Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Кўп тармоқли поликлиника бош врачи пахта теримига кам шифокор чиқаргани учун ишдан олинган. Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, туман ҳокими Маҳмуд Эшонов пахта теримига оид йиғилишда поликлиника бош врачи Бахтиёр Довурбоевни ҳақоратлаб, ишдан ўз ихтиёри билан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олган.
Қашқадарёнинг Муборак тумани далаларида пахта тераётган шифокорлардан иборат ҳашарчилар гуруҳи “маданий ҳордиқ” баҳонаси билан пул йиғилаётганидан шикоят қилди. Ҳашарчилар ҳар икки кунда берилаётган концертлардан ҳеч ким қониқмаётганини айтиб, даладаги шароитлар ёмонлигидан ҳам нолишди. Мутасаддилар эса имкон даражасида шароитлар яратилганини таъкидлашди.
Ушбу маълумотни Озодликка Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг матбуот хизмати юборди. Хабарни қандай келган бўса, шундайлигича эътиборингизга ҳавола қиламиз. Озодлик Альянс хабарида иддао қилинган маълумотлар юзасидан мустақил ўтказмаган.
"Пахтага чиқишга ҳам, чиқмасликка ҳам ҳаққингиз бор. Иш берувчининг ҳам, давлат органларининг ҳам ишдан бўшатишга ҳаққи йўқ. Бу қонунда белгиланган". Бу гапни Озодликка Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси расмийси айтди.
Ўзбекистонда пахта терими мавсуми авж паллага чиққан бир пайтда мамлакат жоме масжидларида жума кунги намозларда аҳоли пахта теримига чиқишга даъват қилинди. Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун "вожиб амал" дея ҳукм чиқарган. Шу билан бирга аксар масжидларда намозхонлардан пахта терими учун пул ҳам йиғилмоқда.
Тошкентнинг “Чинни бозор” деб ном олган Ҳунармандлар ва хўжалик моллари бозорида савдо қилаётган тадбиркорлардан бозор маъмурияти томонидан “пахта ҳаражатларига” пул йиғилаётгани айтилмоқда. Озодликка мурожаат қилган тадбиркорлардан бири берган бу хабарга кўра, битта пахта мавсумига ҳар бир тадбиркордан 1 миллион сўмдан олинмоқда. Бозор маъмурияти бу иддаоларни инкор этди.
Андижон вилояти, Асака туманидаги мактаблар ўқувчилари ота-оналарининг Озодликка айтишича, улардан 5000 сўмдан пул йиғилиб, бу пулга ҳар бир синф учун биттадан мардикор ёллаб пахтага жўнатилган. Мутасаддилар ота-оналардан пул йиғилганини билвосита тасдиқлади, лекин уларнинг айтишича, ота-оналар "ўз ихтиёри билан пахтага теримига ҳисса қўшмоқда".
Сурхондарë вилоят, Қизириқ тумани ҳокими 22 сентябрга ўтар кечаси пахта тозалаш заводидаги йиғилишга чақиртирилган маҳалла ва бюджет ташкилоти раҳбарларини саҳарги соат 3¸5 гача пахта тердирди. Айни пайтда¸ Озодлик билан боғланган бир неча қизириқлик манбага кўра¸ "ҳоким туман пахта заводи ҳисобчиларини қамоқ билан қўрқитиб¸ ундан йўқ пахтани бор қилиб ëзишни талаб қилган".
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Мустақиллик маҳалласида пахта теримига чиқарилган 28 яшар келинчак Дилором Жўраева олти ойлик ҳомиласидан айрилди. Зарбдорликларга кўра, келинчак маҳалла фаолларининг босими остида теримга мажбурланган. Мутасаддилар эса мазкур воқеада келинчакнинг оила аъзоларини айблашга уринди.
Давомини ўқинг