Ўшда июнь воқеалари қурбонлари ёдга олинди
Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 10 июнь куни Ўш шаҳрига ташриф буюриб, 2010 йил июнидаги воқеалар чоғида қурбон бўлганларни хотирлаш маросимида иштирок этди. У “Оналар кўзёши” хотира мажмуасига гул қўйди, шундан сўнг марҳумлар учун Қуръон тиловат қилинди. Жээнбеков июнь воқеалари пайтида оламдан ўтганларнинг яқинлари билан учрашиб, кўнгил сўради.