни тақдим қилди.

«GM Uzbekistan» истеъмолчи талабини бажаришни рад қилди

7 февраль куни SizdanTelegram порталида Чирчиқдан келган мурожаат эълон қилиниши ортидан 8 февраль куни «GM Uzbekistan» мулкдори “Ўзавтосаноат” матбуот хизматидан расмий раддия келди.

Бу раддияда чирчиқлик Муқаддас Исмоилованинг ўзига тегишли «Cobalt» русумидаги автомобиль ўзидан-ўзи ёниб кетгани сабабли «GM Uzbekistan»дан уни алмаштириб бериш талабининг бажарилмаганига изоҳ берилган.

Исмоилова М. ўз аризасига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг ёнғин-техник хулосасини илова қилади, унда ёниб кетишнинг эҳтимолий сабаби автомобиль ички симларининг техник носозлиги бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Аризага жавобан, «GM Uzbekistan» АЖ томонидан завод мутахассислари воқеа жойига юборилдилар ва мазкур автотранспорт воситасининг тегишлича техник кўздан кечирилиши ўтказилди. Ўрганиш давомида завод мутахассислари томонидан асосий эътибор Марказ экспертизасида келтирилган ёниб кетишнинг эҳтимолий сабабига қаратилди. Ўрганишлар давомида автомобиль ёниб кетишига сабаб бўлувчи бирор нуқсонлар ёки носозликлар аниқланмади”¸ дейилади «GM Uzbekistan»нинг Озодликка юборилган жавобида.

Расмий баëнотда ишлаб чиқарувчи "ёнғиннинг тафсилотларини чуқур ўрганилиши Cobalt автомобилининг ёниб кетганлиги ишлаб чиқариш браки билан боғлиқ эмаслигини ва бунда ишлаб чиқарувчи корхона айби мавжуд эмаслигини кўрсатади"¸ деган хулоса берган.

Янги Cobalt ëниб кетди – истеъмолчи ҳикояси

Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳрининг Адолат маҳалласида яшовчи 45 яшар Адамбой Қурбонбоев 2017 йилнинг 26 декабрь куни Қибрай автосалонидан иккинчи позицияли Cobalt автомобили сотиб олади.

84 миллион ўзбек сўмига тушган бу машинани рафиқаси Муқаддас Исмоилова номига расмийлаштирган Қурбонбоев¸ янги машинани бир ҳафтача ҳайдаганидан сўнг¸ Россияга ишга кетади.

Унинг ҳамшира рафиқаси¸ 18 яшар ўғли ва 15 яшар қизи машина ҳайдашни билмаслиги сабаб¸ Озодлик суҳбатлашган оила аъзоларига кўра¸ икки қаватли дом олдида бўз ëпинғич билан ëпиб қўйилган янги Cobalt 2018 йил июлига қадар жойидан қимирламайди.

2018 йил июлида Адамбой бир ойча уйига келиб¸ машинани ҳайдайди ва август ойида яна Россияга ишга жўнаб кетади.

“Дадам кетганидан кейин¸ аккумулятор ўтириб қолмаслиги учун ëқиб турдик¸ лекин машина ҳайдалмади”¸ дейди Қурбонбоевнинг талаба ўғли Шаҳзод.

2018 йил 23 сентябрь тунги соат иккиларда деярли ҳайдалмаган янги машина турган жойида ëниб кетади.

Муқаддас Исмоилова ва оиласининг таъкидича¸ машинага ҳеч ким қасддан ўт қўймаган – у ўз-ўзидан ëниб кетган.

Ўша тунда қўшнилар ва ўт ўчирувчилар ëрдамида ўчирилган машина¸ шундан бери жойидан қимирламаган.

Исмоилова¸ машина ëниши сабабини аниқлаб беришни сўраб суд экспертиза маркази мутахассисларига мурожаат қилган.

- Улар машина заводда йўл қўйилган техник камчилик оқибатида ëниб кeтган бўлиши мумкин¸ деган хулоса берди. Лекин узил-кесил шу сабабдан ëниб кетди¸деб ëзиб бермас экан. «GM Uzbekistan» бу хулосани тан олмади¸ дейди Озодлик суҳбатлашган Исмоилова.

Машина ëниб кетганидан уч ҳафтача ўтиб – 2018 йилнинг 15 ноябрида «GM Uzbekistan»дан ўз-ўзидан ëниб кул бўлган машина ўрнига бошқасини беришни сўраб мурожаат қилган Исмоилова¸ сўрови қондирилмагач¸ президент порталигача шикоят қилиб борган.

