Избоскан туманидаги Қурама қишлоғи аҳолиси сувсизликдан қийналаётганлигидан шикоят қилмоқда. Қишлоқ одамларининг айтишича, ҳовузда тўпланган сув нафақат ичишга, умуман ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Франция ҳукумати томонидан “Озодлик, тенглик, биродарлик” халқаро мукофоти билан тақдирланди.
Сурияда оломон Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад мақбарасига ўт қўйди. БМТ ва Ғарб давлатлари Исроилнинг Сурия ҳудудига босқинини кескин қоралади. Россия ва Ўзбекистон президентлари 11 декабрь куни Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилди.
Асад ҳокимиятини ағдарган исёнчилар раҳбари Муҳаммад ал-Башир Сурия муваққат ҳукумати бош вазири этиб тайинланди. Исроил мудофаа вазири Суриядаги бир қанча объектларга жумладан ҳарбий кемаларга зарба берилганини тасдиқлади.
Мамасодиқ Мамадалиев созгар уста. У ўзбек халқининг севимли ҳофизи бўлган Расулқори Мамадалиевнинг ўғли. Мамасодиқ ака ўзбек миллий чолғулари ясайди. У фаолияти давомида ўзи изланиб, ўрганиб бешта янги чолғу асбоби ясаган. Ана шулардан бири “Наврўз” ғижжаги.
Ўзбекистонлик Шоазим ноябрнинг бошида Москвадаги Шереметьево аэропортида икки кун ушланиб турганини айтади. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Украинадаги уруш ҳақида видеоларни кўргани учун 6 ойга депортация қилинган.
Суриянинг ўтиш даври ҳукуматига Ҳайят Таҳрир аш-Шом раҳбарининг яқин сафдоши Муҳаммад Башир бошчилик қилади. Даҳшатли қийноқлар билан ном чиқарган Седная қамоқхонаси зиндонларидан ҳатто смартфон нималигини билмайдиган тутқунлар озод этилди.
“Муҳожирлар билан яшаш Россия фуқаролари билан яшагандан кўра хавфсизроқ” деган фикри учун Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров танқидга учради. Мигрантларни қоралаган хабарларни ёзувчи “Сарград” нашри депутатни рус миллатига қарши чиққанликда айблади.
Ўзбекистонда ҳавонинг ҳарорати пастламоқда. Газ ва электр токи йўқ қишлоқларда кўмир ягона ёнилғи. “1 ярим минг сўм килоси. Майдаси 1 минг 300 сўм. Хокасини 50 сўмдан беряпмиз, новвойлар олиб кетяпти, котёлга ҳам бўлади. Кўмир энг ифлос ёнилғи.
Байден: АҚШ сурияликларга «яхши келажак қуриш»га ёрдам беради. Доналд Трамп: Суриянинг иттифоқчилари Россия ва Эрон Украина ҳамда Яқин Шарқдаги можаролар сабаб заифлашди. Москвадаги Сурия элчихонаси мухолифат қўлига ўтди.
Сурияда исёнчилар Дамашқни эгаллади, Асад мамлакатни тарк этгани хабар қилинмоқда. Сурияликлар 50 йилдан бери мамлакатни бошқариб келган Асад оиласи ҳокимияти ағдарилганини байрам қилмоқда. Сурия Бош вазири ҳукумати қулагандан кейин мамлакатни тарк этмаслигини айтди.
Мирзиёев парламентнинг сайловдан кейинги илк мажлисида мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди. Президент нинг бу гаплари ЕХҲТ кузатувчилари Ўзбекистондаги парламент сайлови сиёсий эркинлик чекланган, сайлов тизимидаги ўзгаришлар эса мухолифатнинг ўрнини тўлдира олмаганини айтганидан сўнг янгради.
Давомини ўқинг