Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаевники эканига ишонилаëтган шарҳ муаллифи бир гуруҳ зиëлиларнинг Георгий лентасининг Ўзбекистонда кенг урфга айланаëтганига қарши билдирган фикрларини “аҳмоқона” деб атади.
Совет даврида «биринчи ўзбек генерали» дея номи афсонага айлантирилганСобир Раҳимовнинг ҳайкали ўзининг 1981 йилда ўрнатилган жойига қайтарилди. Ҳайкал 2010 йилнинг 6 январ куни ўша пайтда Бош вазир лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиëев буйруғи билан олиб ташланган эди. Ўткан ҳафта шаҳар марказига қайтарилган «Шомаҳмудовлар» мемориал композицияси ҳам 2008 йили Мирзиëев буйруғи билан кўчирилган эди. Бу ҳайкалларнинг бузилиши бошида Мирзиëев тургани ҳақида Тошкент шаҳар маданий ëдгорликлар бошқармаси бошлиғи Зайниддин Муҳиддинов 2010 йили Озодликка билдирган эди.
Айни кунларда Ўзбекистон пойтахти¸ шунингдек республиканинг бошқа шаҳарларида 9 майга бағишланган маданий-маърифий дастурлар ўтказиш қизғин паллага кирди.
Давомини ўқинг