Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:48

Каримовнинг вориси саналган Рустам Азимов Бош вазир ўринбосарлигидан бўшатилди (ВИДЕО)


Шавкат Мирзиëев президент вазифасини бошлаганидан кўп ўтмай¸ Рустам Азимов фаолиятини танқид қилишга ўтди.
Шавкат Мирзиëев президент вазифасини бошлаганидан кўп ўтмай¸ Рустам Азимов фаолиятини танқид қилишга ўтди.

Ислом Каримов даври бошқарувининг энг танилган раҳбарларидан бири Рустам Азимов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарлигидан озод этилиб¸ "Ўзбекинвест" миллий қўмитаси раҳбари этиб тайинланган. Бу тайинлов¸ Каримовнинг жиддий ворис сифатида кўриб келинган Азимовнинг ҳокимият пиллапояларидан навбатдаги пасайтирилишидир.

Айтилишича¸ Ўзбекистон Молия вазирининг собиқ 1-ўринбосари Жамшид Қўчқоров Рустам Азимов ўрнига Бош вазир ўринбосари қилиб тайинланган.

Gazeta.uz нашрининг ëзишича¸ Рустам Азимов унинг ўзи таъсис қилган экспорт-импорт келишувларини суғурта киладиган "Ўзбекинвест" миллий компаниясига директор лавозимига тайинланган.

Тошкент ҳукуматидаги Озодлик суҳбатлашган айрим мулозимлар¸ Азимовнинг "Ўзбекинвест"га ўтказилишини¸ унинг каръерасидаги жиддий шўнғиш сифатида баҳоладилар.

Рустам Азимов Бош вазир ўринбосарлигидан бўшатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:30 0:00

Азимовга яқин мулозимнинг 6 июнь куни Озодликка айтишича¸ Азимов Бош вазир ўринбосари лавозимидан кетишни президент Мирзиëевдан шахсан ўзи сўраган ва унинг бу сўрови ниҳоят қондирилган.

"Мирзиëев Азимовни Бош вазирликка тайинламаганидан сўнг¸ Азимов ҳукуматда узоқ қолмаслигини тушунди. Аввалига у Мирзиëев билан тандемда ишлайман¸ деб умид қилган эди. Аммо Мирзиëевнинг ўзига нисбатан муносабати¸ айниқса¸ Каримовдан қолган иқтисодий муаммолар учун ҳадеб ўзини айблаши¸ унинг ғурурига тегди ва бу умидларини пучга чиқарди"¸ деди Азимовнинг яқинларидан бири.

Комсомолдан чиққан банкир

ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети-таҳр.)нинг тарих факультетини тугатиб¸ университет комсомол қўмитасига бошчилик қилган Рустам Азимов¸ мамлакатнинг таниқли физик олим¸ академик Содиқ Азимовнинг ўғлидир.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида Бош вазирнинг 1-ўринбосари ва Молия вазири бўлиб ишлаган Рустам Азимов мамлакат банк-молия тизимининг асосий бошқарувчиларидан бири эди.

Азимов 1998 йилда Ўзбекистон Молия вазири¸ 2000 йилдан Бош вазирнинг иқтисодий комплекс бўйича ўринбосари¸ 2005 йилдан эса¸ Бош вазирнинг 1-ўринбосари этиб тайинланган эди.

1992 йилда Европа тикланиш ва тараққиëт банкининг Ўзбекистон бўйича бошқарувчиси лавозимида ишлаган Русатм Азимов¸ Ўзбекистон мустақиллигидан бери Тошкент ҳукуматининг халқаро молия ташкилотлари билан музокараларидаги асосий шахс бўлиб келаëтган эди.

Ғарб ва Россия таҳлилчилари¸ Ислом Каримов сафарларида унга доим ҳамроҳлик қилиб келган Рустам Азимовни Каримовнинг бош вориси сифатида кўриб келди.

Аммо 2016 йилнинг 2 сентябрида Ислом Каримов вафоти эълон қилиниши ортидан¸ 8 сентябрь куни ўтказилган Олий Мажлис иккала палатасининг қўшма мажлисида Шавкат Мирзиëев муваққат президент этиб тайинланди.

Президент ваколатини вақтинча Ўзбекистон конституциясининг 96-моддасида кўзда тутилган Сенат раиси эмас¸ Бош вазир Мирзиëевга топшириш таклифини қўллаб-қувватлаб сўзга чиққанлар орасида Рустам Азимов ҳам бор эди.

Президентликка сайланганиши ортидан Шавкат Мирзиëев ҳукумат таркибида кадр ўзгаришлар қилишни бошлагач¸ Рустам Азимовнинг мақоми пасайтирилиб¸ у Бош вазирнинг 1-ўринбосарлиги ва Молия вазирлиги лавозимидан айрилган эди.

Кўп ўтмай¸ президентнинг Қорақалпоғистон сафарида унга ҳамроҳлик қилган Азимовга¸ товуқчиликни ривожлантириш вазифаси топширилган эди.

Рустам Азимов – танқид нишони

Рустам Азимов Мирзиëев даврининг Бош вазири ўринбосари сифатида Туркияга сафар қилган ҳукумат делегациясига бошчилик қилди ва бу сафардан¸ президент топшириғига кўра¸ катта сармоя билан қайтиши лозим эди.

“Азимовга нима қилиб бўлса ҳам¸ мамлакатга камида 1 миллиард долларлик сармоя олиб келиш вазифаси топширилган. Ҳар куни тунги 11 дан кейин Тошкентга ҳисоб бериб турибди”¸ деган эди Азимовнинг Туркия сафарида унга ҳамроҳлик қилган расмийлардан бири Озодликка.

Азимовнинг президентга берган ҳисоботларига қарамай¸ мамлакатга ҳозирча реал турк сармоясининг кирганига оид бирор расмий маълумот йўқ.

29 май кунги махсус ҳукумат йиғинида сармоя соҳасидаги оғир вазият¸ қолаверса¸ ўзбек иқтисодида йиғилиб қолган бошқа муаммоларни танқид қилаëтган Шавкат Мирзиëев¸ “сафарлар давомида кўп миллиард долларлик иқтисодий шартномалар¸ йирик лойиҳаларга оид меморандумлар имзоланганига оид “баландпарвоз ҳисобот”ларга қарамай¸ Ўзбекистонга кутилган хориж сармояси келмагани” учун вазирлар¸ хусусан¸ Бош вазир ўринбосари Азимовни танқид қилган эди.

“Тошкентда ўтирган Азимовга ўхшаганлар пастга тушиб ишлаганида¸ бу нарса бўлмас эди. Иқтисодий комплексни шу ҳолатга келтирдик”¸ деди жумладан 29 май кунги ҳукумат йиғинида президент Мирзиëев.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG