Мажбурий меҳнат бирор жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлашдир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм каналида эслатди.
Вазирлик туманлар ва шаҳарлар ҳудудини ободонлаштириш ишларига, мавсумий қишлоқ хўжалик ишларига, металл чиқиндилари ва макулатура йиғишга, бошқа турдаги мавсумий ишларга фуқароларни жалб этиш ташкилотлар раҳбарларига ҳукумат қарори билан тақиқлаб қўйилганини эслатган.
Адлия вазирлиги мавзу юзасидан керакли маълумотларни қуйидаги суратда акс эттирган: