емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган Хоразм ва Тошкент вилоятидаги шакар заводлари бутунлай ёпилиши мумкин. Ишчиларини ўз ҳисобидан 2 ойлик таътилга жўнатган иккала завод мажбурий таътилни 10 апрелгача узайтирди. Мулозимларга кўра, заводларнинг конвертация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш имкони топилмаяпти.
Joriy yil 1 yanvardan boshlab Toshkent shahridagi bolalar bog‘chalarida to‘lov narxi 24,3 foizga qimmatladi. Qishloq joylarida esa bog‘cha puli 50 foizga arzonladi.
Жорий йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги болалар боғчаларида тўлов нархи 24,3 фоизга қимматлади. Қишлоқ жойларида эса боғча пули 50 фоизга арзонлади.
O‘zbekiston Senati aliment to‘lovchilarning chet elga chiqishiga imkon beruvchi qonun loyihasini tasdiqladi. Endilikda aliment to‘lovchi garov shartnomasini imzolashi orqali uning xorijga chiqishiga qo‘yilgan cheklov olib tashlanishi mumkin. Shu paytgacha sud aliment to‘lovchilarni xorijga chiqishiga ruxsat bermagan.
Ўзбекистон Сенати алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига имкон берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Эндиликда алимент тўловчи гаров шартномасини имзолаши орқали унинг хорижга чиқишига қўйилган чеклов олиб ташланиши мумкин. Шу пайтгача суд алимент тўловчиларни хорижга чиқишига рухсат бермаган.
1 yanvar kuni Amudaryo tumanini Qoraqalpog‘istonning boshqa hududlari bilan bog‘lovchi yagona yo‘l hisoblangan daryo ustidagi ko‘prik yopib qo‘yildi. Mutasaddilarga ko‘ra, daryodagi muzning erishi oqibatida toshqin xavfi yuzaga kelgani sabab ko‘prikdan o‘tish to‘xtatilgan. Amudaryoliklar ko‘prik yopilgani bois uch kundan buyon qiynalayotganliklaridan norozi bo‘lishmoqda.
1 январь куни Амударё туманини Қорақалпоғистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи ягона йўл ҳисобланган дарё устидаги кўприк ёпиб қўйилди. Мутасаддиларга кўра, дарёдаги музнинг эриши оқибатида тошқин хавфи юзага келгани сабаб кўприкдан ўтиш тўхтатилган. Амударёликлар кўприк ёпилгани боис уч кундан буён қийналаётганликларидан норози бўлишмоқда.
23 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Молия вазирлигини кескин танқид қилганидан бир кун ўтиб, ушбу вазирликнинг 50 мулозими ишдан бўшатилди. Мирзиёев Молия вазири Жамшид Қўчқоровга вазирликда ўзгариш қилиши учун 1 ой муҳлат берганди.
Хоразм ва Тошкент вилоятидаги шакар заводлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб, ишчиларини ўз ҳисобидан таътилга жўнатди. Расмийларга кўра, ўзбек сўми девальвациясидан сўнг иккала завод ҳам фақат зарарига ишлаган ва ходимларига ойлик бера олмай қолган.
Янги йил арафасида ўзбек-қозоқ чегарасидаги Ғишткўприк (Черняевка) назорат-ўтказиш пунктида турнақатор навбат юзага келди. Чегаранинг Қозоғистон томонида жойлашган бозордаги нарх-навонинг Тошкент шаҳри ва вилояти бозорларидан 30-40 фоиз арзонлиги¸ ўзбекистонликларни янги йил дастурхонини тўлдириш мақсадида чегарадан ўтишга рағбатлантирмоқда.
Тошкентдаги “Чинни бозор” савдогарлари солиқ ходимлари томонидан турли баҳоналар билан бўладиган текширишлардан шикоят қилишди. Савдогарлар иддаосига кўра, текширишлар орқали тадбиркорлар қўрқитилиб, катта суммадаги пул беришга мажбурланаяпти.
