Skype:yusupovs.kg
Қирғизистондаги ўзбек миллий-маданий маркази раҳбарлари ўз миллатдошларини шу йилнинг 27 июнига белгиланган янги конституция лойиҳаси юзасидан ўтказилажак референдумда фаол иштирок этишга чақирмоқда.
Шу кунларда Ўш шаҳар расмийлари миллатлараро низо чиқишининг олдини олиш мақсадида шаҳарликлар билан, шу жумладан, ўшлик ўзбеклар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганаяпти. Аммо бундай учрашувларни ташкил қилишда юзага келаётган баъзи тушунмовчиликлар айрим ўшликлар норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ўш шаҳри аҳолиси сўнгги кунларда миллатлараро низо чиқишидан хавотирланиб яшамоқда. Бундай ваҳимага бундан икки кун аввал Ўш темир йўл вокзалида ўлпон тўлашдан бош торгани учун бир неча ўзбек тадбиркорининг калтаклангани сабаб бўлди.
27 апрел куни Қирғизистон муваққат ҳукумати раисаси ўринбосари Азимбек Бекназаров муваққат ҳукумат ўз декрети билан Новқат воқеалари бўйича қамалганлар ва қидирувда бўлганларнинг авф этилганини маълум қилди.
Қурмонбек Бакиевнинг Қирғизистон президенти лавозимидан истеъфо бермагани ҳақида Минскда берган баёноти маҳаллий ўзбеклар томонидан салбий кутиб олинди.
Жалолободда ҳокимиятдан четлатилмиш президент Қурмонбек Бакиев ва муваққат ҳукумат тарафдорлари ўртасида низо чиққан. Гувоҳларнинг айтишича, можаро пайтида ниқоб кийган бакиевчилардан бири ўқотар қурол қўллаб, осмонга қарата уч марта ўқ узган.
“Ўзтрансгаз” ширкати апрел ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Ўшга берилаётган газ ҳажмини уч баробарга камайтирди. Бу ҳақда Озодликка Ўш вилоят газ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Маматқалиқ Аматов маълум қилди.
19 апрел куни кечки соат 7 ларда Жалолобод шаҳрида ўқ овозлари эшитила бошлади. Гувоҳлар отишма Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси биноси олдида содир бўлгани ҳақида айтмоқдалар.
19 апрел куни Ўш вилоят ва шаҳар ички ишлар бошқармаларида ишловчи мингга яқин милиция ходими вилоят давлат маъмурияти биноси олдида норозилик намойиши ўтказди.
15 апрел куни эрталаб Ўш шаҳри марказий майдонида бошланган халқ қурултойидан ҳайдаб чиқарилган Қурмонбек Бакиев истеъфога кетиш ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйди ва қўшни Қозоғистоннинг Тараз шаҳрига учиб кетди.
Қурмонбек Бакиев Жалолободда ўз тарафдорларини йиғиб¸ намойиш ўтказаëтган бир пайтда¸ муваққат халқ ҳукумати уни президент дахлсизлигидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорини эълон қилди.
10 апрел куни Жалолобод вилоят ўзбек миллий маданий маркази Бишкекда қурбон бўлганлар хотирасига митинг ўтказди. Митингда ўзбек жамоатчилиги аҳолини турли провокацияларга учмасликка, вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшишга даъват этдилар.
9 апрел саҳарда Жалолободдаги ўзбекча “Дийдор” газетаси таҳририяти номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Газета раҳбарияти бу воқеани айрим қирғиз нашрларида чоп этилган миллатчилик руҳидаги мақолалар билан боғламоқда.
Қирғизистоннинг жанубий пойтахти бўлмиш Ўш шаҳри марказий майдонида 8 апрел куни мухолифат митинги бўлиб ўтди. Митинг иштирокчилари Қурмонбек Бакиев ва маҳаллий расмийлардан ҳокимиятни тинч йўл билан топширишни талаб қилдилар.
Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари 2008 йил 1 октябрида бўлиб ўтган Новқат воқеаларида қўлга олинганларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилганлиги, уларнинг яқинларига ҳали ҳам босим ўтказилаётганини айтиб, бу борада қайта текширув ўтказилишини талаб қилмоқдалар.
Қирғизистонда "SMS " орқали талоқ олаётган аёлларнинг кўпайиб бораётгани мамлакат парламенти депутатларини ташвишга солмоқда. Шу боис депутатлар расман ЗАГСдан ўтмаган ёшларга диний никоҳ ўқишни таъқиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқдалар.
Қирғизистонда болаларнинг билим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунлар тўлақонли ишламаëтгани боис¸ 40 минг боланинг мактабда ўқиш ҳуқуқи таъминланмаяпти. Мактабларидаги вазият билан танишган қирғиз депутатлари шундай хулосага келдилар.
Саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ мудофаа вазири, генерал Исмоил Исақовни ҳимоя қилиш бўйича Олой туманида тузилган қўмита ўтган ҳафта сўнгида Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевга сўнгги маротаба мурожаат юборди.
Қирғизистонда аёлларга нисбатан оилавий зўравонлик аввалги йилларга нисбатан 40 фоизга ўсди. Расмий маълумотларга кўра, 2009 йилдан оиладаги зўравонлик бўйича 2 мингдан ортиқ ҳолат рўйхатга олинган. Бироқ оилада зўравонлик қилган бирон бир шахс жазоланмаган.
Андижоннинг Хонободида Миллий хавфсизлик хизматининг маҳаллий ходимлари томонидан қалтаклангач¸ уйига келиб жон берган Абдураим Иноятов яқинлари Ўзбекистон Олий судидан бу жиноят айбдорлари жазоланишини талаб қилмоқдалар.
Давомини ўқинг