Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:35

Чақалоқлар ўлими: Самарқандлик эгизакларнинг онаси шифокорларни лоқайдликда айбламоқда


Маҳаллий матбуот Самарқанд вилоятида болалар, чақалоқлар ва оналар ўлими юқорилигича қолаётгани ҳақида ёзган - иллюстратив сурат
Маҳаллий матбуот Самарқанд вилоятида болалар, чақалоқлар ва оналар ўлими юқорилигича қолаётгани ҳақида ёзган - иллюстратив сурат

Самарқандлик оила чала туғилгани боис сунъий нафас олиш аппаратига уланиши ортидан вафот этган эгизак чақалоқларнинг ўлимига шифокорларнинг лоқайдлиги сабаб бўлганини даъво қилмоқда.

Фарзандлари нобуд бўлган она - Камола Ниëзова ҳамда яқинларининг Озодлик билан суҳбатда иддао қилишича, 25 январь эрта тонгда дунёга келган чақалоқлар ҳаëтини сақлаб қолиш учун масъул бўлган врач ҳатти-ҳаракатлари, уларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган.

25 январь куни эрта тонгда Самарқанд шаҳар Боғишамол маҳалласида яшовчи Камола Ниëзова шаҳар 1-туғруқхонасида эгизак ўғил туғди - чақалоқлар 7 ойлик туғилгани боис сунъий нафас олиш аппаратига уланган инкубаторга қўйилди.

Кун давомида туғруқхонада камида уч марта свет ўчгани ортидан чақалоқларнинг инкубаторда кислородсиз қолиб кетишидан қўрққан яқинлари уларни Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимига ўтказган.

Хусусан¸ яқинларига кўра¸ Ниëзованинг инкубатордан чиқарилган чақалоқлари "ўлди" деб хулоса берилганида ҳаëт бўлган ва уларнинг бевақт кислороддан узиб қўйилгани ўлимга сабаб бўлган.

Чақалоқларга тегишли малакали ëрдам кўрсатилганини иддао қилган бўлим раҳбари¸ айни пайтда даволовчи врачнинг “вазиятга тўғри баҳо бера олмаганини” тан олди.

Самарқанд шаҳар Тиббиëт бошқармаси мутасаддиси эса¸ бундай малакасизликка чақалоқлар ўлими бўйича суриштирув ўтказаëтган прокуратура ходимлари қонуний баҳо беришини таъкидлади.

Прокуратура суриштирувининг ҳозирда қайси босқичда экани Озодликка маълум эмас.

Свет ўчмаганда эди....

Камола Ниëзованинг Озодликка айтишича¸ у 23 январь куни сув кетиш бошлангани ортидан Самарқанд шаҳридаги 1-туғруқхонага олиб келинган. 33 яшар аëлнинг илк фарзанди бўлган эгизаклар 25 январь эрта соат 4 ларда туғилган.

Нормал болалардек иккаласи ҳам йиғлаб туғилди. Биттаси 980¸ икинчиси 960 грамм эди. Чала туғилгани учун инкубаторга қўйишди. 25 январь куни туғруқхонада камида уч марта свет ўчди. Врачлардан биттаси вилоят многопрофильний марказида свет ўчмайди¸ аппаратлари ҳам яхшироқ¸ деганига учиб¸ шу жойга кўчиринглар¸ деб сўрадик. Ўша куни обеддан кейинги 4 ларда реанимобиль билан неонатальний марказнинг реанимациясига кўчиришди”¸ - дейди Ниëзова .

Ниëзова ва унинг яқинлари¸ бу қарорнинг ўзлари учун армон ва афсусга айлангани¸ кўп тармоқли болалар марказида¸ кутилган тиббий ëрдам ўрнига¸ лоқайдлик ва малакасизликка дуч келганларини айтади.

Кўчма-кўч қилинган чақалоқлар

Камола Ниëзованинг чақалоқлари¸ онаси ëнига қўйилмаган ҳолда¸ жонлантириш бўлимида икки кеча сақланганидан сўнг¸ патология билан туғилган болалар бўлимига ўтказилган.

- Мен болаларни қабул қилиб олганимда уларнинг аҳволи стабил оғир эди. Улар чуқур чала туғилган. Иккаласининг ҳам ўпка тўқималари ривожланмагани учун нафас олишга қийналарди. Шунга уларни сунъий нафас аппаратига улаб қўйдик¸ - дейди Ниëзова чақалоқларига қараган даволовчи врач Фароғат Тувалова.

Камола Ниëзова эса¸ неонатал бўлимида чақалоқларнинг тегишли ëрдамсиз қолиб кетганини айтади.

