Россия Ташқи ишлар вазири: "Вақтинчалик сулҳ - ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл!". Россия ФСБ си Москвада юқори мартабали генералларга қарши бир қанча cуиқасдлар олди олинганини маълум қилмоқда.
Қозоғистоннинг Манғистау вилояти маркази бўлмиш Ақтау яқинида йўловчи учоғи қулаб тушди.
Сўнгги 13 йиллик фуқаролар уруши даврида Сурияда бўлган турли хорижий қуролли гуруҳлар, хусусан, юзлаб жангари ўзбекларга Суриянинг янги иқтидорида ўрин борми ва уларни энди нима кутади?
В.Зеленский: Курскда 3 мингдан зиёд корейс аскари ўлдирилди ва яраланди. Татаристондаги чорвадорлик фермаси биносида чиққан ёнғинда 6 нафар Ўзбекистон ва Россия фуқаролари нобуд бўлди.
Америкага Мексика орқали борган ўзбекистонликлар депортация марказларида узоқ вақт сақланиб турганларидан норози. Улар АҚШ ҳукумати айнан Собиқ Совет давлатларидан келганларга нисбатан камситувчи сиёсат олиб борилаётганини айтади.
2024 йил сўнгидаги биринчи совуқ яна Ўзбекистон энергетика тизими қишга тайёр эмаслиги ва мамлакат узил кесил газ экспортчисидан газ импортига қарам давлатга айланганини ўртага чиқарди.
Татаристоннинг Малореченский қишлоғидаги фермада содир бўлган ёнғинда 6 нафар одам ҳалок бўлди, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқароси. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси хабар берди.
Украинада Киев, Хмелницкий, Херсон ва Берислав яна руслар томонидан ўққа тутилди. Ростов вилоятидаги Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводи Украинанинг дрон ва ракета ҳужумидан кейин ўз ишини бутунлай тўхтатди. Полшадаги “Украина легиони”га мингдан ортиқ ариза топширилди.
Янги Бўстонободликлар ёғин сочинли кунларни яхши кўради. Қишлоқ одамларининг нима учун ёғингарчиликни яхши кўришини билишни истасангиз бу лавҳани томоша қилинг.
Россиянинг беш вилоятига Украина дронлар ҳужуми уюштирди. Россия бир кечада Украинага 100 дан ортиқ дрон учирди.
Қозон шаҳрида дронлар турар-жой биноларига ҳужум қилди. Зеленский Путинни шимолий кореяликларга ҳурматсизлик қилаётганликда айблади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди. Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи контент бор, деб норози бўлган.
Давомини ўқинг