Ўшнинг Турон мавзесида истиқомат қилувчи 35 мингдан ортиқ ўзбеклар тўй ва маракаларни дабдабали қилиб ўтказишни тақиқлаш ташаббусини кўтарди. Туронликлар, жумладан, “Мазар еди”, “Фотиҳа тўйи”, “Юз очди”, куёвнинг уйига 40 кун мобайнида озиқ-овқат ташиш каби урф-одатларни бекор қилдилар.