Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги Гидрометеорология агентлиги директори Зарилбек Итибаев 8-9-10 июль кунлари Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятининг очиқ жойларида ҳарорат 60 даражага, сояда эса 41 даражага чиққанини маълум қилди. Аномал иссиқ катталарни соя-салқинга, болаларни эса Ўшнинг қоқ марказидан оқиб ўтувчи Оқбура дарёсига “ҳайдади”.