Мамасодиқ Мамадалиев созгар уста. У ўзбек халқининг севимли ҳофизи бўлган Расулқори Мамадалиевнинг ўғли. Мамасодиқ ака ўзбек миллий чолғулари ясайди. У фаолияти давомида ўзи изланиб, ўрганиб бешта янги чолғу асбоби ясаган. Ана шулардан бири “Наврўз” ғижжаги.
Ўзбекистонлик Шоазим ноябрнинг бошида Москвадаги Шереметьево аэропортида икки кун ушланиб турганини айтади. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Украинадаги уруш ҳақида видеоларни кўргани учун 6 ойга депортация қилинган.
Суриянинг ўтиш даври ҳукуматига Ҳайят Таҳрир аш-Шом раҳбарининг яқин сафдоши Муҳаммад Башир бошчилик қилади. Даҳшатли қийноқлар билан ном чиқарган Седная қамоқхонаси зиндонларидан ҳатто смартфон нималигини билмайдиган тутқунлар озод этилди.
“Муҳожирлар билан яшаш Россия фуқаролари билан яшагандан кўра хавфсизроқ” деган фикри учун Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров танқидга учради. Мигрантларни қоралаган хабарларни ёзувчи “Сарград” нашри депутатни рус миллатига қарши чиққанликда айблади.
Ўзбекистонда ҳавонинг ҳарорати пастламоқда. Газ ва электр токи йўқ қишлоқларда кўмир ягона ёнилғи. “1 ярим минг сўм килоси. Майдаси 1 минг 300 сўм. Хокасини 50 сўмдан беряпмиз, новвойлар олиб кетяпти, котёлга ҳам бўлади. Кўмир энг ифлос ёнилғи.
Байден: АҚШ сурияликларга «яхши келажак қуриш»га ёрдам беради. Доналд Трамп: Суриянинг иттифоқчилари Россия ва Эрон Украина ҳамда Яқин Шарқдаги можаролар сабаб заифлашди. Москвадаги Сурия элчихонаси мухолифат қўлига ўтди.
Сурияда исёнчилар Дамашқни эгаллади, Асад мамлакатни тарк этгани хабар қилинмоқда. Сурияликлар 50 йилдан бери мамлакатни бошқариб келган Асад оиласи ҳокимияти ағдарилганини байрам қилмоқда. Сурия Бош вазири ҳукумати қулагандан кейин мамлакатни тарк этмаслигини айтди.
Мирзиёев парламентнинг сайловдан кейинги илк мажлисида мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди. Президент нинг бу гаплари ЕХҲТ кузатувчилари Ўзбекистондаги парламент сайлови сиёсий эркинлик чекланган, сайлов тизимидаги ўзгаришлар эса мухолифатнинг ўрнини тўлдира олмаганини айтганидан сўнг янгради.
Украинанинг Запорожье вилоятида Россия ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн кишига етди, 20 киши яраланди. Президент Владимир Зеленский Украина Қуролли кучларига янги Украина “Пекло” дрон ракеталарининг биринчи партиясини топширди, бундай ракета 700 км масофага уча олади.
Ўзбекистонда зиёлилар ўзбек тилининг мавқеидан хавотир билдираётган бир пайтда Тошкентнинг Рус тили бўйича халқаро ташкилотга қўшилишига қанчалик зарурат бор эди? Айни дамда, Анқара туркий давлатларни ягона алифбога ўтишга ундамоқда.
Россия Киев, Чернигов ва бошқа ҳудудларга Шаҳедлар билан ҳужум қилди. Лавров ЕХҲТ саммитида яна таҳдид қилди. Путин жанглар кетаётган Курск вилоятига депутат Хинштейнни губернатор этиб тайинлади. Грузияда норозилик намойишларининг 23 иштирокчисига нисбатан жиноий иш очилди.
Россия нашрларида 5 декабрда ҳарбий кийимдаги эркаклар муҳожирларни урушга тарғиб қилган видеоси тарқалди. Видеода бир неча ҳарбий чет элликларни қаторга тизиб уларга Украинадаги урушга бориш ёки ватанларига депортация бўлиш танловини таклиф қилганини кўриш мумкин.
Давомини ўқинг