- Болаларимни кризисдан ўтди¸ деб ОПН (отделение патологии новорожденних) га кўчиришди. 28 да мени ҳам шу бўлимга қабул қилишди. Болаларимни кўришга олиб киришганда¸ уларнинг битта аппаратда яна иккита бола билан ëтганини кўрдим. Тўртта бола битта аппаратда ëтган эди. Веси 1 кило¸ 1¸5 кило бўлган болалар билан менинг болаларим битта аппаратда эди. Бундан норозилигимни айтсам¸ врачлар аппарат камлигини айтишди. 29 январь куни кечқурун бир ҳамширанинг қўпол ҳаракати оқибатида боламнинг қўлидан катетери чиқиб кетиб¸ бурнидан зонди чиқиб кетиб қийналганини кўрдим. Бундан ҳам норозилигимни айтсам¸ врачлар ҳамшираларимиз ўзининг ишини билади¸ деб айтди. Болаларимга қарайдиган Фароғат деган врач ўша куни сменага келмади. Эртасига эрталаб¸ 30 январь куни болачаларим кўкариб¸ мазаси қочишни бошлади. Битта боламни эрталаб номаълум сабабга кўра¸ аппаратдан чиқариб қўйишди. Бу болани аппаратдан чиқариш мумкин эмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши билади!

Ўлдига чиқарилган тирик чақалоқ....

Камола Ниëзова ва у билан касалхонада бирга бўлган яқинларига кўра¸ 30 январь куни эрталаб даволовчи врач Тувалова¸ чақалоқлар ҳали ҳаëт учун курашаëтган бир пайтда¸ уларнинг ота-онасидан улар ўлган тақдирда врачларга даъвомиз йўқ¸ деган мазмундаги тилхатни ўзи айтиб туриб ëздиришга уринган.

Врач¸ акс ҳолда чақалоқлар жасадининг ëрилмасдан берилмаслигини айтиб¸ ота-онага руҳий босим ўтказган. Аммо чақалоқларнинг бувиси бунга розилик бермаган.

Бунинг ўрнига чақалоқларга қараса бўлмасмиди? Ўзининг билим ва малакаси етмаса¸ тажрибалироқ врачларни чақирса бўлмасмиди? Бунинг ўрнига нафас олишга қийналиб турган эгизаклардан биттасини инкубатордан чиқариб қўйди. Биринчи бола обеддан кейинги 2 ларда ўлди. Уни ҳали кўмишга улгурмай туриб¸ иккинчисини ҳам ўлди деди. Кирсак¸ столнинг устида юзларини ëпиб¸ оғзига латта тиқиб қўйган. Қарасак¸ бола нафас оляпти. Тўполон кўтарганимиздан кейин¸ қайтадан инкубаторга солишди. Лекин 31 га ўтар кечаси соат бир яримларда ўлди¸ дейишди. Болаларга умуман қарашмади. Қарашганда¸ ярим кило туғилиб¸ яшаб кетган чақалоқлар қанча¸ булар ҳам ўлмаган бўларди”¸ - дейди чақалоқларнинг бувиси.

Ўлмаган болани ўлди, деб ҳужжат расмийлаштирилганидан хабар топиши билан Ниëзова қариндошлари Самарқанд шаҳар прокуратурасига телефон орқали шикоят қилган.

Шикоятимиздан ярим соатча ўтмай¸ прокуратуранинг икки ходими келди. Улар Тувалова ва реанимация бўлими бошлиғи билан гаплашди¸ тиббий варақаларни суриштирди. Бугун телефон қилсак¸ иш бошқа ходимга ўтибди. Прокуратура суриштируви қандай бораëтганидан хабаримиз йўқ”¸ - деди 8 февраль куни Озодликка боғланган чақалоқлар яқини.

Бўлим раҳбари: Врач вазиятга тўғри баҳо беролмаган!

Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг патология билан туғилган чақалоқларга ëрдам кўрсатувчи махсус бўлими раҳбари Азиза Нурмуҳаммедова¸ Камола Ниëзова чақалоқларига “тегишли тиббий ëрдам кўрсатилгани¸ аммо уларнинг самара бермаганини” иддао қилди.

-Бир килога етмай туриб туғилган чақалоқлар¸ чала бўлса ҳам¸ соғлом туғилган бўлса¸ яшаб қолади. Лекин Ниëзованинг ўзи ҳам касалманд бўлган¸ поликлиникадагилар етарли эътибор бермаган. Улар скрининг қилганми йўқми¸ буни ҳам билмаймиз. Онаси соғлом бўлмагани учун чақалоқлар чала¸ ривожланмаган ўпка билан туғилган. Бунинг оқибатида юрак ва мияда ҳам жиддий етишмовчилик бўлган. Чақалоқлар бир неча марта нафас ололмай қолганда¸ уларга тегишли ëрдам кўрсатилган. Лекин бу чоралар эффект бермади.

Айни пайтда бўлим раҳбари¸ врач Тувалова иккинчи чақалоқни ҳам ўлди деб расмийлаштиргандан сўнг яқинлари чақалоқнинг ҳали ҳам нафас олаëтганини кўриб қолгани ва шундан сўнг унинг қайта инкубаторга солинганини эътироф қилди.

