3 декабрда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиши ортидан норозилик намойишлари бошланди. Юн Сок Ёль бу қарорини Шимолий Корея томонидан бўлаётган таҳдид ва мухолифатнинг давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётгани билан тушунтирди.
Ўзбекистонда ногиронлар йилда бир марта, чинакамига эсланади. Ўзларининг сўзларига кўра, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида холос.
“Мигрант Медиа” лойиҳамиз “Жуковский” ва “Шереметьево” аэропортларида узоқ вақт ушланиб турган ўзбекистонликларнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Улардан бири бир ярим кун аэропортда сақланиб Москвага киритилса, иккинчиси уч кундан кейин ватанига депортация қилинган.
Россия Тернопил ва Ровне вилоятларидаги энергетика инфратузилмаларига зарба берди. Украина ер усти ва ҳаво дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. НАТО иттифоқчилари Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтириш кераклигини айтмоқда. Зеленский брифингда Россияни, ўз таъбирича, “уч ҳарфга” жўнатди.
Президент Мирзиёев “номақбуллар қонуни” номини олган ҳужжатга имзо қўйди. Янги тартиб бўйича Ўзбекистонда бўлиши хуш кўрилмаган хорижлик шахслар ва фуқаролиги йўқлар мамлакатдан чиқариб юборилади ёки кириш ман этилади. Бу тоифадаги одамлар эндиликда ТИВнинг махсус рўйхатига киритилади.
Фарғонанинг Бағдод туманида газ кўрмаган қишлоқ аҳолиси учун қиш ҳар баҳорда бошланади. Шарифжон Ортиқов ўз уйини иситиш учун ҳар йили баҳордан ўтин йиғиб, қишга ҳозирлик кўради. Электр энергияси қиммат, газ эса фақат орзу.
Киевга Германия канцлери Олаф Шолц келди. Кремл рангли инқилоблардан қўрмоқда. Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда .Ҳалабни эгаллаган исломий гуруҳлар Дамашққа юрмоқда. Владимир Путин 2025-2027 йилларга мўлжалланган ҳарбий бюджетни тасдиқлади .
Тбилисида норозилик намойишлари уч кундан буён давом этмоқда. Грузия президенти евроинтеграция бўйича норозилик намойишлари фонида парламентни ноқонуний деб эълон қилди. Россия Украина ҳарбий аэродромларига, Украина Россия радиолокацион станцияларига ҳужум қилди
Алламжоновга суиқасд ишида янги фигурант- Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов ҳибсга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манбага кўра, Тошкентдаги “қудратли офис”да Отабек Умаровнинг “ўнг қўли” бўлгани айтилган Шуҳрат Расулов суиқасд буюртмачиси сифатида гумонланмоқда.
Президенти Владимир Зеленский, агар Киев назорат қиладиган ҳудуд “НАТО соябони остига олинса” мамлакатнинг қолган ҳудудлари озод қилинмаса ҳам, Россия билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши мумкинлигини тан олди. Киев раҳбарига кўра, НАТОга аъзолик урушнинг қайноқ фазасини тўхтатиши мумкин.
Туркияда ўзбек аёллари гуруҳи “ипак киприкли ўзбек фоҳишалари” деб кулги қилган туркиялик ёш стэндапчи Уммухон Ўзденни судга берди. Ўзден 7 ноябрда чиқиш қилиб, “Улама киприк тақсам ўзбек фоҳишаларга ўхшайман”, деган жумлани айтгач, ўзбек ижтимоий тармоқларида кескин норозиликка сабаб бўлди.
Путин АҚШнинг сайланган президенти Трампни «ақлли» сиёсатчи деб мақтади, аммо хавфсизлигидан хавотирда эканини айтди. Шу кунларда Грузия ва Руминияда бўлиб ўтган сайловлар ва ҳукуматдан норози юз минглаб аҳоли намойишлари давом этмоқда.
Давомини ўқинг