емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
8 avgust kuni Toshkentdagi P.F.Borovskiy nomidagi tibbiyot kolleji binosiga yig‘ilgan o‘quvchilar va ularning ota-onalari kollej tugatilishiga norozilik bildirdi. Voqea guvohlariga ko‘ra, ikki soat davomida MXX va militsiya boshchiligidagi huquq-tartibot idoralari yig‘ilganlarni tarqalishga ko‘ndira olmagan. Kollejga borgan shahar hokimining va’dasi bilangina norozilar uylariga qaytgan.
8 август куни Тошкентдаги П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи биносига йиғилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари коллеж тугатилишига норозилик билдирди. Воқеа гувоҳларига кўра, икки соат давомида МХХ ва милиция бошчилигидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари йиғилганларни тарқалишга кўндира олмаган. Коллежга борган шаҳар ҳокимининг ваъдаси билангина норозилар уйларига қайтган.
Ҳолливуд юлдузи Морган Фриман суратидан кино рекламасида берухсат фойдалангани боис намойиши тўхтатилган “Дайди” фильми режиссёри Сирожбек Абдуллаев “Ўзбеккино” Миллий агентлигини судга берди. Абдуллаевнинг Озодликка айтишича, рекламадаги ноқонуний ҳаракатлари учун кечирим сўрагани ва камчиликларни ўнглагани ортидан “Дайди” фильмини экранларга чиқаришга расман рухсат олган¸ бироқ “Ўзбеккино” фильм намойишига тўсқинлик қилишни давом эттирмоқда.
Озодлик ўтказган суриштирув орқали бугунги кунда Ўзбекистонда диний экстремизм айблови билан қидирувга берилганлар сони камида 40000 бўлиши мумкинлиги аниқланди. “Қора ниқоблилар” рейдлари, тергов бўлимларига саноқсиз чақирувлар, милиция бўлимларига ҳисоб беришлар - қидирувга берилганларнинг Ўзбекистондаги яқинлари бошдан ўтказаётган ҳолатларнинг бир қисми холос.
Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги олийгоҳлар талабаларининг ўқиши 20 кунга қисқартирилиб, 10 июндан таътил эълон қилинди. Эндиликда талабалар икки ҳафта ичида ҳам икки сменада ўқиб, ҳам имтиҳонларни топшириб бўлиши шарт.
“O‘zbeknavo” estrada birlashmasi Turkiyaga gastrol safariga ketayotgan xonandalarga qo‘yiladigan talablarni kuchaytirdi. Endilikda xonandalar "O‘zbeknavo" bilan shartnoma imzolashdan tashqari MXXning maxsus suhbatidan o‘tkaziladi. Ushbu tartibning joriy qilinishi o‘zbekistonlik xonanda Abdulaziz Karimga Turkiya fuqaroligi berilganidan paydo bo‘lgan xavotirlar o‘laroq izohlanmoqda.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Туркияга гастроль сафарига кетаётган хонандаларга қўйиладиган талабларни кучайтирди. Эндиликда хонандалар "Ўзбекнаво" билан шартнома имзолашдан ташқари МХХнинг махсус суҳбатидан ҳам ўтказилади.
Андижон шаҳри марказидаги 13- асрда қурилган минорани бузиб, унинг ўрнига фонтан қуриш режалаштирилаяпти. Минора жойлашган худуддаги 2,5 гектар майдонни эгаллаган Жоме меъморий мажмуи ўрнида Бош вазир талаби билан “Андижон Регистони”ни қуриш ҳаракатлари кетаяпти. Режага кўра, мажмуадаги 700 йиллик тарихга эга намозгоҳ ҳам бузилади.
Талабалар иддаосига кўра, академия ётоқхоналарида бўш ўринлар борлигига қарамасдан пора бермаганлар турар-жой ололмаяпти. Ётоқсиз қолган талабалар эса ижара ҳақининг қимматлиги боис мардикорлик қилишга мажбур қолаётганликларини айтишди.
Ўзбекистондаги энг йирик саноат корхоналаридан бири - "Навоийазот" акциядорлик жамияти раҳбари Собирхон Жамолов корхона мулкига зарар етказганликда айбланмоқда. Банкортлик ёқасига келиб қолгани айтилаётган корхонанинг 10 мингдан зиёд ишчисига июлдан бери ойлик маоши берилмаяпти.
Жиззах вилояти Зарбдор тумани маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2- босқич ўқувчиси Рухсора Абдураҳимова металлолом учун пул бермагани сабабли дарсдан ҳайдаб чиқарилди. Икки кундан буён дарсга қўйилмаётган ўқувчи қизга металлолом учун пул бермасанг, коллеждан ҳайдаймиз, деб таҳдид қилмоқдалар.
23 сентябрь куни Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган оммавий муштлашувда бир киши жароҳатланди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, жанжал ўқувчиларнинг бир-бирига лақаб қўйгани сабаб келиб чиққан. Жанжални бошлаган ўқувчи лицей ётоқҳонасидан ҳайдалган.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги мактаблар ўқитувчиларидан мажбурий равишда пахта учун 800 минг сўмдан пул олинмоқда. Бу пулга ўқитувчи ўрнига мардикор-теримчи ёлланиши айтилган. Зангиоталик ўқитувчиларнинг Озодликка айтишича, айрим ўқитувчилар мардикор ёллашга пул топиш учун мардикорлик қиляпти.
Ўзбекистондаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "Навоийазот" акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш заводида 2 сентябрь куни кучли портлаш содир бўлди.
Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганликларидан шикоят қилишди. Ўқитувчиларнинг Озодликка ёзишича, ҳозирда мактаб биноси реконструкция қилинмоқда ва ўқитувчилар қурилиш ишларига мажбурланаяпти.
Пойтахтнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон, Дўстлик, Амир Темур кўчалари ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидаги уйларни бузиш режалаштирилмоқда.
Тошкент мактабларидаги 36та ёзги болалар оромгоҳига бюджетдан ажратилган пуллар етиб бормаяпти. Болалар овқати учун ҳаражатнинг бир қисми ота-оналар зиммасига юклатилган. Қолган пулни қоплаш учун мактаб ошхоналарини ижарага олган тадбиркорлар мажбурланмоқда.
Самарқандда икки кишига Қрим-Конго геморрагик безгаги юққани тахмин қилинмоқда. Ҳозир бу икки бемор тиббий экспертизадан ўтказилаяпти. Ўттиздан зиёд одамга эса бруцеллёз ташҳиси қўйилди. Шифокорларга кўра, одамга чорва молларидан юқадиган ва ногиронликка олиб келиш хавфи бўлган бруцеллёз билан касалланганлар тиббий назоратга олинган.
14 fevral kuni Nyu Yorkda o‘zbekistonlik o‘ta og‘ir vazndagi bokschi, WBA/NABA chempionlik kamari sohibi Ahror Muralimov “IBF North American” chempionligi uchun ringga tushadi. 28 yashar Ahror ushbu musobaqada g‘olib chiqsa, dunyodagi eng yaxshi bokschilar ro‘yxatining 20-pog‘onasiga ko‘tariladi.
Давомини ўқинг