- Бу пайтда мен бошқа бир оғир касални кўришга кетгандим. Врачимиз вазиятга тўғри баҳо беролмаган. Клиник ўлим қайд қилинганидан кейин ҳам чақалоқларни икки соатгача аппаратдан узиш мумкинмас. Улар ҳаëти учун охиригача курашиш керак. Энди шундай малакасизлик бўлган¸ - деди узоқ жимлик орасида гапирган бўлим раҳбари.

Азиза Нурмуҳаммедова¸ битта инкубаторда оғир аҳволдаги 4 нафар чақалоқнинг сақланиши мумкинми¸ бу мазкур аппаратдан фойдаланиш нормаларига тўғри келадими¸ деган саволга:

- Йўқ, албатта¸ мумкинмас¸ дея жавоб қилди.

Айни пайтда¸ даволовчи врач Фароғат Тувалова тўртта чақалоқни битта инкубаторга солиб қўйганини бўлимда инкубаторлар етишмаслиги билан изоҳлашга уринди.

- Мен нима қилган бўлсам¸ ҳаммасини прокуратурага ëзиб бердим. Ҳар битта чақалоқни биттадан инкубаторда сақлашга аппаратимиз етмайди. Мен патология билан туғилган чақалоқларга қараш тажрибасига эгаман. Иккинчи чақалоқни инкубатордан олганимда клиник ўлим юз берган эди¸ деди бу бўлимда икки йилдан бери ишлаëтганини айтган Тувалова.

Бўлим раҳбари Азиза Нурмуҳаммедова¸ Камола Ниëзова чақалоқларининг кетма-кет ўлиши бўйича прокуратура терговга қадар суриштирув ўтказаëтгани ва кимга қандай чора кўрилиши ана шу суриштирув натижасига боғлиқ эканини билдирди.

Айни фикрни Самарқанд шаҳар Тиббиëт бошқармасининг Озодлик гаплашган мутасаддиси ҳам такрорлади.

Айни пайтд Азиза Нурмуҳаммедова¸ врач Фароғат Тувалованинг вақтинча ишдан четлатилганини билдирди. Озодлик бу маълумотни мустақил манбалардан тасдиқлай олмади.

Самарқанд шаҳар прокуратурасидан 30 январь куни вилоят кўп тармоқли болалар тиббиëт марказида рўй берган эгизаклар ўлими юзасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади – кун давомида прокуратура телефонлари (66 2211007) га ҳеч ким жавоб бермади.

Болалар ва чақалоқлар ўлими

2017 йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон прокуратура тизими ходимлари билан учрашувда президент Шавкат Мирзиëев оналар ва болалар ўлими сабабларини ўрганиб¸ бу ҳақда жамоатчиликка жар солиш масъулияти прокурорлар зиммасида эканини алоҳида таъкидлаган эди.

-Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳам етарли назорат ўрнатилмаган. Нима учун бир гўдакнинг ўлимидан кейин ўша вилоят прокурори жар солмайди? Нимага бунинг тагига етиб борилмайди? Кимнинг айби билан ҳаётдан кўз юмди булар? Нима учун шифокор ўз вақтида қарамаган? Шунинг учун ҳаммасини яхшилаб ўйлаб ёзинглар, ҳаммаси учун жавоб берадиган вақт келди¸ - деган эди прокуратура ходимларига қарата президент Мирзиëев.

33 ëшида эгизак фарзандли бўлиб¸ уларнинг иккаласидан ҳам тиббиëт ходимларининг малакасизлиги ва лоқайдлиги боис ажраганига ишонаëтган Камола Ниëзова ва яқинлари¸ бу каби фожиалар такрорланмаслиги учун прокуратура суриштирувининг мантиқий якунига етишини кутмоқда.

-Биринчи боламни аппаратдан эрталаб чиқариб қўйиб¸ куни билан ўлишини кутиб ўтирганларидек¸ иккинчисиниям ўлишини роса кутган бу врачларга жазо борми ўзи? Иккинчисиниям бир аппаратга қўйиб¸ бир олиб¸ жонини анча қийнаб¸ кечқурун соат 12 лардан ўтиб¸ бунисиям ўлди¸ энди экспертизага жўнатамиз деб¸ бизларни қўрқитган дўхтирларга жазо борми ?- дейди икки чақалоғини тупроққа берган ëш аëл.

Маҳаллий матбуот 2019 йилда Самарқанд вилоятида болалар, чақалоқлар ва оналар ўлими юқорилигича қолаётгани ҳақида ёзган. Вилоят ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ 2019 йил январь-август ойлари давомида бир ёшгача бўлган 345 нафар бола ва туғиш пайтида 13 нафар она ўлими қайд этилганини аниқлаган.

Ишчи гуруҳ хулосасида чақалоқлар ўлимига олиб келган сабаблар орасида "муддатидан олдин туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган сунъий нафас бериш аппарати етишмаслиги ва туғруқхоналарнинг тўлиб кетгани" каби ҳолатлар ҳам келтирилган. 2019 йилнинг айни даври мобайнида 270 нафар тиббиёт ходимига турли маъмурий жазолар тайинлангани айтилган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG