Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги аксар мактаб ўқувчилари пахта теримига сафарбар этилди. Ота-оналар ва ўқитувчиларнинг айтишларича, олтидан юқори бўлган синфларда дарслар таққа-тақ тўхтаган ва об-ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан ўқувчилар пахта теришга мажбурланмоқда.
Қашқадарёнинг Қарши тумани ҳокими Асрол Бойқораев Озодлик билан суҳбатда пахта режасини бажармаган фермер хўжаликлари ва ташкилот раҳбарларини ҳақоратлаб, калтаклагани ҳақидаги иддаоларни рад қилди. Қарши тумани Бешкент шаҳрида яшовчи коллеж раҳбарларидан бири 12-13 октябрь кунлари кечаси ўтказилган селектор йиғилишида туман ҳокими оз пахта топширган фермер ва теримга кам одам чиқарган ташкилот раҳбарларини калтаклагани ҳақда Озодликка гапириб берган эди.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги бир неча мактабнинг 5-9 синф ўқувчилари пахта теримига ҳайдалди. Бир-биридан мустақил Озодлик манбаларига кўра, ўқувчилар ҳатто ёмғир ёққан кунлари ҳам пахтага чиқарилган. Ўқувчиларнинг устозлари эса пахта мавсуми бошлангандан буён пахта даласида “жавлон” урмоқда. Вилоят ҳокимлиги ўқувчиларнинг теримга чиқарилганини инкор қиляпти.
Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга бориб пахта йиғим-теримида қўл меҳнатини 30 фоизга камайтириб, ҳосилнинг 80 фоизини пахта териш машиналари ёрдамида йиғиштириб олишни режаламоқда. Ўзбек расмийларининг бу баёноти Тошкентда ўтаётган Халқаро пахта ярмаркасида янгради.
Пахта йиғим-терими мавсумида Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида техника билан боғлиқ муаммолар вужудга келмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали Озодликка келаётган хабарлардан айрим хўжаликлар қишлоқ хўжалиги ва йўловчи транспортдан муаммолар пайдо бўлаётганини билдирса, яна бошқалари техника билан таъминланишда муаммо йўқлигини гапирмоқда.
Ўзбекистоннинг Андижон вилояти автомобил йўлларида милиция ходимлари йўлдан ўтаётган машиналарни тўхтатиб, ҳайдовчиларни пахта теришга ёки ҳашарчиларни ташишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда андижонлик ҳайдовчилар Озодликка маълум қилди.
Ўтган ҳафта охирларида Ўзбекистонда об-ҳавонинг ёмонлашиши туфайли пахта теримига навбатдаги сафарбарлик бошланди. Ёмғир ёғиши ва совуқ тушиши натижасида олдин сафарбар этилган кўплаб теримчиларнинг уйларига кетиб қолиши кўпайган. Пахта даласига нафақат вилоятлардаги коллежлар, балки пойтахтдаги айрим олий ўқув юртлари ўқитувчи-талабалари чиқарилди.
Ўзбекистонда теримчиларга бериладиган ҳақ жуда кам бўлгани боис, Қозоғистонга чегарадош вилоятларда яшайдиган аҳоли қўшни давлатга ўтиб пахта термоқда. Қозоғистонда ишлаётган ватандошларнинг айтишларича, у ерда ҳар килограмм терилган пахтага Ўзбекистондагига нисбатан қарийб икки баравар кўп ҳақ тўланяпти ва ёлланма ишчилар учун қулай шароит яратилган.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги 1- боғча мудираси Гулноза Холдорова 29 сентябр куни кечқурун туман ҳокимлигидаги пахта теримига бағишланган селектор мажлисига кетаётганида машина уриб ҳалок бўлди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, фожеа Учкўприк тумани марказидаги Наврўз шоҳкўчасида 29 сентябр куни кечқурун соат 9 яримда рўй берган.
Фарғона вилоятининг Риштон туманида давлат белгилаб қўйган қатъий нархли ўсимлик мойи пахта теримига чиқмаган оилаларга сотилмаяпти. Теримда иштирок этганларга эса, уларни рағбатлантириш мақсадида, саноат моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
Пахта нормасини бажармаган отряд ва бюджет ташкилотлари бошлиқларини жазо тариқасида Чиноз туман Ички ишлар бўлими итхонасига қамаб қўйгани ҳақидаги шикоятлар ортидан Чиноз тумани ҳокими Маҳмуд Эшонов вазифасидан бўшатилди.
Давомини ўқинг