емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
14 февраль куни Нью Йоркда ўзбекистонлик ўта оғир вазндаги боксчи, WBA/NABA чемпионлик камари соҳиби Аҳрор Муралимов “IBF North American” чемпионлиги учун рингга тушади. 28 яшар Аҳрор ушбу мусобақада ғолиб чиқса, дунёдаги энг яхши боксчилар рўйхатининг 20-поғонасига кўтарилади.
25 апрель куни Чехия Ички ишлар вазирлиги Прага шаҳридаги иккита масжидда махсус амалиёт ўтказди. Чех полицияси мазкур масжидларга жума намозига келган Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Индонезия ва Бангладеш фуқаролари бўлган тахминан 15 кишини ҳибсга олган.
Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов, хонанда Нилуфар Усмонова, “Шаҳзод” гуруҳи хонандаси Рашид Ҳолиқов, таниқли актёр Алишер Узоқов, режиссёр Наби Абдураҳмонов ва “Зарба” гуруҳи учун теле ва радио эфирлар ёпилди. Шоу бизнес вакилларига кўра, Гулнора Каримованинг арзанда санъаткорлари саналган бу шахслар ўз “бошпаноҳи”нинг иқтидордан кетгани ортидан тақиққа учраяпти.
Ўзбекистонда чиқинди учун аҳолига мажбурий тўлов жорий қилиш жараёни бошланди. Ёшидан қатъий назар ҳар бир киши учун 889 сўмдан ойлик чиқинди тўлови белгиланди. Бу тўлов чиқиндиларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатадиган қишлоқ аҳолиси учун ҳам мажбурийдир.
Андижон воқеаларида фаол иштирок этганликда айбланиб, 17 йилга қамалган 36 яшар Таваккал Ҳожиевнинг жасади 16 ноябрь куни яқинларига топширилди. Қамоқхона маъмурлари Таваккалнинг юрак ҳуружидан ўлганини таъкидлашган. Марҳумнинг яқинлари эса унинг қийноқлар натижасида жон берганини тахмин қилишмоқда.
OzodJavobнинг бугунги сонида "Қўшфуқаролик тан олинмайдиган Ўзбекистонда бошқа бир давлат фуқаролигига ҳам ўтган ўзбекистонлик муаммога дуч келиши мумкинми?" деган саволга жавоб излаймиз.
7 октябрдан бошлаб Фарғонанинг “Нефтчи” клуби футболчилари пахта теримига жалб қилинди. Клуб аъзоларидан бирининг Озодликка айтишича, далага чиққан 40 кишилик гуруҳ Қўштепа тумани пахта хирмонига 1 тонналик ҳисса қўшган. “Нефтчи” футболчилари Қаршида “Насаф” жамоаси билан ўйнаб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраганидан икки кун ўтиб, пахтага ҳайдалди.
Октябрь ойидан бошлаб Қашқадарё вилояти Касби тумани мактабларининг юқори синф ўқувчилари пахта теримига жалб қилинди. Касби туман ҳокимлиги расмийларидан олинган маълумотга кўра, 7, 8, 9-синф ўқувчилари дарсдан кейин ҳашарчиларга "ёрдам" беришаяпти.
Ёлғиз қарияларни тунашда гумон қилиниб, 30 сентябр куни ушланган зангиоталик Жалолиддин Халилов билан Наргиза Ўразимбетовалар иши Ўзбекистон Бош прокуратурасига ўтказилди. Дастлабки тергов натижаларига кўра, "Халилов билан Ўразимбетова Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона шаҳрида жами 14 та жиноятни содир этганликни бўйнига олган".
Тошкент шаҳридаги ёлғиз қарияларни тунашда гумонланган гуруҳ аъзолари 30 сентябр куни қўлга олинди. Қўлга олинганлар бир оила аъзолари бўлган аёл, эркак ҳамда 8-12 ёшдаги қизалоқдан иборат экани айтилмоқда.
26 сентябр куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ёлғиз яшовчи 65 яшар аёл уйи тунаб кетилди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, айни талончилар бир ой аввал қилган босқин оқибатида Чилонзордаги 89 яшар аёл вафот этган.
Пахтага бормаслик учун қанча тўлаш керак? Пахтага боргач қанча харажат қилинади? Пахта териб даромад қилиш мумкинми? OzodJavobнинг навбатдаги сонида пахта билан боғлиқ шу каби ҳисоб-китобларни ўрганамиз.
Ҳиндистоннинг Spentex Industries ширкатига қарашли Тўйтепадаги корхонаси мулкига кимошди савдосида харидор топилмагач, активларни Ўзбекистон Халқ банки ҳисобига ўтказиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда Spentex ширкати Ўзбекистон ҳукуматини халқаро арбитражга бериш тараддудида.
29 август куни Тошкентдаги Қатортол савдо мажмуаси ва Намангандаги “Туркистон” мажмуасига ўт кетди. Озодлик боғланган ўт ўчирувчилар, иккала ёнғин оқибатида инсоний талафот йўқлигини билдиришди.
29 август куни Тошкентнинг Хадрасидаги қурилишни бориб кўрган президент Эски шаҳардаги уйларнинг уч қаватдан ошмаслиги ҳақида кўрсатма берди. Бу луқмадан сўнг меъморлар Эски шаҳарда беш қаватлик уйлар қуриш бўйича тайёрланган лойиҳани ўзгартиришга мажбур қолдилар.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида Ўзбекистон олийгоҳларида шартнома асосида ўқиётган талабалар учун бериладиган имтиёзли кредитнинг банкдан олиш тартиб-қоидалари борасида суҳбатлашамиз.
Тошкентлик 63 яшар Адҳам Ҳасанов Гиннес рекордлар китобига кириш учун Ўзбекистон ичида 5500 километр масофани яёв айланиб чиқди.
23 август куни мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли, “Озод фуқаро” ташкилоти раҳбари Фахриддин Тиллаев қўшнисини зўрлашга ҳаракат қилганликда айбланиб, номаълум кишилар томонидан калтаклангани айтилмоқда. Тиллаев бу воқеани ўзининг касбий фаолияти учун "МХХ томонидан уюштирилган провокация", деб иддао қилмоқда.
22 август куни Нукус шаҳар ҳокимияти икки ойдан буён кўчада яшаётган Уббиниёзовлар оиласи томонидан пикет қилинди. Беш хонали уйи маҳаллий ҳокимлик томонидан бузилгач, мазкур оила кўчада яшашга мажбур бўлмоқда.
Ўзбекистон олийгоҳларидаги 56 минг 722 ўрин учун 480 минг 405 абитуриент ва уларнинг ота-оналари ўртасида ойлардан бери бораëтган "рақобат" манзарасини Озодликнинг "Абитуриент кундалиги"да кузатинг!
Давомини ўқинг