OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!
Тошкентда ўн кун аввал мушт зарбасидан ҳушидан кетган Борис Авакяннинг турмуш ўртоғи адолат излаяпти. Бу воқеа жамиятдаги тажанглик ва зўравонликнинг яна бир кўриниши ўлароқ баҳоланмоқда ва ўтган ҳафтада энг кўп муҳокама бўлди.
Қирғизистон тоғларидаги музликлар охирги 50-70-йил ичида 16% га қисқарди. Бу жараён фақат бир мамлакатга эмас, балки бутун Марказий Осиё минтақасига жиддий хавф солмоқда. Сув танқислигига яна қандай омиллар сабаб бўлмоқда? Муаммонинг ечими борми? Қандай чоралар кўриш лозим?
Наманган вилоятининг Норин туманидаги Хўжақўрғонча қишлоғида 20 февраль куни ўтказилган семинар-кўрикда давлат телерадиокомпанияси - МТРКда кўрсатилган аҳоли хонадонларидаги сунъий ҳовузларга ташланган балиқлар ва ариқлардаги ўрдаклар орадан бир кун ўтиб ғойиб бўлди.
22 март куни Москвадаги "Крокус Сити Холл" концерт залида юз берган қонли терактга роппа-роса бир йил тўлди: 145 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши жароҳатланди. Теракт Россия ва россияликларнинг муҳожирларга муносабатини қандай ўзгартирди, миллатчилик ва ксенофобияни кескин оширди.
Ўзбекистонликларни чорак аср қўрқувда ушлаб турган ва Ўзбекистон сиёсатида ҳануз катта таъсирга эга деб ишониладиган собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятов ким?
OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг.
Бугун, 22 март куни “Крокус Сити Холл”да содир бўлган қонли фожиага бир йил бўлди. 145 кишининг умрига зомин бўлган терактда марказий осиёликлар айбланиши ортидан Россияда муҳожирларга нисбатан босим янада кучайди.
Давомини ўқинг