Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Ўзбекистондан Бишкекка бошпана излаб келган қочиқинларга БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Бишкек ваколатхонаси томонидан ҳеч қандай эътибор бўлмаяпти. “Бунинг ортидан айрим қочқинларЎзбекистон махсус хизматлари томонидан Қирғизистон ҳудудидан ўғирланаяпти, айримлари эса ўз хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа давлатларга кўчиб кетишга мажбур бўлмоқда”, дейди қочқинлардан бири.
Қирғизистонда этник озчиликлар ҳуқуқлари масаласи долзарблигича қолмоқда, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан қўлга олинганларни қийноққа солиш ҳолатлари эса одатий ҳолатга айланиб қолаётир. Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини мана шундай баҳолайдилар.
Қирғизистонда Ўш шаҳри нобарқарорлик ўчоғи бўлиб қолмоқда. Бундай хулосага келган экспертлар фикрича, мазкур ўчоқдан сиёсий курашда фойдаланилади, чунки ҳозирча ҳукумат ва оппозиция муросага келмоқчи эмас.
“Қирғизистонда бутун умр фақат давлат лавозимларида ишлаб мултимиллионер бўлган ўғриларга қарши охиригача курашаман”. Қирғизистон президенти Ўшда мухолифат лидери Ахматбек Келдибековнинг тарафдорлари ўтказаётган кўп минг кишилик митингга муносабат билдирар экан мана шундай баёнот берди.
“Пахта-2013” мавсумида Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ одам, жумладан, балоғатга етмаган болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинган. 2013 йилги пахта қурбонлари сони эса 11 кишини ташкил этган. Ўндан ортиқ ҳуқуқ ташкилотлари томонидан ташкил этилган "Пахта кампанияси" ташкилоти баёнотидан мана шундай рақамлар ўрин олди.
Қирғизистон парламентининг чоршанба кунги йиғинида депутатлар бир бирларини “ўзбекларга сотилганлик”да ва “ўзбек маҳаллаларида рақсга тушганлик”да айбладилар. Даҳанаки жангни бошлаб берган депутат Жилдизкан Жолдошеванинг айтишича, Қирғизистон конституциясининг бир неча йил олдин ўзбек тилида чиқарилгани қирғиз миллатига хиёнат бўлган.
Бишкек шаҳар туманлараро суди россиялик сиёсатшунос Александр Князевни Қирғизистонга киритмаслик ҳақида қарор чиқарган Миллий хавфсизлик хизмати ҳаракатини асосли деб баҳолади
Полшада ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган ўзбекистонлик 8 спортчидан бири Руслан Нуриддинов ўз рақибларини 21 килога ортда қолдириб, 105 килогача вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Руслан спортнинг мазкур тури бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик илк спортчидир.
Ўзбекистонда бу йил етиштирилган пахтадан топилган ялпи даромад 3 триллион 100 миллиард сўмни ташкил қилади. Қора бозор курси билан долларга чақилганда даромад миқдори 1.12 миллиард доллардан ошади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пахта режаси бажарилгани муносабати билан пахтакорларга йўллаган табригида мана шу рақамни келтирди.
Қирғизистоннинг Олабуқа тумани аҳолиси Наманган вилоятидаги Косонсой сув омбори қирғизларники эканини иддао қилган ҳолда, бу иншоотни Ўзбекистондан тортиб олишни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон Қирғизистонда Қамбарота-1 ГЭСининг қурилиши юзасидан давлатлараро музокараларда иштирок этишдан бош тортиб келмоқда. Бу ҳақда 18 октябр куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатди. Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭСи қурилишига 2009 йилдан бери қаршилик кўрсатиб келади.
Қирғизистон Олий суди Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамалган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров тергов давомида қийноқларга солингани юзасидан аризани кўриб чиқишдан бош тортди.
Москванинг Бирюлёво мавзесида миллатчилар томонидан 13 октябрда уюштирилган тартибсизлик пайтида қўлга олинган Қирғизистоннинг 14 фуқаросидан 9 нафарини қирғиз дипломатлари қамоқдан чиқариб олди. Айни пайтда қолган қирғизистонликларни ҳибсдан озод қилиш ҳаракати бўлмоқда.
Қирғизистон Жазони ўташ бош бошқармаси “2010 йил 7 апрелдаги талончиликларга раҳбарлик қилгани далилланган” парламентдаги ҳукумрон “Ата Мекен” партиясининг 4 депутатини даҳлсизлик мақомидан мосуво этиш масаласида Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Афғонистондан 2014 йилда NATO қўшинлари олиб чиқиб кетилгач кутилаётган таҳдидларга қаршилик кўрсатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Бишкекда Афғонистон бўйича ўтган халқаро анжуманда ташкилот Бош котиби Николай Бордюжа баёнот берди.
Қумтор олтин кони Қирғизистонда жорий йилдаги “сиёсий куз”нинг асосий мавзусига айланди. Бу масала атрофида 7 октябрда бошланган ва тартибсизликларга айланиб кетган митинглар 10 октябрда ҳам давом этиши кутилмоқда. Бугунги нисбатан осойишта кунни ҳам парламент депутатлари Қумтор масаласига бағишлади.
Иссиқкўлда 8 октябрда вазият кескинлашди. 7 октябр куни Иссиқкўлдаги ҳукумат вакили гаровга олинганидан сўнг Қорақўл шаҳрида ўтаётган митинг куч билан тарқатилган, 23 киши қўлга олинган эди. 8 октябрда митингга чиққан юзлаб одамлар ҳукумат кучларига қарши "Молотов коктейллари" тайёрлаётгани хабар қилинди.
Чорашанба куни кечга яқин икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган Унгуртоғ ҳудудидан ўзбек ва қирғиз чегарачилари бир вақтнинг ўзида олиб чиқиб кетилди ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб қўлга олинган фуқаролар билан алмашинилди.
Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясида Қирғизистонда Россия сармояси ҳисобига барпо этилиши режалаштирилган Қамбарота-1 ГЭСига қарши эканини эълон қилган бир пайтда Бишкек расмийлари Тошкент билан бир позицияда бўлган Қозоғистон мазкур лойиҳада иштирок этишга тайёр эканини билдирди.
Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов 1 октябр куни мана шундай баёнот берди. Икки давлат ўртасида баҳсли экани айтилаётган мазкур ҳудудга 20 сентябрда Ўзбекистон чегарачилари вертолетда кириб келган ва Қирғизистонга қарашли ретранслятор станцияси атрофига ўрнашиб олган эди.
Давомини ўқинг