Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Индонезиядан тортиб¸ Америкага қадар оммавий ахборот воситалари ëлғончиликда ва “сохта гўзал”ликда айблаган Раҳима Ғаниеванинг “Жаҳон гўзали” конкурсида қандай асосларда иштирок этаётгани ўзбек матбуотида ошкор этилди.
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги Қирғизистонга қарашли ретрансляторни ўзбек чегарачилари вертолётда келиб текширгани ортидан пайдо бўлган “ўзбек чегарачилари босқини” тўғрисидаги хабарларни Бишкек расмийлари “ёлғондан иборат маълумот” сифатида баҳолади.
Бу ҳақда 24 сентябр куни Қирғизистон Чегара хизмати баёнот тарқатди. Маълум қилинишича, мазкур воқеа 21 сентябр куни содир этилган, аммо бу ҳақда фақат уч кун ўтибгина жамоатчиликка хабар берилган. Қирғиз расмийлари 22 сентябрда Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистонга тегишли объектда текширув ўтказганини ҳам иддао қилмоқда.
Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров тўғрисидаги ҳужжатли филм намойишини тўхтатиш истагида бўлган “патриотлар” 21 сентябр куни Бишкекдаги “Манас” кинотеатрида катта жанжал уюштирдилар.
Қирғизистонда ўтаётган “Бир дунё-Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари кинофестивалида Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамалган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳақида филм намойиш этилиши айрим сиёсатчилар ва жамоат арбобларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Қирғизистонда Суриядан келган “Исломий жиҳод иттифоқи” ташкилотига мансуб террорчи гуруҳ қўлга олингани ҳақида тарқатилган хабар ортидан “Бу гап ростми? Бундай ташкилот ўзи аслида мавжудми?” мавзусида баҳс-мунозаралар қизиди.
Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Эроннинг янги сайланган президенти Ҳасан Руҳоний мана шундай баёнот берди. “Бироқ ядровий дастур юзасидан кафолат муайян шартлар асосида берилади”, деди Эрон раҳбари.
Ўзбекистон президенти фикрича, Сурия бўҳронини халқаро ҳарбий амалиëт эмас¸ сиёсий музокаралар воситасида ҳал қилиш лозим. Айни пайтда¸ ШҲТнинг Бишкек саммитида сўзлаган Каримов Афғонистондаги вазиятни муроса орқали барқарорлаштириш ва Орол муаммосига ечим топишни минтақадаги барқарорликнинг асосий омили дея атади.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Давлат Думаси депутати Владимир Жириновскийни исталмаган шахс- “персона нон грата” деб эълон қилди ва бу борада Москвага Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси орқали расмий билдирув жўнатди.
Бу ҳақда “Қирғизистон темир йўли” ширкатининг темир йўллар қурилишини лойиҳалаштириш дирекцияси раҳбари Канат Абдукеримов маълум қилди. Унинг айтишича, Хитой-Қирғизғистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасининг қиймати камида 4,5 миллиард долларга тенг.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мухолифат сентябрь ойида мамлакатда тартибсизликлар уюштиришни режалаштираётгани тўғрисидаги видеолавҳани жамоатчиликка ошкор қилди. Мухолифат вакиллари эса видеолавҳа ёлғон маълумотлардан иборат эканини билдирмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон куч ишлатар тузилмалари қирғиз-тожик чегарасидаги тоғли ҳудудга ташланган номаълум парашютчиларни қидирмоқда. 29 августда тоғли ҳудудга тушаётган номаълум парашютчиларни маҳаллий чўпонлар кўриб қолиб, махсус хизматларга хабар берган.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон билан сиёсий-иқтисодий муносабатларни яхшилаш ҳаракатлари ҳозирча кутилганидай натижа бермаётганини айтди. Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбати давомида президент “Туркияда Атамбаевнинг фохишахоналар тармоғи бор” деган маълумотларни тухмат деб баҳолади.
Қирғизистон муфтияти сохта паспортга эга бўлган Ўзбекистон фуқароларини ҳажга жўнатмоқда. Қирғизистон ва Марказий Осиё мусулмонлари конгресси раиси Бақит Нуриддинов Бишкекда ўтган матбуот анжуманида мана шундай иддао билан чиқди.
Иссиқкўлда АҚШ ҳарбийлари 2014 йилда Афғонистондан чиқарилганидан сўнг Марказий Осиёдаги хавфсизликни қандай таъминлаш кераклиги тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинаётган минтақавий анжуманда Ўзбекистон расмийлари иштирок этишни истамади.
Қирғизистонда президент, бош вазир, ҳукумат аъзолари ва парламент депутатлари ҳар йилгидек 2012 йилда ишлаб топган даромадлари ҳақидаги солиқ декларацияларини топширдилар. Мазкур декларациялар анъанавий тарзда жамоатчиликка ошкор қилинди. Мутахасcислар жорий йилда ҳукумат одамлари декларацияда ўз даромадлари ҳақида анча ҳалол маълумотларни берганини айтмоқда.
Ўшда саксон бир йилдан бери ўзбек тилида чоп этиб келинаётган “Ўш садоси” вилоят газетаси бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов Қорасув туман суди ҳукми билан шартли равишда икки йилга кесилди. Муҳаррир 2010 йилнинг июнь ойида бедарак йўқолган ўзбек миллатига мансуб маҳалладошини ўғирлаганликда айбланган эди.
Қорасувдаги сайлов пайтида икки партия вакиллари ўртасида содир этилган отишма Қирғизистон президенти мансуб бўлган социал демократлар партияси обрўсининг тўкилишига сабаб бўлди. Партия лидерлари фуқароларни маҳаллий кенгаш депутатлигига криминал гуруҳлар вакилларини кўрсатилмаганига ишонтиришга ҳаракат қилаётир.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ахборот хуружига асосланган дипломатик жанжал авжига чиқди. Ўзбекистон сайтлари Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси дипломатларини миллатчиликда ва нодипломатик ҳаракатларда айбламоқда. Қирғиз оммавий ахборот воситаларида эса Тошкент тарқатган маълумотлар инкор этилаяпти.
Қирғизистондаги бир қатор нодавлат ташкилотлари Чор Россияси томонидан бостирилган 1916 йилдаги халқ қўзғолонида ўлдирилгани айтиладиган 200 минг одамнинг қариндошларига Москва томонидан товон пули тўланишини талаб қилмоқда.
Давомини ўқинг