Унинг шикоятларига жавобан ҳар гал¸ «GM Uzbekistan» томонидан ҳозирланган раддия тутқазилган¸ холос.

Раддияга раддия

«GM Uzbekistan» томонидан 8 февраль куни Озодликка юборилган расмий раддия мазмунининг шу пайтга қадар қилинган шикоятлар билан айни эканини билдирган Муқаддас Исмоилова унга янги қўшилган иддаони "мутлақ ëлғон" деб атади.

Бу SizdanTelegramда 7 февраль куни қўйилган сурат.
Бу SizdanTelegramда 7 февраль куни қўйилган сурат.

«GM Uzbekistan»​ раддиясида:

"Тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида қайд этиш ўринлики, ижтимоий тармоқларда тарқалган “ёниб кетган Cobalt русумидаги автомобиль” суратида мутлақо бошқа автомобиль акс этган"¸ дейилади.

Буниси ëниб кетган машинанинг 8 февраль куни Озодлик мобил мухбири томонидан олинган сурати ва уларнинг иккаласининг битта эканини кўриш қийин эмас.
Буниси ëниб кетган машинанинг 8 февраль куни Озодлик мобил мухбири томонидан олинган сурати ва уларнинг иккаласининг битта эканини кўриш қийин эмас.

Бу иддаони рад этган Исмоилова¸ Озодлик ижтимоий тармоқларида тарқаган суратнинг айнан ëниб кетган ўз машинаси сурати эканини алоҳида таъкидлади ва буни тасдиқлаш учун 8 февраль куни Озодликка ëниб кетган машинанинг айни шу кундаги ҳолати акс этган сурат ва видеоларни тақдим этди.

«GM Uzbekistan» автомобиллари бўйича шикоятлар

Озодликка ҳозирга қадар «GM Uzbekistan» автомобиллари¸ хусусан¸ «Cobalt»нинг ўз-ўзидан ëниб кетишига оид бошқа ҳолатлар маълум эмас.

Айни пайтда¸ ижтимоий тармоқлар орқали Озодликка бу завод машиналарининг сифати яхши эмаслиги ҳақидаги шикоятлар келгани кўрилади.

У Хусусан¸ 2018 йил ноябрида сирдарëлик истеъмолчи Озодлик Telegram каналига янги олган Gentra русумидаги автомобилида “брак ва дефект кўплиги”¸ янги машинасининг “стартер, компьютери, заслонкаси ишламаëтгани”дан шикоят қилган эди.

Озодлик билан суҳбатда «GM Uzbekistan» заводининг шахси сир қолишини сўраган мутахассиси¸ Cobalt ëниб кетиши сабабларини тушунтиришга уринди.

«Машинанинг ëниб кетиш сабаблари куп булиши мумкин. Симларни нотугри улаш туфайли; глушителдаги катализатор еки аккумулятор сифатсизлиги учун. Яна топливный бакнинг сифатсиз хом ашëдан ясалиши туфайли. Хозир 70-75% машиналаримизнинг деталлари сифатсиз. Менимча, бу 100% бизнинг айбимиз» ,деди “GM Uzbekistan” заводи мутахассиси.

Бу мутахассис автомобиллар сифатининг 2018 йилга келиб¸ айниқса¸ ëмонлашганини эътироф этди.

«Жуда кўп нарса умуман стандартга жавоб бермайди. GM Korea билан битим бор. Унинг мазмуни шуки, биз фақат ва фақат Корея рухсат берган жойлардан хом ашё ва кд деталларни олишга рухсат берган. Лекин GM Uzbekistan ва унинг қошидаги СП корхоналар маҳаллий бозордан жуда кўп сифатсиз, хавфли хом ашёни олган. 2018 йил чиққан Нексия R3 - энг хавфли машина. Аварияга қарши қўйиладиган деталлари 100% сифатсиз, юмшоқ материаллардан қўйилган. Бизда аварияда фақат йўл ҳаракати қоидасига кўра ким айбдорлиги ўрганилади, бунга авария пайтида машинанинг қайси қисми кўп жароҳатланганини ўрганадиган мустақил ташкилот очиш керак. Ана ўшанда кўрасиз¸ GM Uzbekistan машиналарининг техник аҳволи ва хавфсизлик даражаси қанақалигини”¸ дейди бу маълумотни жамоатчиликка ошкор қилиш учун ишдан ҳайдалишидан чўчиб шахси сир тутилишини сўраган GM Uzbekistan заводи мутахассисларидан бири.

XS
SM
MD
LG