Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистон ҳукумати қошидаги Чегараларни аниқлаш бўлими бошлиғи Қурбанбай Искандеровнинг айтишича, Ўзбекистон томони чегара музокараларини 4 сентябрда бошлаш тўғрисида қирғиз томонига расмий нота жўнатаган.
Саудия Арабистони Кремль Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаш сиёсатини юмшатса, Россиядан 15 миллиард долларлик қурол сотиб олишга ва Европани газ билан таъминлаш соҳасида рақобат қилмасликка ваъда берди. Сурия Асадни қулатиш учун ўз иқтисодий таъсирини ишга солишга тайёр.
Россияда ноқонуний меҳнат муҳожирларини “овлаш” пайтида қўлга олинган ўзбек, тожик ва қирғиз мигрантлари полиция томонидан ўзларига ноинсоний муносабатда бўлинганини, калтакланганларини ҳамда таҳқирланганларни айтмоқда. Уларнинг айтишларича, полиция Россияда қонуний асосда ишлаётган муҳожирларни ҳам камситиб, улардан пора ундиришга ҳаракат қилмоқда.
Москвада тожик ва қирғиз меҳнат муҳожирлари ўртасида содир этилган оммавий муштлашув чоғида пичоқланган беш киши касалхонага ётқизилди. Москванинг Лефортово туманида бўлган муштлашувда иштирок этган қирғизистонликлардан бири 4 нафар тожикни пичоқлаган ва ўзи ҳам пичоқланган.
Бугун дунёнинг аксар давлатларида Рамазон Ҳайити нишонланмоқда. Ҳайит муносабати билан АҚШ президенти Суриядаги зўравонликларда жабрланган аҳолига 195 миллион рўза фитр ажратганини билдирди. Москвада мусулмонлар учун Ҳайит намози ўқиладиган қўшимча майдонлар ажратилди. Қирғизистон президенти эса Ҳайит намозини ўз қишлоғидаги масжидда ўқиди.
Адабиёт қадимдан жамиятда эркинлик муҳитини яратувчи буюк қудрат сифатида баҳоланиб келинган. 21 асрга келиб ҳам адабиёт мана шу қудратини сақлаб қола олди деб айтсак бўладими? Бу савол ўзбек жамиятида китобга, адабиётга қизиқиш сўниб бораётган бир даврда пайдо бўлди. Бу саволни 2007 йилда Озодлик радиоси ҳам кун тартибига олиб чиққан экан.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова интернет ва ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик сиёсатчиларнинг машҳурлиги рейтингида биринчи поғонани эгаллаб турибди. Мазкур рейтингда президент Ислом Каримов иккинчи ўринга қўйилган. Мазкур рейтинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги янгиликлар, форумларда сиёсатчи неча марта тилга олингани, бу хабарларни қанча одам излагании тўғрисидаги рақамларга таянган ҳолда тузилган.
Москвада президент Владимир Путин билан ўтган музокаралардан сўнг Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Россия аскарлари ўз мамлакатида 2049 йилгача қолдирилишини маълум қилди.
Қувғиндаги таниқли қозоқ мухолифатчиси ва миллиардер Мухтoр Аблязов чоршанба куни Франция ҳукумати томонидан мамлакат жанубида ҳибсга олинди. Аблязов адвокатининг билдиришича, уни Ницца шаҳридаги уйидан “тиш-тирноғигача қуролланган” махсус хизмат ходимлари олиб кетган.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичкарисидаги Чўнғара эксклави аҳолисининг вилоят маркази Фарғонага бориб келиши янада мураккаблаштирилмоқда. Қирғиз томони ўрнатган янги тартибга кўра¸ чўнғараликлар Риштонга қадар 20 километрлик йўл қолиб¸ 300 километр масофа босишга мажбурлар.
Қирғизистонда мухолифат лидерларидан бири Наримон Тулеев коррупцияда айбланиб 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг қариндошларига таалуқли мол-мулк ва банк ҳисоблари музлатиб қўйилди. Суд ҳукми 29 июль куни кечқурун ўқилди.
Расмий Душанбе Ўзбекистон томони Тожикистонга газ сотиш бўйича шартномани имзолашига умид қилмай қўйди. Бу ҳақда “Тожиктрансгаз” ширкати раҳбари Саидаҳмад Шарофитдинов оммавий ахборот воситаларига баёнот берган.
26 июлдан 31 июлгача ва 1-2 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати рекорд даражада исиши кутилмоқда. Синоптикларнинг айтишича, бу кунлари 45 даражагача иссиқ бўлади.
Ўзбекистон ахборот сайтлари Қирғизистон чегара раҳбарияти 23 июл куни чегарада ўзбек чегарачилари отиб ўлдирилганига қирғиз томони айбдор эканини тан олгани ҳақида хабар тарқатди. Қирғизистон томони эса бу хабарларни инкор этмоқда.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси Қирғизистон билан чегарада содир бўлган отишма учун масъулиятни Қирғизистон чегарачилари зиммасига юклагани хабар қилинди. 23 июль куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди ва унда ўзбек чегарачиси ўлди.
Ўш қирғинида оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб бир умрга қамалган этник ўзбек маҳбусларнинг оналари фарзандларига нисбатан жиноят ишлари соҳталаштирилгани юзасидан Қирғизистон расмийларига ёзган аризалари уч йилдан бери эътиборсиз қолаётганини айтмоқда.
Ўзбекистонга келган АҚШ делегацияси 2013 йилда пахта терими Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан мониторинг қилиниши юзасидан расмий Тошкент билан музокараларда сезиларли натижаларга эришди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Жейн Зиммерман баёнот берди.
Ўзбекистонда 20 июн куни Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирган ўзбек чегарачиларига нисбатан жиноят иши очилган ва улар ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда 18 июл куни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов Тошкент расмийларига таянган ҳолда маълум қилди.
Озодлик манбаси Ўзган шаҳри марказида 18 июлга ўтар кечаси милиция ходимлари калтаклангани ва юзга яқин ўзбек-қирғиз ёшлари ўртасида низо чиққани ҳақида маълумот берди. Бироқ милиция расмийлари муштлашув бўлмагани, низонинг олди олинганини билдирди.
Жорий йилда Ўзбекистонда 2012 йилга нисбатан қарийиб 500 минг тонна ғалла кўп етиштирилди, лекин фермерларнинг ихтиёрида ўтган йилга солиштирганда 823 минг тонна оз ғалла қолдирилди.
Давомини ўқинг