Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
17 апрель куни Қирғизистоннинг Зардоли қишлоғидаги “Қўрғон” чегара заставасида содир бўлган портлашда 2 бола ҳалок бўлди, 4 бола эса яраланди. Портловчи модда 2000 йилларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати томонидан ўрнатиб кетилган бўлиши тахмин қилинмоқда.
Нобель мукофоти соҳиби, замонамизнинг забардаст адиби Габриэль Гарсиа Маркес 17 апрель куни Мехикодаги ўз уйида 87 ёшида вафот этди. Дунёнинг 35 тилига таржима қилинган асарлар муаллифи ўзбек китобхонига "Ёлғизликнинг юз йили" романи билан таниш.
Бишкекда 10 апрель куни “Қирғизгаз”ни Россиянинг “Газпром” ширкатига 1 долларга сотилиши тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шартномага “Газпром” раҳбари Алексей Миллернинг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан яккама-якка учрашуви якунланганидан сўнг қўл қўйилган.
Бугун Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш, Жалолобод ва Қорақўл шаҳарларида мухолифат митинглари бўлиб ўтди. Маълумотларга қараганда, Бишкекда митингда иштирок этмоқчи бўлган 500 киши қўлга олинган.
Озод қилинганлар орасида Amnesty International халқаро ташкилотининг 2012 йил июнь ойида эълон қилинган “Қирғизистон: Бурчга бепарволик” деб номланган ҳисоботида айбсиз экани айтилган юрист Дилмурод Ҳайдаров ҳам бор.
Ўзбекистонлик деҳқонлар жорий йилда сув тақчиллигидан қийналишлари эҳтимол. Бунга Ўзбекистон ва Қозоғистонни суғориш мавсумида сув билан таъминловчи Қирғизистондаги Тўқтўғул сув оморида етарли миқдорда сув тўпланмагани асосий сабаб бўлиши мумкин.
GM O’zbekiston расмийсининг билдиришича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сифати кафолатланган, шунинг учун ҳам автомашиналарда ноқисликлар йўқ. Автосалонлардан сотиб олинган GM O’zbekiston автомашиналаридан камчилик аниқланиб қолган тақдирда ҳам уни бошқа машинага алмаштириб олиш имконияти берилмайди.
“Акромийлик Ўзбекистон ҳукуматига қарши курашувчи ташкилот ҳисобланади, шунинг учун Қирғизистонда унинг аъзолари унчалик кўп эмас”, деб билдирди Акромия суд томонидан тақиқланганини шарҳлаган Қирғизистон давлат дин ишлари қўмитаси расмийси Бақтибек Ўсмўнов.
Ўш вилоятининг Аравон тумани Чекобод қишлоғида ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб элликка яқин ёш йигитларнинг оммавий муштлашуви ва бунинг ортидан юзага келиши мумкин бўлган катта миллатлараро тўқнашувнинг олди олингани ҳақида Ўш милицияси 26 март куни хабар берди.
Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили вазифасини бажарувчи Жениш Разаков ўзбек-қирғиз чегарасидаги барча тартиббузарликлар ва низоларни Ўзбекистон фуқаролари бошлаб беришини иддао қилди. Унга кўра, Қирғизистон томони барча чегара низоларида фақат жабрланувчи бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ҳамда Покистонга электр узатишга қаратилган CASA-1000 лойиҳаси минтақа иқтисоди ва экологияси учун ҳалокатли бўлишини иддао қилмоқда.
Ўзбекистон Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлашдаги асосий давлатдир. Тошкентда ўтган ёпиқ таҳлил иштирокчилари бугун мана шундай хулосани эълон қилди. Афғонистондаги вазият муносабати билан ўтказилган ёпиқ таҳлилда Россия ва Ўзбекистон экспертлари қатнашган.
13-14 март кунлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна зиддиятли вазиятлар юзага келди. Расмийларнинг билдиришича, фақат икки давлат куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракати туфайлигина қирғиз ва тожик фуқаролари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган оммавий тўқнашувнинг олди олинган.
2010 йилнинг 19 майида Жалолободнинг Сузоқ туманидаги милиция бўлимида содир этилган отишмада оғир яраланиб ногирон бўлиб тўшакка михланиб қолган ўша пайтдаги 4 ёшли Кубро шу кунларда 9 ёшга тўлди ва у барча муруватли одамлардан ўзининг оёққа туришида кўмак беришларини сўрамоқда.
General Motors O’zbekiston ширкати Тошкентда янги "Chevrolet Orlando" оилавий минивэнининг тақдимот маросимини ўтказди. Бироқ ҳозирча мазкур русумдаги автомобилнинг қачон сотувга чиқарилиши, нархи ва қандай валютага сотилиши номаълум.
Ўзбекистонлик аёллар 8-март халқаро хотин қизлар кунида асосан рўмол, кўйлак, гул, уй-рўзғор бюмларидан иборат совға - саломлар оладилар. Эркаклар эса бу совғалар учун 20 мингдан 200 минг сўмгача пул сарфлашар экан.
Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамалган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров қирғиз ҳукуматидан ўзининг гуноҳсиз эканини “Ёлғон дектектори”да текширишни талаб қилмоқда. Айни пайтда Бишкеклик ҳуқуқ фаоллари Бош прокуратурани Асқаров ишига “ноқонуний ёндошганлик”да айблаб, судга шикоят киритдилар.
Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга таянган ҳолда бир қатор ахборот агентликлари хабар тарқатди. Таҳлилчилар фикрича, Россия минтақадаги ҳарбий базаларини кучайтириш билан ўзининг геосиёсий вазиятини мустаҳкамлашга ҳаракат бошлаган.
Украина воқеалари якунига етаётган бир паллада Бишкекда ўзларини Миллий мухолифат ҳаракати деб атаётган сиёсатчилар учрашуви ўтказилиши режалаштирилмоқда. Уларнинг орасида баҳорда президент Атамбаевга қарши намойишлар ўтказиш режасини очиқлаган Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматов ҳам бор.
Бишкекдаги «Манас» аэропортидан АҚШ ҳарбийлари чиқарилганидан сўнг Россия мазкур ширкатнинг 51 фоиз акцияларини сотиб олиб, 1 миллиард доллар сармоя ётқизиш ниятида эканини маълум қилди.
Давомини ўқинг