Skype:yusupovs.kg
Қирғизистон муфтияти Ҳаж масаласида сўнги йилларда юз бераётган турли низоларнинг олдини олиш мақсадида, бу йилги мавсумдан сўнг Ҳажга бормоқчи бўлган одамларни онлайн системаси орқали рўйхатга олишни йўлга қўймоқчи.
Қирғизистон Халқлар Ассамблеясининг Ўш вилояти бўлими қошида миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллатчиликнинг олдини олиш йўналишида фаолият юритувчи жамоатчилик қабулхонаси очилди.
Расмий маълумотларга қараганда Қирғизистоннинг Бишкекдан кейинги иккинчи йирик шаҳри бўлган ва қарийб ярим миллионга яқин аҳоли яшайдиган Ўш шаҳрига газ берилишининг тўхтатилшишига “Қирғизгаз” ширкатининг Россиянинг “Газпром”ига сотилиши сабаб бўлган.
Қирғизистонда даъватчилар курсларини тамомлаб даъватга кетаётган юзлаб диндорларга махсус кийим-кечак топширилди. Қирғизистон муфтияти бунинг ортидан мамлакатда узун арабча кўйлак кийган даъватчиларга нисбатан жамоатчиликнинг салбий фикри ижобий томонга ўзгаришидан умид қилмоқда.
2010 йил июнь воқеаларида катта миқдорда моддий зарар кўрган ва бизнеси тикланишига ҳукуматдан кўмак ололмаган ўнлаб ўшлик тадбиркорлар Ўш қирғинига қадар банклардан олган кредитларини тўлай олмагани сабабли уйлари тортиб олиниб, кўчада ҳолиш хавфи остида турибди..
Ҳизбчиларни қўлга олиш амалиёти давомида калтакланган Афғонистон уруши фахрийси Маҳамаджон Абиджанов оғир аҳволда бўлишига қарамай, шифокорлар уни касалхонага қабул қилишдан бош тортган.
ЎшТВ телеканали раҳбарияти телеканал антенаси номаълум одамлар томонидан отилган ўқ туфайли ишдан чиққанини иддао қилмоқда. Бунга қадар Ўш мэрлигига сайлана олмагач мухолифатга ўтиб кетган Мелис Мирзақматовга мансублиги айтиладиган телеканалга қарши жиноят иши очилган эди.
: Жалолободда 2010 йилги Ўш воқеаларида жабр кўрган тадбиркорлар учун БМТ Тараққиёт дастури томонидан берилган қайтаримсиз ёрдам пуллари Қирғизистон ҳукумати томонидан қайтариб олинмоқда. Бу борада Озодликка жалолободлик тадбиркор Манзура Умурзақова маълум қилди.
Ўшда террорчи гуруҳга раҳбарлик қилганликда гумонланиб қўлга олинган Қорасув тумани Қизил меҳнат қишлоғи масжиди ноиби ўзига билдирилган айбловларни рад этди. У 14 февралда қирғиз ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтганликда гумонланиб қўлга олинган 6 кишига раҳбарлик қилганликда айбланмоқда.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтган террорчилик ташкилоти вакиллари” сифатида гумон қилинган олти шахс қўлга олиниб, сўроқ қилинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари маълумотида айтилишича, қўлга олинган гумонланувчиларнинг машинасидан ясама қурол, ўқ дори ва ниқоблар топилган. Ҳозирда уларга нисбатан бир қанча айбловлар қўйилмоқда.
13 февраль куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Мир Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги нишонланди. Бобур номидаги Ўзбек академик драма театрида бўлиб ўтган тадбирда 400 га яқин ўшлик қатнашди.
Ўш вилояти Аравон туманидаги мева-сабзовот бозорида ёнғин чиқди. Маълумотларга кўра, 1,5 минг квадратни ташкил қилувчи ушбу бозорда, мева-сабзовот, озиқ-овқат, қурилиш моллари сотилар эди. Бундан ташқари бозорда чевархона хам мавжуд бўлган.
Ўш шаҳрида сўнги йилларда яшаш учун аниқ бир манзили бўлмаган ўндан ортиқ одам совуқдан вафот этган. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиковнинг айтишича, жорий қишнинг биринчи ойидаёқ уйсиз уч одам совуқдан ўлган.
Ўшда беш йил аввал содир этилган террорчилик харакатларига алоқадорликда гумонланиб “Исломий жиҳод иттифоқи” ташкилотига мансублиги айтилаётган шахс қўлга олинди.
Ўш шаҳар ҳокимлигига Мелис Мирзакматов номзодини кўрсатган “Улуттар биримдиги” сиёсий партияси шаҳар хокими сайлови арафасида Қирғизистон ҳукумати сиёсий рақибларига нисбатан ноқонуний сиёсий технологиялардан фойдаланаётгани тўғрисида баёнот тарқатди.
Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан бўшатилган Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов 7 декабрь куни ўз тарафдорлари иштирокида ўтказилган 10 минг кишилик митингда ҳокимиятни қайта ўз қўлига олишини ишонч билан билдирди.
Безориликда айбланиб Ўшда қўлга олинган "Ўш шаҳидлари" ташкилоти раиси Турғунойим Айтиеванинг сафдошлари унинг ўзбеклар ва қирғизларни бир-бирига қарши қўйиш орқали бойлик тўплаганини иддао қилмоқдалар.
23 август куни Ўшда матбуот анжумани ўтказган Қирғизистон собиқ Омбудсмени Турсунбек Ақун Ўзбекистон чегарачиларнинг "мардлиги, қонунга ва тартиб-интизомга қатъий риоя қилиши"ни мақтади. Айни пайтда¸ Қирғизистон чегарачиларини таъмагирликда гумонлади.
Қирғиз-тожик чегарасида ўлдирилган тожикистонлик оиланинг қотилларини топиш мақсадида Тожикстон ва Қирғизистон куч ишлатар тузилмалари махсус қўшма шатаб ташкил қилди. Айни пайтда чегара ҳудудиди икки қўшни давлат ҳарбийлари ва милицияси томонидан кучайтирилган тарзда қўриқланмоқда.
Давомини ўқинг