Ўзбекистон ҳукумати пахтани етиштириш ва эскпорт қилишда коррупцион схемаларга чек қўймас экан пахта яккаҳокимлиги сақланиб қолаверади. Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кампания фаоли, Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова ана шундай фикрда.
Андижон вилоятида мажбурий пахта теримига жалб этилган талаба ҳалок бўлди. Вилоят прокуратураси Андижон Давлат университетининг биология факультети 2-босқич талабаси Комилжон Азимовнинг 11 сентябрь кунги шубҳали ўлими юзасидан текширув бошлаган. Университет раҳбарияти Комилжон юрак хуружидан вафот этгани, гувоҳлар эса талабани курсдоши уриб, ўлдириб қўйганини айтишмоқда.
Тошкентдаги "Абу Сахий" бозори дўкондорларига кўра, бозор маъмурияти ҳар бир дўкондордан пахта терими учун ярим миллион сўм тўлашни талаб қилмоқда. Бозор маъмурияти талаб қилинган пулни бермаган савдогарлардан дўконларини олиб қўйиш билан таҳдид қилган.
Ўзбекистонда олий ўқув юртлари талабаларини оммавий равишда пахтага олиб чиқиш бошланди. Ҳукуматнинг мажбурий меҳнатдан воз кечилиши ҳақидаги ваъдаларига қарамай бу йил ҳам Ўзбекистонда аксар университет талабалари пахта йиғим-теримига сафарбар этилмоқда.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев сўнгги селектр йиғилишида ҳокимият мулозимларига ва фермерларга нисбатан дўқ-пўписани кучайтирди. Селектр йиғилишини бевосита эшитган ҳокимлик мулозими ва фермерларнинг айтишича, бош вазир “Ягона дарча” марказини самарали ишлатолмаган мулозимларни “қуритиш”ни, пахта плани бажаролмаган фермерларни эса қаматиб, “ғойиб” бўлишини таъминлашини айтган.
Ўзбекистонда мамлакат биринчи президенти ўлими муносабати билан эълон қилинган уч кунлик мотам тугар-тугамас¸ жойларда “пахта сиëсати” бошланди. Бу сиëсат ижросига яқин Озодлик манбалари янги мавсумнинг ўтган йилларга нисбатан оғирроқ бўлиши кутилаëтгани¸ халқни оммавий тарзда теримга мажбурлашнинг янги йўллари ўйлаб чиқилаëтганини билдирди.