Сурхондарё вилояти Қизириқ туман ҳокимлигининг Иқтисодиёт бўлими бошлиғи 34 яшар Воҳид Асаев ўз машинасида чиққан ёнғин оқибатида нобуд бўлди. Милиция воқеани “бахтсиз ҳодиса” дея таснифлади. Марҳумнинг яқинлари эса ҳокимият пиллапояларидан юқорилай бошлаган ëш амалдорнинг “қасддан ўлдирилгани”ни иддао қилмоқда.
Ozodlik ijtimoiy tarmoqlarni larzaga solgan voqea - 4 yashar qizchaning o‘z otasi tomonidan kaltaklangani bo‘yicha yangi tafsilotlarni aniqladi: voqea Toshkent shahri Chilonzor tumanida sodir bo‘lgan; qizchaning otasi militsiya xodimi bo‘lib, hozirda ustidan bir necha modda bo‘yicha ish ochilgan; sud qizcha va uning akasini onasiga olib bergan.
Озодлик ижтимоий тармоқларни ларзага солган воқеа - 4 яшар қизчанинг ўз отаси томонидан калтаклангани бўйича янги тафсилотларни аниқлади: воқеа Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган; қизчанинг отаси милиция ходими бўлиб, ҳозирда устидан бир неча модда бўйича иш очилган; суд қизча ва унинг акасини онасига олиб берган.
8 noyabr kuni Sankt Peterburg gubernatori Georgiy Poltavchenko boshchiligidagi delegatsiyaning O‘zbekistonga uch kunlik rasmiy tashrifi boshlandi. Delegatsiya kelishiga Samarqandda mehnat muhojirlarini Sankt Peterburgga jo‘natish markazi ochildi. Andijonda esa Poltavchenko yaqinlaridan biri dafn qilingan qabriston obod qilindi.
8 ноябрь куни Санкт Петербург губернатори Георгий Полтавченко бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга уч кунлик расмий ташрифи бошланди. Делегация келишига Самарқандда меҳнат муҳожирларини Санкт Петербургга жўнатиш маркази очилди. Андижонда эса Полтавченко яқинларидан бири дафн қилинган қабристон обод қилинди.
6 noyabr kuni prezident Shavkat Mirziyoev Sharof Rashidovning 100 yillik yubileyi tadbirlarida ishtirok etish uchun Jizzaxga kelishi munosabati bilan Karimov davridagi kabi kuchaytirilgan xavfsizlik choralari qo‘llanildi. Shaharliklarga uylaridan chiqmaslik, eshik-darvozalarni yopiq saqlash va derazadan ko‘chaga qaramaslik buyurildi. Shu kuni shahardagi bozor va do‘konlar yopib qo‘yildi.
6 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи тадбирларида иштирок этиш учун Жиззахга келиши муносабати билан Каримов давридаги каби кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланилди. Шаҳарликларга уйларидан чиқмаслик, эшик-дарвозаларни ёпиқ сақлаш ва деразадан кўчага қарамаслик буюрилди. Шу куни шаҳардаги бозор ва дўконлар ёпиб қўйилди.
27 sentabrdan buyon MXX hibsida qolayotgan mustaqil jurnalist Bobomurod Abdullaev ishi bo‘yicha muxolifatdagi “Erk” partiyasi faoli Islom Xolboy ham ayblanmoqda. Abdullaev ishi bo‘yicha hozirda uch kishi hibsda. Jurnalistning uch advokatidan birortasi hali Abdullaev bilan uchrasha olmadi.
27 сентябрдан буён МХХ ҳибсида қолаётган мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли Ислом Холбой ҳам айбланмоқда. Абдуллаев иши бўйича ҳозирда уч киши ҳибсда. Журналистнинг уч адвокатидан бирортаси ҳали Абдуллаев билан учраша олмади.
Давомини ўқинг