Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Жалолобод шаҳар Ички ишлар бўлими 2010 йил воқеаларида айбланиб уч йилга шартли кесилган ва жазони ўтаб бўлган шахсга ҳамда суд томонидан оқлангани айтилаётган икки ўзбекка "қидирувда" деган баҳона билан босим кўрсатмоқда.
Қирғизистон Мудофаа кенгаши 3 февралда ўтган йиғинида мана шундай қарор чиқарди. Намозхон эканини айтиб келадиган президент Атамбаев эса кенгашда диний вазият мураккаблиги ҳал этилмаса қирғиз давлатчилигини йўқотиб олиш хавфи мавжудлигини таъкидлади.
Қирғизистонда бир қатор тангричилар тангричиликни дин қатори тан олиш талаби билан президент Алмазбек Атамбаевга мурожаат йўллашди. Мурожаатда айтилишича, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси тангричиликни дин қатори расман тан олишдан бош тортиб келмоқда. Бунгача бу масала судда ҳам кўриб чиқилган эди.
Қирғизистоннинг жанубий пойтахти ҳисобланган Ўш мэрлигига сайлана олмай қолган Мелис Мирзақматов баҳор келиши билан сиёсий курашни давом эттириш ниятида собит эканини билдирди. Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида Мелис Мирзақматов амалдаги ҳукуматни ҳокимиятни узурпация қилишда айблади.
БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлигига кўра, Қирғизистон қочқинлар юзасидан халқаро мажбуриятларни бажаришда намуна кўрсатаётир. Бироқ бу мамлакатдаги ўзбек қочқинлари бунинг аксини айтмоқдалар.
Ўш шаҳар суди 22 январда 2010 йил июнь воқеаларида одам ўлдирганликда айбланиб уч йилдан бери судланаётган этник ўзбек Дилмурод Ҳайдаровни қотиллик айблови бўйича оқлади, аммо бошқа айбловларни асосли деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тошкентда 5 кун мобайнида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш юзасидан ҳукуматлараро комиссия музокараларида баҳсли ҳудудлар масаласи кўтарилгани йўқ. Қирғиз расмийлари мазкур муаммо январь ойи охирида Жалолободда ўтиши режалаштирилган музокара кун тартибига киритилишига умид билдирмоқда.
21 январь куни Шўролар томонидан дунё пролетарлари доҳийси сифатида улуғланган Владимир Ильич Ленин вафот этганига 90 йил тўлди. 70 йиллик Совет даврида деярли коммунистлар Худосига айлантирилган Ленинни бугун собиқ Совет давлатларида эслайдиларми?
Тожикистоннинг Исфара шаҳрида 15 январь куни кечга яқин якунланган Қирғизистон –Тожикистон расмийлари музокарасида икки кун ичида 11 январда отишма содир этилган чегара олдидаги аҳоли пунктларидан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш ҳақида таклиф киритишга келишиб олинди.
Ўш мэрлигига сайлов арафасида шаҳар кенгашидаги ўзбек депутатларининг суратлари ва уй манзиллари ёзилган варақалар кўчаларга ёпиштириб чиқилди. Бу шаҳар кенгашидаги 8 ўзбек депутатини қўрқитиш акцияси ўлароқ баҳоланмоқда. 15 январь куни Ўшда шаҳар мэрлигига сайлов бўлиб ўтади.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида содир бўлган отишмада Қирғизистоннинг беш, Тожикистоннинг уч чегарачиси яраланди.Воқеа жойида вазият жиддийлигича қолмоқда. Мазкур ҳудудга Қирғизистон ҳукумати расмийлари зудлик билан учиб кетганлар.
Бишкекда Ўш воқеаларида одам ўлдирганликда гумонланиб судланаётган этник ўзбек Муҳаммаджон Бузруковнинг адвокати суд жараёнидан сўнг жабрланувчи деб аталаётган шахслар томонидан калтаклаб кетилди. Адвокат ўз ҳимоясидаги одамнинг қотил эмаслиги ҳақида исбот-далиллари борлигини айтмоқда.
Қирғизистонлик тиббиёт мутахасисларининг айтишларича, фарзанд кўрмаган оилаларга бола туғиб бериш хизматини таклиф қилаётган “суррогат она”ларга буюртмачилар катта миқдорда ҳақ тўлайди. Шунинг учун ҳам мана шу йўл орқали ўз молиявий аҳволини яхшилашни мақсад қилган аёллар сони кўпаймоқда.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш юзасидан давлатлараро комиссия бундан буён ҳар ойда бир марта йиғилади ва бу комиссиялар иши икки давлат бош вазирлари ўринбосарлари даражасида мувофиқлаштирилади.
Бишкекдаги Дўрдўй бозорида ишловчи ўзбек савдогарлари махсус жамғарма ташкил қилиб, 2010 йил воқеаларида жабрланган оилаларга ва кам таъминланган миллатдошларга меҳр-муруват ёрдами кўрсата бошлади.
Ўшда 6 декабрда туғилган фарзандини 30 минг сўмга сотган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Маълум бўлишича, чақалоқнинг онаси туғруқдан бир неча ҳафта ўтгач Ўш вилоят туғруқхонасида ОИВ касаллигидан оламдан ўтган.
Қирғизистон сиёсатчилари ўртасида диндорларнинг кўпайиши парламентнинг Янги йилни нишонлашдан воз кечишига сабаб бўлди. Парламент депутатларининг айримлари Янги йил байрамни расмий байрамлар рўйхатидан чиқариш ташаббусини ҳам кўтарган.
Қирғизистоннинг Олабуқа туманидаги касалхонада даволанаётган ўзбек миллатига мансуб 53 ёшли Комилжон Жумабоев калтаклаб ўлдирилган. Марҳумнинг яқинлари туман милицияси миллатчилик туйғуларидан келиб чиқиб, қотиллардан фақат биттасини қўлга олганидан шикоят қилмоқда ва мазкур муаммога жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлаётир.
Жалолобод вилоят ҳокимиятининг ўзбек тилидаги нашри бўлган “Жалолобод тонги” газетаси ўзбек тили алифбосига “Ы” ва “О”(“Ў”) ҳарфларини киритди. Газетанинг сўнгги ойлардаги сонларида жой номлари ўзбек тили қоидаларига зид равишда Кыргызстан, Жалал-Абад, Кок-Жангак шаклида ёзила бошланди.
“Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрқиб, Қамбарота-1 ГЭСи қурилишига қаршилик қилмоқда”. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси Қирғизистон учун манфаатли бўлмагани сабабли ортга сурилмоқда”. Қирғизистон президенти матбуот анжуманида Ўзбекистон билан муносабатларга оид мана шу икки мавзуни тилга олди.
Давомини ўқинг