Россия Киев, Чернигов ва бошқа ҳудудларга Шаҳедлар билан ҳужум қилди. Лавров ЕХҲТ саммитида яна таҳдид қилди. Путин жанглар кетаётган Курск вилоятига депутат Хинштейнни губернатор этиб тайинлади. Грузияда норозилик намойишларининг 23 иштирокчисига нисбатан жиноий иш очилди.
Россия нашрларида 5 декабрда ҳарбий кийимдаги эркаклар муҳожирларни урушга тарғиб қилган видеоси тарқалди. Видеода бир неча ҳарбий чет элликларни қаторга тизиб уларга Украинадаги урушга бориш ёки ватанларига депортация бўлиш танловини таклиф қилганини кўриш мумкин.
Ўтган кун Харков, Покровск ва Курахов йўналишларида 100 дан ортиқ жанглар бўлиб ўтди. Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов АҚШ Қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи генерал Чарлз Браун билан “жуда ноодатий” телефон суҳбати ўтказди. Р. Қодиров украин солдатига ўзини ўзи отишни таклиф қилди.
Муаттар, Айгул ва Мавзуна. Бу уч аёл Фарғона водийсида туташган турли давлатларда яшашига қарамай, ҳаёт ҳикоялари бир-бирига жуда ўхшайди. Агар сиз бирор бизнес бошламоқчи бўлиб, нима иш қилишни билмаётган бўлсангиз сизга ғоя берар деган ниятда бу уч ҳикояни бир ерга тўпладик.
3 декабарда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳибсга олинди. Полковник Тошхўжаев, Озодлик манбаларига кўра, президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган сиёсий суиқасд юзасидан терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда.
Ўзбекистон ССР тузилганига 100 йил тўлди. Бу сана 27 октябрь куни 2024 йилга тўғри келди. 70 йил кун кўрган “қизиллар” тузуми охир-оқибат парчаланиб кетди. Унинг ўрнида, эски Шўролар республикалари чегарасида мустақил давлатлар ташкил топди. Улар қаторида мустақил Ўзбекистон Республикаси.
Андижонда минг йиллик тарихни сақлаган одам кимлигини биласизми? Унинг қўлида 7 асрга оид танга, 1893 йилда нашр этилган “Хамса” ва яна шу каби жуда кўп қадимий буюмлар бор. Дўстининг бир дона танга совға қилишидан бошланган ишқибозлик унинг ҳаёти мазмунига айланган.
Украин дронлари Грознийдаги полиция казармаларига ҳужум қилди. Зеленский: Фронтда умумий вазият кескинлигича қолмоқда. Днепрорудное шаҳри мэри Евгений Матвеев руслар қўлида асирликда вафот этди. Россия армияси ўз флотини Суриядан олиб чиқиб кетмоқда.
3 декабрда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиши ортидан норозилик намойишлари бошланди. Юн Сок Ёль бу қарорини Шимолий Корея томонидан бўлаётган таҳдид ва мухолифатнинг давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётгани билан тушунтирди.
Ўзбекистонда ногиронлар йилда бир марта, чинакамига эсланади. Ўзларининг сўзларига кўра, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида холос.
“Мигрант Медиа” лойиҳамиз “Жуковский” ва “Шереметьево” аэропортларида узоқ вақт ушланиб турган ўзбекистонликларнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Улардан бири бир ярим кун аэропортда сақланиб Москвага киритилса, иккинчиси уч кундан кейин ватанига депортация қилинган.
Россия Тернопил ва Ровне вилоятларидаги энергетика инфратузилмаларига зарба берди. Украина ер усти ва ҳаво дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. НАТО иттифоқчилари Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтириш кераклигини айтмоқда. Зеленский брифингда Россияни, ўз таъбирича, “уч ҳарфга” жўнатди.
Давомини ўқинг