Андижонлик пенсионер Рустамжон Қозоқов ҳар йили оиласи билан қишдан омон чиқиб олиши учун эрта баҳордан то кеч кузгача таппи қилади ва ўтин ғамлайди. У бу ишларда болалар, келинлари ҳам қатнашишини айтади.
Курск вилоятидаги сўнгги ҳужумларда ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг суратлари эълон қилинди, орасида шимолий кореялик ҳарбийлар борлиги айтилмоқда.
Украина урушининг 1026 - куни ва дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеалар тафсилоти билан Озодлик видеосида танишинг.
Россиянинг Орёл вилоятидаги нефт омборида Украина дрон ҳужуми туфайли ёнғин рўй берди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби 14 декабрь тунда Орелдаги “Сталной кон” нефт омборига ҳужумни тасдиқлади.
Россия ўнлаб қанотли ракеталар ва дронлар ёрдамида Украинанинг энергетика объектларига ҳаво ҳужумларини уюштирди. Украинага 93 та ракета учирилган, шу жумладан камида битта Шимолий Корея ракетаси, улардан 81 таси уриб туширилган. Бундан ташқари, ҳужумда 200 га яқин дрондан ҳам фойдаланилган.
Ўзбекистонда расмий маълумотга кўра, бу йил 3 млн 100 минг тонна пахта йиғиб олинган. Аммо, Озодлик суҳбатлашган фермерлар аксарият туманларда йиғиб олинган пахта приписка, яъни қўшиб ёзилганини иддао қилишди.
Избоскан туманидаги Қурама қишлоғи аҳолиси сувсизликдан қийналаётганлигидан шикоят қилмоқда. Қишлоқ одамларининг айтишича, ҳовузда тўпланган сув нафақат ичишга, умуман ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Франция ҳукумати томонидан “Озодлик, тенглик, биродарлик” халқаро мукофоти билан тақдирланди.
Сурияда оломон Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад мақбарасига ўт қўйди. БМТ ва Ғарб давлатлари Исроилнинг Сурия ҳудудига босқинини кескин қоралади. Россия ва Ўзбекистон президентлари 11 декабрь куни Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилди.
Асад ҳокимиятини ағдарган исёнчилар раҳбари Муҳаммад ал-Башир Сурия муваққат ҳукумати бош вазири этиб тайинланди. Исроил мудофаа вазири Суриядаги бир қанча объектларга жумладан ҳарбий кемаларга зарба берилганини тасдиқлади.
Мамасодиқ Мамадалиев созгар уста. У ўзбек халқининг севимли ҳофизи бўлган Расулқори Мамадалиевнинг ўғли. Мамасодиқ ака ўзбек миллий чолғулари ясайди. У фаолияти давомида ўзи изланиб, ўрганиб бешта янги чолғу асбоби ясаган. Ана шулардан бири “Наврўз” ғижжаги.
Ўзбекистонлик Шоазим ноябрнинг бошида Москвадаги Шереметьево аэропортида икки кун ушланиб турганини айтади. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Украинадаги уруш ҳақида видеоларни кўргани учун 6 ойга депортация қилинган.
Давомини ўқинг